К. Жанзаков Ўзбекистон республикаси
Иқтисодиётда инновацион бозорни бошқариш услубияти, инновацион жараённинг гепотизалари
Download 3.15 Mb.
|
Қ. Ж. Мирзаев, Э. Ш. Шавқиев,Б. К. Жанзаков-fayllar.org
2.2. Иқтисодиётда инновацион бозорни бошқариш услубияти, инновацион жараённинг гепотизалари
Инновацион иқтисодиётнинг моҳиятини очиб бериш энг аввало инновацион бозорнинг моҳиятидан келиб чиқади. Иқтисодий адабиётлардан маълумки, бозор бу – ишлаб чиқариш ва истеъмол манфаатларининг мос келтиришнинг ўзига хос воситасидир. Унда асосий ўринни харидор (мижоз) эгаллайди) сотувчининг мажмурияти – ўз мижозларининг эҳтиёжини қондиришдир. Бозорда қуйидаги шартларга риоя этиш талаб этилади: 1. Эркин рақобат. Бунда бозорнинг барча қатнашчилари ўз мақсадларига эркин ортиқча тазийиқларсиз эришишга ҳаракат қилиши билан ифодаланади. 2. Маҳсулотнинг сифати ва истеъмолчилар хавфсизлиги бўйича белгиланган қоидаларга риоя қилиш. 3. Истеъмолчини эркин танлаш имкониятининг мавжудлиги. Шундай экан, инновацион бозор – инновацион маҳсулотни (янги ғоя, янги технология, янги лойиҳа ва ҳоказолар) олди- сотди қилинадиган жойни билдиради. Шунингдек, бундай бозорда инновацион маҳсулот яратувчиси ва харид қилувчилари ўртасида иқтисодий муносабатлар фаоллашади, янги яратилган инновацион маҳсулотнинг мақсадли тарқалиши таъминланади. Инновацион бозорнинг ўзига хос хусусиятлари қуйидагилар ҳисобланади: 1. Инновацион маҳсулотнинг юқори сифат даражасининг кафолатланганлиги, маҳсулотнинг ишончлилиги ва унинг бозорининг барқарорлиги. 2. Инновацион маҳсулотнинг бозордаги талаб ва таклиф қонуниятига мос фаолият юритиши. Бунда таклиф ҳажми нархларнинг ошишида кўпайиши ва аксинча. 3. Инновацион маҳсулотга бўлган талаб мавсумийлик тебранишларига боғлиқ эмаслиги. 4. Инновацион маҳсулот ва унинг эҳтиёжнинг қондирилиш даражаси инсондаги интеллектуал онг, билим ва ақлий қобилиятга боғлиқ эканлиги. Инновацион бозорда инновацион жараёнларнинг моҳиятини қуйидаги иккита гипотеза бўйича асослаш мумкин: “Технологик туртки” гипотезаси (илм-фандан>бозорга). “Бозор талаби босими” гипотезаси (бозор талабидан>илм-фанга). “Технологик туртки” гипотезаси ўз навбатида илмий ғоялар ривожланиши амалий билимларга боғлиқ бўлмаган ҳолда ривожланади ва бозор билан илмий-техник прогресс ўртасида боғланиш кучсиз деган тахминларга асосланади. Бу гипотезага асосан инновацион жараён чизиқли модель сифатида қабул қилинади, яъни ғоянинг товарга айланиш жараёни босқичма-босқич амалга ошади. Бу босқичлар: фундаментал (назарий) ва амалий тадқиқотлар, тажриба конструкторлик ишланмалари, маркетинг, ишлаб чиқариш ва сотиш ҳисобланади. Бу гипотезага кўра фундаментал (назарий) тадқиқотлар ҳажмининг кўпайиши илмий -техник ишланмалар ҳажмини оширади ва бу ўз навбатида уларнинг сони ошиб, инновациялар жараёнининг шаклланишига олиб келади. (2.2.1 - расм). Download 3.15 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
ma'muriyatiga murojaat qiling