К. Жанзаков Ўзбекистон республикаси


-расм. Инновацион цикл схемаси


Download 3.15 Mb.
bet8/105
Sana31.01.2024
Hajmi3.15 Mb.
#1829575
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   105
Bog'liq
Қ. Ж. Мирзаев, Э. Ш. Шавқиев,Б. К. Жанзаков-fayllar.org

2.1.1-расм. Инновацион цикл схемаси.
Шунингдек, айрим иқтисодчилар иқтисодиётда инновацион фаолият ҳаракатининг ҳам ҳаётийлик даври (цикли)ни тўртта босқичга (циклга) ажратади. Инновацияларнинг тарқалиши ҳара­ка­т­­и­нинг ҳаётийлик даври инновацияларнинг пайдо бўлишидан да­вом­­ли фойдаланишгача (рутинизация) жараёнида содир бўлиб, бу бос­қич­лар умумий ҳолда қуйидагича тавсифланиши мумкин11:
Биринчи босқич. Ғоянинг яратилиши – бу босқичда бозор тала­бига мос келувчи инновацион маҳсулот ёки жараён ҳақида бош­ланғич тушунчалар яратилади.
Иккинчи босқич. Берилган инновацион ғояни тор экспе­ри­мен­тал доираларда ўзлаштириш. Бу босқичда инно­вация­лар­ни текшириш ва синаб кўриш орқали керакли ўзгартиришлар ки­ри­тилади.
Учинчи босқич. Инновацияларнинг тарқалиши, диффу­зи­яси­ни рўй бериш жараёнида муҳитга мослаша олиши ёки рад этилиши амал­га ошади.Инновацияни ўзлаштириш мураккаб жараён бўлиб, ун­га тўртта асосий омил таъсир қилади:
а) инновацион жараённинг хусусиятлари;
б) янги технологик жараённинг ишлаб чиқариш шароитларига мослашиш талаблари;
в)худди шундай ишлаб чиқариш ва ноишлаб чиқариш инфра­тузил­масига талаблар;
г) қабул қилувчи корхонанинг жойлашган жойидаги шарт- шаро­итлар.
Тўртинчи босқич. Бу сўнгги босқич бўлиб, инновациялар аниқ маҳсулот ёки жараён шаклида ҳар хил муҳитларда жорий этилади. Бу маҳсулот ва хизматларга талаб кучли бўлиб, ишлаб чиқариш кенгайиб боради.
Шунингдек, инновациянинг ўзига хос характерли хусусияти ҳам мавжуд. Кўпгина илмий давраларда инновация жараёни чизиқ­ли ва чизиқли бўлмаган ҳодиса сифатида қабул қилинади. Чизиқли ин­но­вацион жараён – бу илмий билимнинг инно­вацияларга (янгилик яратилиши ва амалиётга қўлланилиши) ўтиши билан бора­диган жараён ҳисобланади. Инновациянинг бу жараёни икки фаза­ни ўз ичига олади. Биринчи фаза бу бозорга чиқариш учун тайёр ян­ги маҳсулотни яратиш жараёни ҳисобланади. Иккинчи фаза эса янги маҳсулотни сотиш жараёни сифатида инновацион маҳсулотни иш­лаб чиқаради ва истеъмолчилар ўртасида кенг ташвиқот қилади. Чизиқ­ли бўлмаган ҳодиса сифатида инновацион жараён бу бозор тала­бини ҳисобга олмасдан, аммо инновацион жараён барча талаб­лар­га мос келиши билан ифодаланади. Инновациянинг муҳим хусу­сия­ти сифатида Э.Шумпетер эътироф этган инновацион жараён уч хил шаклда уч­рай­ди.
1. Корхона ташкилотларнинг ички инновацион жараёнлари. Бу инновацион жараёнлар корхона ва ташкилотлар ичида фойда­ла­ни­­либ товар шаклини олмайди;
2. Корхоналар ва ташкилотлар ўртасида айланадиган инно­ва­ц­ион жараёнлар. Бунда инновациялар товар кўринишига эга бў­либ олди-сотди жараёнида иштирок этади.
3. Кенгайтирилган инновацион жараён– янги ишлаб чиқа­рув­­­чиларнинг пайдо бўлиши, монополист ишлаб чиқарувчи моно­по­­лия­сининг бузилиш ва янги корхоналарнинг бозорга кириб ке­лиш жараёни кузатилади.



Download 3.15 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   105




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling