К. Жанзаков Ўзбекистон республикаси
Download 3.15 Mb.
|
Қ. Ж. Мирзаев, Э. Ш. Шавқиев,Б. К. Жанзаков-fayllar.org
1.2. “Инновацион иқтисодиёт” – иқтисодиёт фанларининг таркибий қисми ва билимлар соҳаси
Инсон яратилганидан бўён ўрганишга интилиб келган мавжудот(зот). Таълим, илм, унинг учун эҳтиёж. Илм инсоннинг ўқиш, ўрганиш ва ҳаётий тажриба орқасида орттирган билими. Билим эса муайян соҳага оид маълумотлар мажмуи. Фан − тадқиқотлар фаолияти соҳаси бўлиб, асосий мақсад табиат, жамият ва фикрлаш тўғрисида янги билимларни ишлаб чиқишга йўналтирилади. У табиат ва жамиятнинг тараққиёт қонуниятларини очиб берувчи ҳамда атрофдаги муҳитга таъсир кўрсатувчи билимлар тизимидир. Фан ёрдамисиз, атрофимизни ўраб турган дунё тўғрисидаги билимлар тизимини яратмасдан жамият тараққиётига эришиш мумкин эмас. Илмий ўрганиш воқеликни оддий ҳаётий тарзда қабул қилишдан фарқли равишда, ҳодиса ва жараёнларни чуқур англаш, ўзаро алоқаларини очиб бериш, уларнинг ривожланиш сабаблари ва кучларини аниқлаш имконини беради. “Инновацион иқтисодиёт” фани умумий фанларнинг таркибий қисми бўлиб, унинг ўрни ва аҳамияти тўғрисида юқорида қисқача тўхталиб ўтилди. “Сўнгги йилларда республикада мамлакатнинг инновацион салоҳиятини янада ривожлантириш учун қулай шарт-шароитларни яратишнинг самарали механизмларини ишлаб чиқишга, илмий-инновацион фаолиятни ривожлантириш ва уни ҳар томонлама қўллаб-қувватлашга қаратилган комплекс чора-тадбирлар амалга оширилди”5. Маълумки, иқтисодиёт жамият ҳолатини, ишлаб чиқариш кучларидан фойдаланиш ва уларнинг ривожланиш даражасини, фан-техника тараққиёти ютуқларидан фойдаланишни, одамларнинг маданияти ва маълумоти даражаси ва ҳоказоларни акс эттиради. “Инновацион иқтисодиёт” билимларнинг мустақил соҳаси ва иқтисодиёт фанининг таркибий қисми сифатида масаланинг айнан шу томонига кўпроқ эътибор қаратади. Бундай шароитларда хўжалик амалиёти ва фан олдига биринчи ўринда ишлаб чиқаришнинг ҳар бир бўғинида юқори самара ва сифат кўрсаткичларига эришиш масаласи қўйилади. Иқтисодиётнинг ривожланишига керакли билим ва кўникмаларни, маблағ ва кучларни киритмасдан туриб корхона ҳам, жамият ҳам ривожланган иқтисодиётни ҳамда моддий неъматларнинг тўкинлиги ва турмуш тарзининг юқорилигини талаб қила олмайди. “Жаҳон тикланиш ва тараққиёт банки томонидан 192 мамлакатда ўтказилган тадқиқот натижаларига кўра, ҳозирги даврда иқтисодий ўсишнинг 16,0 фоизи жисмоний капитал (ишлаб чиқариш воситалари, инфратузилма ва ҳ.к.), 20,0 фоизи - табиий ресурслар таъминлайди. Қолган 64,0 фоизи инсон омили, биринчи навбатда билим ва малака даражаси улушига тўғри келади (1.2.1-расм). Download 3.15 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling