К. Жанзаков Ўзбекистон республикаси


-расм. Жаҳон мамлакатларида иқтисодий ўсишни таъминлашда инсон омили – билим ва малаканинг салмоғи (умумий кўрсаткичга нисбатан фоиз ҳисобида)”


Download 3.15 Mb.
bet5/105
Sana31.01.2024
Hajmi3.15 Mb.
#1829575
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   105
Bog'liq
Қ. Ж. Мирзаев, Э. Ш. Шавқиев,Б. К. Жанзаков-fayllar.org

1.2.1-расм. Жаҳон мамлакатларида иқтисодий ўсишни таъминлашда инсон омили – билим ва малаканинг салмоғи (умумий кўрсаткичга нисбатан фоиз ҳисобида)”6.
Кучли рақобат шароитида, иқтисодиёт тармоқларининг илғор технологиялар ва ишланмаларга эҳтиёжи катта бўлиб, мунтазам ор­тиб бормоқда. Негаки, ҳозирги замон бозор шароити хўжалик юри­­тув­­­чилардан ишлаб чиқаришни жадал ривожлантириш, катта даро­­­­­мад келтирадиган сифатли ҳамда харидоргир маҳсулот тайёр­лаш имконини берадиган юқори технологияларни ўзлаш­ти­риш­га йў­нал­тиришни талаб қилади.

Шуни қайд этиш лозимики, республикамизда қабул қилинган қатор имтиёз ва преференциялар ҳам инновацион тараққиёт учун хизмат қилади. Масалан, инновацион лойиҳалар билан шуғул­лана-ётган илмий муассасаларга солиқ имтиёзлар тақдим этилган, шуни-си ҳам муҳимки, бундай мақсадларга йўналтирилган маблағлар яго-на социал тўловдан ташқари барча тўловлардан озод этилган.


Жаҳон тажрибасига мувофиқ соҳалар ва ишлаб чиқарувчилар, корпорация ва фирмалар давлат билан бир қаторда ўзлари учун ке-рак­ли бўлган амалий илмий тадқиқотларни молиялаштиришлари за­рур бўлади, улар амалий ишланмаларнинг 30 фоизидан зиёдини, ил­­мий-техник инновацион ишланмаларнинг 50 фоизидан кам бўл­ма­ган улушини молиялаштиришлари керак бўлади. Ҳозирги кунда улар­нинг молиялаштириш ҳажми 10 фоиздан ошмайди. Амалий дав­лат илмий-техник дастурлар миқёсининг ўзида ушбу ишлардан ман­фаатдор бўлган ишлаб чиқарувчиларнинг молиявий иштироки кутил­моқда. Бу соҳадаги тегишли дастлабки ишлар аллақачон бош­лаб юборилган.
Мамлакатимизда экспортбоп маҳсулот олиш мақсадида қиш­лоқ хўжалик хомашёсини чуқур қайта ишлаш бўйича ихчам тех­но­ло­гик ишлаб чиқаришларни ташкил этиш учун айнан ушбу соҳада му­ваф­фақиятли қўллаш мумкин бўлган инновациялар мавжуд.
Бу борада Полимерлар кимёси ва физикаси институти, Гене­ти­ка ва ўсимликлар экспериментал биологияси институти, Ўзбе­кис­тон Фанлар академиясининг “Ботаника” илмий-ишлаб чиқариш мар­­ка­зи, Фарғонадаги “Композит” масъулияти чекланган жамияти, Р.Шредер номидаги боғдорчилик, узумчилик ва виночилик илмий тад­қиқот институти, Ўзбекистон сабзавот-полиз экинлари ва кар­тош­­качилик илмий тадқиқот институти, мамлакатимизнинг турли ҳу­дуд­ларидаги бошқа кўплаб илмий муассасалар ва марказларнинг иш­ланмалари янгилиги ва долзарблиги билан ажралиб туради. Бу су­бъектлар томонидан бажарилган илмий тадқиқот натижалари мам­лакатимизда қатор йил­­­­­лардан бўён ўтказилаётган ярмаркаларга таш­риф буюрган фермер ва кичик бизнес вакилларида катта қизи­қиш уйғотди.
Ҳозирги кунда бозор иқтисодиёти ишлаб чиқариш кучлари­нинг ривожланиши ва корхоналарнинг мустақил фаолият кўрса­тиш­ла­рига кенг имкониятлар очиб бериш билан бирга кадрларга, улар­нинг билимлари, кўникмалари ва малакаларига катта талаблар қўй­моқда. Бир томондан фан-техника тараққиёти, иккинчи томон­дан эса замонавий бозор муносабатлари ва рақобатчиликнинг ри­вож­­ланиб бориш шароитларида инновацион фаолият билан боғлиқ бўл­ган қарорларни қабул қилишни тўғри амалга оширувчи мута­хас­с­и­с­­лар муваффақиятга эришиши мумкин.
Шу муносабат билан 2019-2021 йилларда Ўзбекистон Респуб­ли­ка­сини ривожлантириш стратегиясининг бош мақсади: “...мам­ла­кат­нинг халқаро майдондаги рақобатбардошлилиги даражасини ва ин­но­вацион жиҳатдан тараққий этганини белгиловчи асосий омил сифа­­тида инсон капиталини ривожлантириш ...”7 ҳисобланади. Бу мақсадга эришишда“... барча даражада таълим сифати ва қам­рови­ни ошириш, узлуксиз таълим тизимини ривожлантириш, кадрлар тайёр­лаш тизиминининг иқтисодиёт эҳтиёжларига мос­лашув­чан­ли­ги­­ни таъминлаш”8зарур бўлади.
Машҳур иборада айтилишича, “дарахтларнинг ортида ўрмон­ни кўра олиш зарур.” Малакали мутахассис дунё амалиётидаги ил­ғор илмий тадқиқот усулларини ва замонавий технологияларни ўз­лаш­­тириш асосида ишлаб чиқарилувчи маҳсулот ёки хизматга бўл­ган талабни ошириш йўлларини билиши лозим. Бошқача қилиб айт­ган­да, гап назарий билимларнинг амалий тажриба ва кўникмалар би­лан уйғунлашуви, ёш мутахассиснинг турли хўжалик шаро­ит­ла­ри­да тез, тўғри ва аниқ қарор қабул қилиши ҳақида бормоқда. Фа­қат шу қобилиятларга эга бўлган мутахассисгина тезда жамиятда ўз ўр­ни­ни топиб, хизмат пиллапоясида олға қадам ташлаши ва юқори лавозимлар сари ҳаракатини бошлаши мумкин.


Download 3.15 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   105




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling