К. Жанзаков Ўзбекистон республикаси


Download 3.15 Mb.
bet7/105
Sana31.01.2024
Hajmi3.15 Mb.
#1829575
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   105
Bog'liq
Қ. Ж. Мирзаев, Э. Ш. Шавқиев,Б. К. Жанзаков-fayllar.org

Таянч иборалар
Иқтисодиёт, ишлаб чиқариш, инфратузилма, cоциал инфра­ту­зил­ма, фан, техника, самарадорлик, иқтисодий барқа­рор­лик, рақо­бат­­чилик, бошқарув, талаб, таклиф, фаннинг объекти, фан­­нинг пред­­­мети, фаннинг мақсади.

Назорат ва муҳокама учун саволлар
1. Иқтисодий фанлар ва айнан “Инновацион иқтисодиёт” фани жамият кадрларининг шаклланишида қандай роль ўйнайди?

2. “Инновацион иқтисодиёт”фанининг обеъктинима?


3.“Инновациониқтисодиёт”фаниёрдамидақандайқонунларвақонуниятларўрганилади?
4.“Инновацион иқтисодиёт”фаниқандайфанлар билан чам­ба­р­­часбоғлиқ?
5. Рақобатчилик хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятига қай тарзда таъсир ўтказади?
6. Иқтисодий сиёсат, иқтисодий муҳит ва иқтисодий фан­лар­нинг ўзаро алоқаларини кўрсатиб беринг.
7.Иқтисодий фаолиятга дахлдор мутахассис қандай хислат­лар­га эга бўлиши лозим?

2-мавзу. Иқтисодиётда инновацион фаолиятнинг ўзига хос хусусиятлари


Режа:
2.1. Инновациялар ҳаракати, унинг ҳаётийлик даври ва босқич­ла­ри.

2.2.Иқтисодиётда инновацион бозорни бошқариш услубияти, инно­вацион жараённинг гепотезалари.




2.1. Инновациялар ҳаракати, унинг ҳаётийлик даври
ва босқичлари
Иқтисодиётнинг замонавий янги техника технологиялар ноу-хоу­лар яратилиши ва амалиётга қўлланилиши натижасида иқтисо­дий ўсишни таъминловчи омиллардан бири бу инновациядир. И.Шум­петер таъкидлаганидек, инновацион фаолият ишлаб чиқа­риш­­­нинг “мутацияси” сифатида иқтисодиётда янги қўшилган қий­мат­ни яратади ва бу жараён техник тараққиёт натижалари ҳамда унинг элементларининг иқтисодиётга жорий этилиши оқибатида юз беради. Иқтисодиётда инновацион фаолиятнинг энг муҳим харак­тер­ли жиҳатларидан бири бу инновациялар ҳаракати моҳиятини кўр­са­тиш, шунингдек унинг яратилиши (тарқалишидан тортиб) то унинг натижадорлигигача бўлган барча жараён ҳамда босқичлардан ибо­рат бўлади. Инновациялар пайдо бўлиш жараёнини ўрганишда инно­вацияларнинг тарқалиш жараёни – диффузияси муҳим аҳамиятга эга. Машҳур америкалик олим Э.Роджерснинг фикрига кўра диффузия – бу маълум вақт давомида жамият аъзолари ўрта­си­да маълум ижтимоий тармоқлар (таниш билишлари, қариндош­лар) орқали инновацияларнинг тарқалиши (ҳаракати) ҳисобланади9. Би­рин­чи марта бу тушунча ХIХ асрда француз социологи Г.Тард томонидан таклиф этилган. 1950 йилда швед географи Т.Хагерс­танд социал иқтисодий ҳодисалар диффузия жараёнини қишлоқ ҳу­дуд­­ларида ўрганди ва Монте-Карло усули асосида бу жараённи мо­де­л­лаштирди. Инновациялар (тарқалишининг) ҳаракатининг ҳар хил намоён бўлиш вариантлари мавжуд10:

1. Инновациялар ташувчисининг (одамнинг) инновация­лар­ни осонроқ ва тезроқ жорий этиш имконияти юқори бўлган ҳудуд­лар­­га меграция қилиниши натижасида;


2. Инновацион(информацион) янгилик яратиш тўлқинининг энг яхши молиявий ва информацион ресурсларга бой жойларга кўчиши оқибатида;
3. Инновацияга талаб жуда катта бўлган жойга (амалиётга) жорий этилган инновациянинг диффузия натижасидаги кўчиб юриши кўри­­нишида.
Э.Роджерснинг “Инновациялар диффузияси” асарида диффу­зия­ни тадқиқ этишдаги асосий элементлар – бу яратилган янги­лик­лар (инновациялар), коммуникация тармоқлари, вақт­(инно­ва­ция бў­йи­ча қарор қабул қилиниш даври) ва ижтимоий тизим ҳи­соб­ланади. Э.Роджерс инновацияларнинг инсонлар томонидан қа­бул қилини­ши ёки рад этилишига таъсир этувчи бир нечта омил­лар­­ни ажратиб кўр­са­тади. Буларга:
1. Нисбий устунлик(бошқа худди шундай ўхшаш маҳсулотлардан устун­ликлари).
2. Анъанавий тизимга мос келиши (инновацияларнинг индивидлар қадриятларига мос келиши).
3. Янги маҳсулотнинг фойдаланишдаги қулайлиги.
4. Инновацияни текширишнинг осонлиги (ҳақиқатан ҳам янги ва бош­қалардан фарқли эканлиги).
5. Инновациялар устунлигини ёритиб бериш осонлиги ва қулай­ли­ги.
Иқтисодиётда инновациялар жамият ривожланиши асосий қонунларини амалга оширишнинг зарурий элементи, уни ривож­ла­ни­ши ва динамик шарти ҳисобланади. Жамиятда ташкилотнинг ривожланиши улар фаолиятининг барча жабҳаларига дахлдор бўла­ди­ган хилма-хил инновацияларни ўзлаштириш йўли билан фаолият юритади. Шунинг учун ҳам, инновациялар янги ғояларни қиди­риш­дан тортиб, уларни фойдаланишгача (сотилиши ва тарқати­ли­ши­га­ча) бўлган вақтдаги фаолиятнинг барча босқичлари йиғиндисини ҳи­соб­лаш учун “инновацион давр”, яъни “инновацион цикл” ту­шун­часидан иборат бўлади. Уни икки йўналишга ажратиш мум­кин. Биринчи йўналишда инновацияларда янгиликни яратиш бос­қи­чи, шу­нингдек, янги ғояларнинг пайдо бўлиши, ғояларнинг иш­ла­ни­ши ёки шаклланиш босқичи ҳамда янгиликларни экспремент асо­си­да ўз­лаштириш босқичларидан иборат бўлади. Иккинчи йўна­лиш­да эса, инновацияларнинг ҳаётий циклини ўз ичига олиб, бунда инно­ва­цияларнинг бозорга кириши, уларнинг тижоратлашуви (соти­лиши) ва диффузия фазасида, шунингдек, яратилган ин­но­ва­ци­он то­варнинг барқарор сотилиши рутинизация фазасидан ҳамда энг асосийси янги яратилган товарни истеъмолда кенг тарқалиб, анъ­а­навий маҳсулотга айланиш жараёнларини ўз ичига олади. Инно­вацион циклни қуйидаги расмда ҳам кўриш мумкин. (2.1.1-расм).

Download 3.15 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   105




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling