К. Жанзаков Ўзбекистон республикаси


Замонавий инновацион стратегиялар


Download 3.15 Mb.
bet64/105
Sana31.01.2024
Hajmi3.15 Mb.
#1829575
1   ...   60   61   62   63   64   65   66   67   ...   105
Bog'liq
Қ. Ж. Мирзаев, Э. Ш. Шавқиев,Б. К. Жанзаков-fayllar.org

Замонавий инновацион стратегиялар товар модификацияси, ассортиментни янгилаш, эҳтиёжларни қондиришнинг янги даражаларига эришиш, сотиш ва хизмат кўрсатишнинг мукаммал усуллари ва коммуникациялар шаклидан фойдаланиш назарда тутилади. Буларнинг ҳаммаси товар ва хизматларнинг сифат кўрсаткичларини ошириш учун шароит яратади.
Янгиликни жорий этишда корхоналар бошқарув фаолиятида қуйидаги инновацион менежмент стратегиялари қўлланилади ҳамда бундай стратегияларни танлаш имкониятини яратади. Булар қуйидагилардан иборат:
  • ҳужумкор стратегия (бозорни янги соҳаларига ва бозор истиқболларига йўналтириш ва уни бошқариш);


  • ҳимояланиш стратегияси (рақиб фаолияти натижалари таҳлил қилингандан кейингина бозорга чиқиш ва шу асосда бошқаришни ташкил этиш);


  • ҳазм қилувчи стратегия (янгиликларни бошқа компаниялардан харид қилиш);


  • оралиқ стратегия (рақобатчилар ўртасидаги бозор ўрнини тўлдириш);


  • бозорни яратиш (бозорни кенгайтирувчи янгиликларни жорий этиш);


  • қароқчилик стратегияси (бунда янги маҳсулот, янги техно­ло­гия­ларни бозорда кутилмаганда киритилиб, бозор фаолиятини камайтирувчи янгиликлар жорий этилади).


Қоидага кўра, инновацион жараёнлар жорий этишни мене­жер­лар­нинг қайси таркибий бўлинмаларидаги фаолиятидан қатъи назар ишлаб чиқариш, ташкилий-технологик, маркетинг ва бошқа­рув фаолиятининг турли томонларини қамраб олади. Менежерлар фаолиятига – маркетинг бўйича мутахассислардан ташқари, инновацион жараёнларга боғлиқ оддий ходимлар, персонал ходимлари ҳам бевосита алоқадор ҳисобланади. Бундай вазиятда инновацияни жорий этиш жараёни вертикал равишда юқоридан пастга йўналтирилади.


Агар янгиликлар муваффақиятли жорий этилса, унда мазкур вертикалга истеъмолчилар ҳам қўшилади. Бу ҳолатда янгиликлар янада кенгроқ тарқалиш имкониятини касб этади: янгиликларни муваффақиятли корхонага сотиш ҳажмини оширишга, мижозлар сонини орттиришга имкон беради ва бир вақтнинг ўзида рақобатчиларга ҳам мазкур муваффақиятни такрорлаш истагини уйғотади.
Менежмент концепцияси бўйича янгича ёндашув – стратегик бозор сегментидан потенциал мижозлар билан яхшироқ ишлашга асосланишини талаб қилади. Бозор тадқиқотлари ёрдамида бир хил истеъмолчилар гуруҳларини ажратиб, стратегик сегментларни аниқлаган ҳолда, корхона сезиларли миқдорда маблағлар тежаб қолади ва шу асосда жараённи бошқаради, натижада кўпроқ унумдорликка эришади.
Юқорида таъкидланганидек, менежмент концепциясига кўра ХХI асрнинг бошларидан бошлаб турли тармоқларда бозор етакчиларининг кўпчилиги реклама, ПР86, тўғридан-тўғри сотувлар, ички фирма муносабатлари учун жавоб берадиган бўлимларни бирлашган коммуникация хизматларига бирлаштириши рўй беради. Интеграцияланган менежмент коммуникацияларидан фойдаланувчи компаниялар сони ўсади. Янги маҳсулот ишлаб чиқаришни ўзлаштиришда ушбу маҳсулотни лабораторияда синаб кўришга эмас, балки бозорда текшириб кўриш учун кўпроқ уни бошқаришга эътибор қаратиш зарур бўлиб қолади.

Download 3.15 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   60   61   62   63   64   65   66   67   ...   105




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling