К. Жанзаков Ўзбекистон республикаси
Инновациялар менежмент концепциясида
Download 3.15 Mb.
|
Қ. Ж. Мирзаев, Э. Ш. Шавқиев,Б. К. Жанзаков-fayllar.org
- Bu sahifa navigatsiya:
- 15.2.Илмий тадқиқот, ишланма ва технологияларни натижаларини тижоратлашуви стратегиясини ишлаб чиқишда мақсадли бозор таҳлили
Инновациялар менежмент концепциясида бозор конъюнктурасини ўрганиш, инновацион лойиҳани бизнес-лойиҳалаштириш ва бошқариш, яъни уни амалга оширишдан тортиб инновацияларни бозорда ҳаракатлантириш, яъни инновациялар диффузияси ва даромад олишгача бўлган бутун инновацион циклнинг тизимли ташкил этиш интеграциясини ифодалайди.
Инновациялар менежменти объекти – интеллектуал мулк, янги материаллар ва таркибий қисмлар, янги маҳсулотлар ва янги жараёнлар, янги бозорлар, товар ишлаб чиқариш ва хизмат кўрсатишда янги технологик усуллар менежментнинг янгича инновацияни яратувчи ташкилий шакллари ҳисобланади. Инновациялар менежментда истеъмолчи эҳтиёжларини яхшироқ қондириш, замонавий бизнесда устуворликни “функционал” маҳсулотлардан «инновацион» маҳсулотларга ўтказишни ташкил этиш (бошқариш) ҳисобига бозорни эгаллаб олиш имкониятини беради: функционал маҳсулотлардан энг муҳимларини, зарурий эҳтиёжларни қондиришга хизмат қилади ва аксарият ҳолларда жойига қараб ўтирмасдан харид қилинишини ташкил этади. (“Керак бўлиб қолди - кўриб қолди - харид қилди”); инновацион маҳсулотларни яратиш ёки ишлаб чиқариш техника ва модификациянинг сўнгги натижаларини ифодалайдиган талабнинг ўзгаришига мос ва ҳаётийлик даври эса анча қисқа бўлган истеъмолчи учун аҳамиятли бўлган янгиликларга асосланади. Бироқ янгилик даражаси турлича бўлиши ва улар бир неча поғонада кўриб чиқилиши мумкин. Корхона учун илгари ишлаб чиқарилмаган товарлар инновацион товарлар бўлади ва бундай товарлар истеъмолчи талаби асосида ишлаб чиқариш инновацион жараёнини ташкил этади. Шундай қилиб, инновацион менежментда мақсадли бозорга ва инновацияларни потенциал истеъмолчиларига таъсир кўрсатишни ташкил этишга йўналтириш ва уларни мақсадли бошқариш, рақобат муҳити ва истеъмолчилар истакларидаги ўзгаришларниўзида ифода этади ва шунга мос амалий чора-тадбирлар йиғиндиси бўйича менежмент стратегиясини белгилайди. 15.2.Илмий тадқиқот, ишланма ва технологияларни натижаларини тижоратлашуви стратегиясини ишлаб чиқишда мақсадли бозор таҳлили Илмий тадқиқотлар ва ишланмалар натижаларидан фойдаланиш оқибатида жамиятнинг турли соҳаларидаги иқтисодий, ҳуқуқий ва ижтимоий муносабатлар такомиллаштирилади ҳамда ишлаб чиқариш фаолияти жадал тараққий этиш имконияти яратилади. Дунё тажрибасига кўра кўпгина мамлакатларида устувор фундаментал тадқиқотлар асосан, грант асосида ажратиладиган давлат бюджети маблағлари ҳисобидан ҳамда қисман бюджетдан ташқари фондлар маблағлари ҳисобидан молиялаштирилмоқда. Мазмунан олганда, инновацион жараён илмий билимларнинг инновацияга айланиши жараёнини ўзида мужассамлаштириб, уни инновацион ғоялардан аниқ маҳсулот, технология ёки хизматларга қадар ўзгартириш ва амалда фойдаланиш (тарқалиш жараёни) кетма-кет занжири сифатида тасаввур қилиш мумкин. Фан-техника тараққиётидан фарқли равишда, инновацион жараённи жорий этиш, яъни бозорда янги маҳсулот, хизматнинг биринчи марта пайдо бўлиши ёки янги технологиянинг лойиҳа қийматигача етказилиши билан якунланмайди, балки истеъмолчилар талаблари асосида тижоратлашувида ўз аксини топади. Бу борада илмий тадқиқот, ишланма ва технологиялари натижаларини тижоратлашуви Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йилдаги 3855-сонли “Илмий, илмий-техник фаолият натижаларини тижоратлаштириш самарадорлигини оширишнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори билан тартибга солинади. Инновацион жараён – инновацияларни яратиш, ўзлаштириш ва тарқатиш билан боғлиқ бўлиб, уларни яратувчилар (новаторлар) товарнинг ҳаётий цикли ва иқтисодий самарадорлик каби мезонлар билан бошқарилади. Инновацион фаолият стратегияси –иқтисодий ёки ижтимоий соҳада бетакрорлиги тан олинадиган янгиликларни яратган ҳолда рақобатчилардан илгарилаб кетишга қаратилганлиги билан характерланади. Ҳар қандай инновацияни уни олиб борадиган инновацион жараённинг хусусиятларини ҳисобга олиб, ўрганиш лозимлигидан келиб чиқилса, илмий-техник янгилиги, ишлаб чиқаришга жорий этилиши даражаси ва тижорий амалга оширилиши каби хусусиятлари муҳим аҳамиятга эга эканлигини ҳисобга олади. Инновацион жараённинг илмий-техник янгилигининг, тижорий жиҳати инновацияни бозор иштирокчиларининг реал эҳтиёжлари орқали англанган иқтисодий зарурият сифатида таърифланади. Шу билан боғлиқ равишда инновацион жараён моддийлаштирилиши ва тижоратлаштирилиши ўртасида аниқ чегарани билиш(фарқлаш) зарур бўлади. Дарҳақиқат, инновацион жараённи биринчи (моддийлаштириш) таркибий қисми инновациялар, кашфиётлар ва ишланмаларни саноат маҳсулоти, меҳнат буюмлари ва воситаларига(янги техник жиҳатдан таккомиллашган турларига) айлантириш жараёнидан иборат бўлади.Иккинчи таркибий қисмида эса уларни даромад манбаига айланишини ифодалайди. Демак, илмий-техник инновациялар нафақат янгиликларни, балки бозорда товар ишлаб чиқарувчиларга фойда келтириш имкониятларини ҳам кўрсатиб беради. Инновацион жараён қуйидаги компонентлардан ташкил топади: 1. Инновацион жараённинг биринчи компоненти – новациялар, яъни янги ғоялар, билимлар – бу тугалланган илмий (фундаментал ва амалий) тадқиқотлар, тажриба-конструкторлик ишланмалар натижаси, бошқа илмий-техник натижалардир. 2. Инновацион жараённинг иккинчи компоненти – жорийқилинган илмий ишлар, уларни амалий фаолиятга киритиш, яъни янгиликлар(новация)ни жорий этиш инновация ҳисобланади. 3. Инновацион жараённинг учинчи компоненти – инновациялардиффузияси бўлиб, бунда олдин ўзлаштирилган, қўлланилган инновацияларниянги шароитларда ва жойларда қўллаш ҳисобланади. Инновацияларни тижоратлаштириш– мақсадли бозор таҳлилида муҳим аҳамиятга эга жараён ҳисобланади. Бунда бозор талаби ўрганилиб ёки маркетологлар атамаси билан айтганда “истеъмолчини таҳлил этиш”амалга оширилади. Инновацияларни тижоратлаштиришда инновацион маҳсулотларнинг бозорлардаги ҳолати чуқур таҳлил этилади ва уларни сотувга чиқаришдаги имкониятлари ўрганилади. Илмий тадқиқот, ишланма ва технология натижаларининг(инновацияларнинг) тижоратлашуви учта таркибий қисмга бўлинади. I. Бозор сегментацияси. II. Истеъмолчи талаби сабабларини ўрганиш. III.Қондирилмаган эҳтиёжларни аниқлаш. I.Бозор сегментациясида товарларнинг тури, сифати ва миқдорига кўра турли талаб қўядиган истеъмолчиларни гуруҳларга ажратиш, турли мезонлар қўллашга асосланади.Шунингдек, бунда бозор бир таркибли ҳодиса тарзида эмас, балки айрим-айрим сегментлар мажмуи тарзида, ҳар бир сегмент доирасида алоҳида ўзига хос бир талаб намоён бўладиган ҳодиса тарзида ёндашилади. Харидорларнинг товарларни сотиб олишдаги хулқ-атворлари, талаби ва товарларга муносабатидаги хусусиятларига қараб, гуруҳларга ажратишни бозор сегментацияси дейилади.Бозорда харидор(истеъмолчи)ларнинг маълум бир товарга бўлган талаблари хилма-хил ва ҳар бир харидор ўз дидига эга бўлади. Мақсадли бозорда сегментларга ажратиш мезонларини танлаш кўп жиҳатдан товар ёки хизматнинг турига, шунингдек корхона бозор фаолиятида ҳал қилмоқчи бўлган масаланинг моҳиятига боғлиқ. Саноат товарлари ва кенг истеъмол товарлари учун танлов мезонлари бир-биридан кескин фарқ қилади. Мабодо муайян мезон харидорлар ўртасида пайдо бўлган фарқларни изоҳлаб беришга имкон бермаса, унда бошқа мезонни киритиш ва бу фарқларни равшан аниқлашга қадар тадқиқотларни давом эттириш лозим. Сегментлашнинг асосий мақсади – бозордаги хатти-ҳаракатларни ўрганиб, уларнинг моделини (образини) ва келажакдаги эҳтиёж талабларини қондириш даражасини тасаввур қилишдан иборат. Инновацион иқтисодиётда бозорни сегментлаш, бозорни ўрганишнинг асосий усули сифатида намоён бўлади. Бозорни тўғри сегментлаш, шу сегментнинг ўзига хос махсус эҳтиёжларига қатъий риоя қилинган ҳолда кам харажатлар билан товар етказиб беришни тўғри ташкил қилишдан иборатдир. Илмий тадқиқот, ишланма ва технологиялар натижаларини тижорталашуви шароитида истеъмол товарлари бозорини сегментлашда икки турдаги мезонлар қабул қилинади. Биринчисида, харидорларнинг даромади, ёши, жинси, турар манзилгоҳи, оиланинг ҳаёт цикли, касби, турмуш тарзи ва шунга ўхшаш умумий белгилар ҳисобга олинади. Иккинчи тур мезонларда сегментлашни ижтимоий гуруҳ қадриятлари тизими ёки уларнинг маркетинг стратегияси, шунингдек, масалан, янги маҳсулот, янги сотиш тизими кабиларга кўрсатиладиган қизиқишлари асос қилиб олинади. Амалиётда биринчи усул кўпроққўлланилади, иккинчи усулни қўллаш қўшимча кийинчиликларни келтириб чиқаради, чунки бунда ижтимоий социология ва психология соҳаларида бевосита тадқиқотлар олиб бориш йўли билан махсус ҳисоб-китоб ишларини амалга ошириш талаб этилади. Мақсадли бозорда харидорларнинг муносабатларини табақалаштирадиган асосий омил даромад ҳисобланади ва бу мамлакат миқёсида харидорларни(истеъмолчиларни) даромад бўйича сегментлашдан кенг фойдаланилади. Бу уч гуруҳга бўлинади. Download 3.15 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
ma'muriyatiga murojaat qiling