Кадрлар тайёрлаш миллий дастури


Download 71 Kb.
bet1/5
Sana10.04.2023
Hajmi71 Kb.
#1349281
  1   2   3   4   5
Bog'liq
Topshiriq № 1


Топшириқ № 1. Саволларга ёзма жавоб беринг.

  1. “Кадрлар тайёрлаш миллий дастури” нинг бош ғояси нимадан иборат?

  2. Касбий маънавият ва маҳорат фанининг асосий вазифалари нималардан иборат?

1. “Кадрлар тайёрлаш миллий дастури”нинг бош ғояси — Ўзбекистон Республикасининг “Таълим тўғрисида”ги Қонунининг қоидаларига мувофиқ, миллий тажрибанинг таҳлили ва таълим тизимидаги, жаҳон миқёсидаги ютуқлар асосида тайёрланган ҳамда юксак умумий ва касб-ҳунар маданиятига, ижодий ва ижтимоий фаолликка, ижтимоий-сиёсий ҳаётда мустақил равишда молжални тўғри ола билиш маҳоратига эга бўлган, истиқбол вазифаларини илгари суриш ва ҳал этишга қодир кадрларнинг янги авлодини шакллантиришга йўналтирилгандир.
Кадрлар тайёрлаш миллий дастури”нинг мақсади — таълим соҳасини тубдан ислоҳ қилиш, уни ўтмишдан қолган мафкуравий қараш ва сарқитлардан тўла халос этиш, ривожланган демократик давлатлар даражасида, юксак маънавий ва ахлоқий талабларга жавоб берувчи юқори малакали кадрлар тайёрлаш Миллий тизимини яратишидан иборатдир.


2. Касбий маънавият ва маҳорат фанининг асосий вазифалари
“Принцип” - лотинча сўз бўлиб, назария, таълимот ва фаннинг асосий қонун-қоидаси ёки киши қаттиқ ушлаб олган ва оg’ишмай амал қиладиган қоида деган маъноларни англатади. Касб принципларини бирон - бир шахс яратмаган, у муайян ижтимоий муносабатларга мувофиқ ҳаёт жараёнида ахлоқий онг шакллари сифатида вужудга келган қонун-қоидалар ҳисобланади. Шунга кўра, умуминсоний ахлоқ принциплари деб жамиятнинг маънавий онгида ишлаб чиқилган, инсоннинг маънавий моҳиятига, бурчига, ҳаётининг мазмунига ва кишилар ўртасидаги ўзаро алоқаларнинг табиатига тааллуқли бўлган умумий талабларни акс эттирадиган, инсонлар фаолиятининг умумий йўналишини кўрсатиб берадиган ва муайян хулқ-атвор нормаларига асос бўлиб хизмат қиладиган қонун-қоидаларига айтилади.
Умуминсоний ахлоқ принципларига қуйидагилар киради:
инсонпарварлик;
• ўзаро ёрдам;
• ишонч;
• хамжиҳатлик;
• тинчликсеварлик;
ватанпарварлик;
• адолатлилик;
• одамийлик;
• қонунийлик ва ҳаказо.

Download 71 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling