Кадрлар тайёрлаш миллий дастури


Хусусан ҳозирги вақтда хуқуқни муҳофаза қилиш идоралари касб аҳлокида уч турдаги ахлоқий норма ва тамойиллар амал қилади


Download 71 Kb.
bet5/5
Sana10.04.2023
Hajmi71 Kb.
#1349281
1   2   3   4   5
Bog'liq
Topshiriq № 1

Хусусан ҳозирги вақтда хуқуқни муҳофаза қилиш идоралари касб аҳлокида уч турдаги ахлоқий норма ва тамойиллар амал қилади:
1) ҳуқуқни муҳофаза қилиш идоралари касб ахлоқининг асосий мазмунини умуминсоний ахлоқий нормалар ташкил қилади. Лекин уларнинг баъзилари, масалан; жасурлик, бурчга содиқлик, адолатпарварлик асосий аҳамиятга эга бўлади.
2) бу ерда яна фақат ҳуқуқни муҳофаза қилиш идоралари ходимларига хос ахлоқий норма ва принциплар амал қилади. Масалан, маълумотларнинг сир сақланиши, бошлиқлар ва бўйсунувчилар ўртасидаги ўзига хос муносабатлар ва шу кабилар.
3) Шу билан бирга ҳуқуқни муҳофаза қилишнинг фақат у ёки бу хизматига тааллуқли бўлган ахлоқий норма ва принциплардир. Мисол тариқасида фуқаролар билан ишлаш жараёнида қўлланадиган оператив хатти-ҳаракатлар қоидалари, ҳуқуқни муҳофаза қилиш ходимларига конфиденциал ёрдам берган фуқароларнинг сирини сақлаш ва ҳоказо.
Хушмуомалилик - кўнгилдаги ардоқли фикрларни, энг ноёб ҳис-туйгуларни, энг эзгу ниятларни одамлар билан баҳам кўриш, осойишталик, вазминлик, хотиржамлик билан иш тутишдир.
Аҳлоққа зид иллатларга қарши курашишнинг асосий йўналишлари қўйидагилардан иборат:
1. Меҳнат ва хизмат интизомини кучайтириш. Интизом ахлоқнинг ажралмас қисми, аҳлоқ эса жамиятдаги ҳатти ҳаракатларни тартибга солувчи, бошқарувчи асосий омилдир.
2. Инсон қанча ва қандай меҳнат қилган бўлса, шунча иш ҳақи, даромад олишини таъминлаш, яхши меҳнатни тақдирлаш ишларини юқори даражада ташкил этиш.
3. Жамиятда яратилаётган барча моддий неъматлар ва уларнинг тақсимланиши давлат ва жамоат ташкилотлари томонидан назорат қилиб турилиши лозим.
4. Жамоатчилик томонидан ёмон хулқли одамларга қарши муҳит яратиш зарур.
5. Ёшларни ҳалол меҳнат қилишга ўргатиш, меҳнатсеварлик руҳида тарбиялаш. У маориф соҳаси ходимларининг асосий вазифасидир.
6. Ҳар бир кишининг меҳнати самарали бўлиши лозим. Самарали меҳнат аҳлоқсизликдан асрайди.
7. Жиноятчиликка қарши курашиш. Касб этикаси ва ҳуқуқнинг ўзаро муносабати юристлар учун алоҳида қизиқиш туғдирувчи ушбу ижтимоий кўринишларни ўрганишнинг муҳим омилларидан бири ҳисобланади. Касб этикаси инсоннинг хатти-ҳаракатини, фаолиятини норматив тартибга солишнинг асосий турларидан биридир. У инсонларнинг умумижтимоий қонунларга бўйсунишини таъминлайди. Касб этикаси ушбу вазифани бошқа жамиятда ўрнатилган бошқа нормаларни ўрганиш ва ўзлаштиришни таъминлашга йўналтирилган ижтимоий фанлар билан биргаликда амалда бўлади. Касб этикаси бу – ижтимоий ҳаётни тартибга солувчи зарур, ўзаро боғлиқ ва бир-бирига сингиб борувчи тизимлардир. Улар жамият фаолиятига турли хил хоҳиш-истакларни мувофиқлаштириш, инсонларни муайян қоидаларга бўйсундириш йўли билан амалга оширилади. Касб этикаси ва ҳуқуқ битта ижтимоий вазифани бажариб, ади у ҳам бўлса жамиятда инсонларнинг хатти-ҳаракатларини тартибга солади. Улар мураккаб тизимларни ташкил этиб, ади, қайсиким ўз ичига ижтимоий онгни (ахлоқий ва ҳуқуқий), ижтимоий аҳамиятли фаолиятни, ва норматив соҳани (ахлоқий ва ҳуқуқий нормалар) ўз ичига олади. Нормативлик бу – инсонлар хатти-ҳаракатини тартибга солишга имкон берадиган ахлоқ ва ҳуқуқнинг хусусиятидир. Бу ўринда уларнинг обектлари кўп ҳолларда мос келади. Аммо уларни тартибга солиш ўзига хос усулларда амалга оширилади. Ҳуқуқий нормаларга риоя қилиш ҳуқуқий тақдирлаш, жазолаш, шу жумладан давлат мажбурлови, юридик санкция махсус давлат аппарати томонидан амалга оширилади. Ахлоқда эса фақат руҳий санкциялар бўлиб, улар руҳий қўллабқувватлаш ёки руҳий жазолашдан иборат. Ижтимоий муносабатларнинг бирлиги ўз-ўзидан ҳуқуқий ва ахлоқий тизимларнинг бирхиллигини белгилайди. Ахлоқ билан ҳуқуқ доимо ўзаро алоқада бўлади. Ҳуқуқ ахлоққа зид бўлмайди. Ўз навбатида ҳуқуқ ахлоқий нормаларнинг шаклланишига кўмаклашади. Касб этикаси ва ҳуқуқ инсониятнинг руҳий маданиятининг ажралмас қисмларидир. Касб этикаси ва ҳуқуқ бир турдалиги ҳолатида уларнинг муайян бир жамиятда бу ижтимоий тартибга солувчилар ўртасида фарқлар ҳам борлигини кўрамиз. Ҳуқуқ фақат ижтимоий муҳим хатти-ҳаракатларни тартибга солади. Масалан, ҳуқуқ инсоннинг шахсий ҳаётига аралашмайди. Аксинча, у бундай аралашишдан қўриқлайди, ҳимоя қилади.
Download 71 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling