Кафедра катта ўқитувчиси Исчанов Ф


Download 72.12 Kb.
bet1/4
Sana09.06.2023
Hajmi72.12 Kb.
#1471410
  1   2   3   4
Bog'liq
467 olovbardoshlilik


Кафедра катта ўқитувчиси Исчанов Ф.А.нинг
Керамика материалларининг оловбардошлик хоссаси”
мавзузидаги маърузази
Керамика саноати кенг тармоқли, ривожланган соха бўлиб халқ хўжалигининг турли соҳаларида ишлатилади. Керамика материалларининг давлат андозалари талабларига жавоб берадиган йўсинда ишлаб чиқариш-да материалларининг хоссаларини турли усулларда аниқланади. Керамика материалларининг асосий хссаларидан бири унинг микротузилишидир. Чунки керамика материалларининг хар қандай хоссасига энг аввало унинг микротузилиши таъсир этади. Тузиилиш деганда кристалл, шишасимон (аморф) ва газ холатдаги (яъни ғоваклар) фазаларни физик-кимёвий табиати, уларни миқдорий нисбатлари тушунилади.
Юқори температурада ишловчи керамика материаллар (оловбардош, ваккум, электрон керамика) учун шишасимон фазанинг минимал миқдори талаб этилади. Керамика материалларини тузилишини назорат этиш учун бир қатор физик-кимёвий усуллардан фойдаланилади.
Дастлабки хом ашё ва тайёр маҳсулотнинг тозалаги, кимёвий таркиби миқдорий кимёвий анализ усули ёрдамида аниқланади. Рентгено-фазовий текшириш усули кристалл фазаларнинг табиати ва миқдорини аниқлайди. Термик ва температурада рентгенофазовий текшириш иситиш жараёнида кристалл фазаларни хосил бўлиш ва утиш температураларини аниқлайди. Шишасимон фазаларни хосил булиши уларнинг кристалл фазалар орасида тақсимланишини петрография усулларини қўллаб ўрганиш афзал, чунки улар рентгеноаморфдирлар.
Барча керамика материаллардаги мавжуд ғоваклар хажми, ўлчами ва тақсимланиш табиати уларнинг бир қатор хоссаларига таъсир этади. Масалан, ғоваклар ўлчами керамикаининг мустахкамлигига; сув билан тўлган ғоваклар хажми қурилиш ғиштининг совуққа чидамлилигини, ғовакларнинг хажми ва тақсимланиши қурилиш ва иссиқлик ҳимояловчи керамикаининг иссиқлик ўтказувчанлиги, оловбардош материаллар учун шлакларга чидамлилигини белгилайди.
Ғоваклар формасига кўра қуйидаги группаларга бўлинадилар:
а) берк ғоваклар – суюқ ва газсимон моддалар кира олмайдиган ғоваклар
б) бир учи берк ғоваклар – суюқ ва газсимон моддалар билан тўлувчи, лекин керамиканинг ўтказувчанлигига таъсир этмайдиган ғоваклар.
в) каналсимон ғоваклар – яъни иккала учи очиқ ғоваклар.
Керамика материалларининг кўрсатилган ғоваклиги қуйидаги кўрсаткичлар билан характерланади:
1. Зичлик (ҳақиқий) х г\см3, яъни 1см3 материал массаси, ғовакларсиз.
2. Туюлувчан зичлик т г\см3, яъни 1 см3 материал масаси, ғовакларни хисобга олганда.
3. Хақиқий ғоваклик Пх –очиқ ва ёпиқ ғовакларнинг умумий хажми, материалларининг умумий хажмига % хисобида.
4. Туюлувчан ёки очиқ ғоваклик Пт – қайнатилганда сув билан тўлувчи ғоваклар хажми, материалнинг умумий хажмига % хисобида.
Ёпиқ ғоваклилик
Пё =Пх-Пт
5. Сув ютувчанлик В- материал қай натилганда, ғовакларни тўлдирувчи сувнинг огирлик миқдори, қуруқ материалга % хисобида.
У холда, ҳақиқий ғовакли

Download 72.12 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling