Кафедраси алимжонова Ж. И


Download 1.95 Mb.
Pdf ko'rish
bet35/60
Sana19.11.2023
Hajmi1.95 Mb.
#1786968
1   ...   31   32   33   34   35   36   37   38   ...   60
Bog'liq
sopol va chinni kitob

 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 


80 
5-БОБ. ЧИННИ-ФАЯНС БУЮМЛАРИНИ ҚУРИТИШ ВА КУЙДИРИШ 
Ҳамма чинни-фаянс буюмлари қуритиш жараёнини ўтайди. Қуритиш 
жараёнида ярим тайёр махсулот ўзидаги намликнинг бир қисмини йўқотади 
ва бунинг натижасида қолипдан кўчади, маълум миқдордаги мустахкамликни 
эгаллайди ва сувга тушганда увалан-майдиган бўлиб қолади. Чинни ишлаб 
чиқариш жараёнида қуритишга кетган харажатлар буюмлар таннархининг 2-
3% ни, фаянс ишлаб чиқаришда эса 6-8% ни ташкил этади. Буюмларни бир 
марта куйдириш технологиясида қуритиш жараёни умумий ишлаб чиқариш 
вақтининг 35-40% ни ташкил этади. Кетма-кет оқимли линияларда 
қуритигичлар умумий майдоннинг 18-25% ни ташкил этади. 
 
1. Қуритиш жараёнининг назарий асослари. 
 
Ярим тайёр махсулотни қуритиш пайтида физик-механик, коллоид-
физик ва биохимик ўзгаришлар рўй беради. Шаклланган масса ёки қуйма 
шликер таркибида сув минерал заррачалар билан бир хил тарзда 
боғланмаганлиги сабабли, қуритиш жараёнида у ўз хосаларини турли хилда 
намоён қилади. 
Одатда қуритиш жараёнида заррачаларнинг юзасида жойлашган, ҳамда 
микро ва макро капиллярлар билан боғланган сув чиқиб кетади. Бундан 
ташқари адсорбцион ҳолда боғланган физик-кимёвий сув гидрат қобиғида 
жойлашган ва тупроқ заррачаларининг қобиғларининг орасида жойлашиб
структурага кирган сувнинг ҳам қисман чиқиб кетиши кузатилади. Қуритиш 
жараёнида материалда сувнинг 60%и суюқ ҳолда, 40% га яқини буғ ҳолида 
харакатланиб кўчади. Намликнинг кўчиши температуранинг ошишиш билан 
тезлашади, чунки 70
о
С да сувнинг қовушқоқлиги 0
о
С га қараганда 4 мартта 
камаяди. 
Юпқа деворли чинни ва фаянс буюмларини қуритиш хусусиятларидан 
бири шуки, уларда қуритиш тезлиги асосан намликни атроф мухитга бўлган 


81 
ташқи диффузия тезлиги билан ўлчанади. Бу ходиса ярим тайёр махсулот 
сопалагининг юқори даражада намлик ўтказувчанликка эга эканлигидан 
келиб чиқади. Бунга сабаб эса, материалнинг 50% ти ўлчами 10 мкм бўлган 
тупроқ заррачаларидан ва қолган 50% ти анча йирик ўлчамдаги яъни 50 мкм 
гача ва ундан юқори бўлган тошсимон материаллар заррачаларидан иборат 
бўлганидир. Бунда намликни йўқолиш жадаллиги қуритиш тартиби билан 
белгиланади.
Қуритиш тартиби деб буюмларнинг хоссалари, шакли, ўлчамлари, хамда 
қуритиш қурилмаларининг хусусиятларини назарга олган холда ва 
қуритилаётган буюмга иссиқликни рационал ҳолда минимал даражадаги 
йўқотишлар билан бериш учун мўлжалланган тадбирларнинг мажмуасига 
айтилади. Қуритиш жараёни учта босқич билан характерланади: қиздириш 
босқичи, қуритиш тезлигининг доимий ва камайиб борувчи босқичи ва 
мувозанат холат босқичи. 
Биринчи босқичда ярим тайёр махсулотнинг массаси тезланиш асосида 
бошланғич температурадан нам сақловчисида тўйинган иссиқлик 
ташувчининг температурасигача қиздирилади. Қуритишнинг иккинчи 
босқичида қуритиш тезлиги чизиғида горизонтал майдон вужудга келиб, 
бунда қуритиш тезлигининг катталиги ярим тайёр махсулот юзасидан 
намликни буғланиб чиқиб кетиш тезлигига тенг бўлиб қолади. Қуритишнинг 
учинчи босқичида қуритиш тезлиги камая бориб, ярим тайёр махсулотнинг 
температураси ортади. Қуритиш жараёни якуний намликгача олиб борилади 
ва кейин тўхтатилади. Якуний намлик Wкон эса критик намлик Wкр дан 
кичик ва мувозанат намликдан Wр катта ёки унга тенг бўлади: 
Wр: Wкр 

Wкон 

Wр. 
Чинни массаси учун мувозанат намликнинг қиймати 1,5-2% ни ташкил 
этади. 

Download 1.95 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   31   32   33   34   35   36   37   38   ...   60




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling