Самарқанд вилоятида қиш мавсумини беталафот ўтказиш бўйича олиб борилаётган чора-тадбирларнинг натижадорлиги тўғрисида
КУНЛИК МАЪЛУМОТ
(2022 йил 15 декабрь кунига)
Аҳолининг норозилик кайфиятини юзага келишининг олдини олиш, муаммоли вазиятларни тезкор ва одилона ҳал қилиш, осойишталикни сақлаш бўйича вилоят штаби ташкил этилди.
Вилоят туман ва шаҳарларининг:
16 та туманида ҳудудий ишчи гуруҳлар тўлиқ ташкил этилди;
вилоятнинг барча шаҳар ва туманларида ички ишлар, прокуратура, хавфсизлик ходимлари, давлат молиявий назорати инспецияси, “Нефтегазинспекция” вилоят бўлими, “Ўзэнергоинспекция” вилоят бўлими ходимлари бириктирилиши таъминланди.
Жорий кунда вилоят бўйича 536 та мурожаат келиб тушган бўлиб, ҳокимият 22 тани, газ таъминоти 159 тани, ЭТК 355 тани, СУГ 28 тани, шуларнинг 168 таси бугуннинг ўзида бартараф этилди, жумладан;
Шундан тушунтириш берилган 339 тани, мурожаатни кўриб чиқиш жараёнида эса 29 тани ташкил этмоқда.
Электр энергияси ва газ таъминотидаги вақтинчалик узилишлар режа графиги маҳаллалар кесимида ишлаб чиқилиб оммавий ахборот воситалари ва ижтимоий тармоқлар орқали олдиндан хабардор қилиш ишлари йўлга қўйилди.
Газ таъминотидаги вақтинчалик узилишлар режа графиги маҳаллалар кесимида ишлаб чиқилиб оммавий ахборот воситалари ва ижтимоий тармоқлар орқали олдиндан хабардор қилиш ишлари йўлга қўйилди.
Вилоятда фаолият юритаётган 683 та автомобилларга ёқилғи (автобензин, табиий газ ва суюлтирилган газ) қуйиш шохобчаларининг ҳар бирига 1 нафардан ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ходимлари бириктирилди.
Электр энергияси
Ҳисобот кунига ҳудудда жами 89 8073 та электр энергиясидан истеъмолчилар мавжуд, шундан 85 3662 та аҳоли хонадонлари, 44 411 та улгуржи истеъмолчилар бўлиб, шулардан 238 987 таси чекланган истеъмолчилар.
Do'stlaringiz bilan baham: |