Кафедраси алимжонова Ж. И


Саноатда шликерли массадан қуйиш усулининг қўлланиши


Download 1.95 Mb.
Pdf ko'rish
bet31/60
Sana19.11.2023
Hajmi1.95 Mb.
#1786968
1   ...   27   28   29   30   31   32   33   34   ...   60
Bog'liq
sopol va chinni kitob

Саноатда шликерли массадан қуйиш усулининг қўлланиши. 
Хўжалик чинни-фаянс буюмларини қуйиш. Бунда буюмларнинг ўлчами ва 
шаклига қараб қуйиш жараёни деворларда ва конвейерларда олиб борилади. 
40-расмда 
буюмларнинг 
жумракларини 
батареяли 
қуйиш 
учун 
қўлланиладиган қуйиш деворининг схемаси кўрсатилган. Шаклдонлар1 нинг
қуйиш жойига аралаштиргич 3 дан ростловчи кран 4 ва тақсимловчи шликер 
қувури 5 орқали келаётган шликер узатилади. Шаклдонлар устун 2 га тахлаб 
қўйилган. Қуйиш жараёни тугагач, шликер қуйиш жойлари 6 лардан кран 7 
орқали аралаштиргич 3 га келиб, қуйиш яна давом этади. Аралаштиргичга 
электролитлар қўшилиб, тайёр шликер 1600 тешик/см
2
ли элакдан, магнит 
сепаратордан ўтказилиб, сараловчи бассейнга хайдалади. 
20-расм. Буюмларга дастакларни қуйиш девори 
1-шаклдонлар, 2-шаклдонлардан ҳосил бўлган устун, 3-аралаштиргич, 4-
растловчи кран, 5-тақсимловчи шликер узатгич, 6-қуйиш мосламалари, 7-
оқизиб юбориш жўмраги.
Санитар чинни ва фаянс буюмларини қуйиш. Буюмларни деворда 
қуйиш қўлда ва баъзи оғир операциялар механизациялаштирилган ҳолда 
олиб борилиши мумкин. Бунда гипс қолиплари аввал нам холдаги губка 


73 
билан тозаланади, қолип чоклари чиқит массаси билан суваб чиқилади, кейин 
эса қуйиш амалга оширилади. Қуйиш жараёнида гипсдаги шликер шакллаш 
жараёнини тўлиқ равишда тугаши учун 1,5-3 соат давомида ушлаб турилади, 
кейин хар бир қолипдаги тўкиб ташлайдиган тирқиш очилиб, ортиқча 
шликер тўкиб ташланади. Шаклланган буюмлар 8-16 соат ўтгач, қотганидан 
кейин ажратиб олинади. 
Гипс қолипларини қуритиш учун қуйиш деворларининг остида 
радиаторлар ўрнатилади. Замонавий корхоналарда оғир меҳнат операциялари 
механизациялаштирилган бўлади. Баъзи буюмларни қуйиш, масалан 
унитазларни қуйганда босим остида қуйиш усули ишлатилади. Бунда 
шликерни тўкиш вакуум асосида амалга оширилади (41-расм). Шликер насос 
1 ёрдамида аралаштиргич 2 дан гисп қолиплари 3 га берилади, қуйиш 
олдидан пробкали кран 4 ва навбатма-навбат қолиплар тагида жойлашган 
кранлар очилади, бунда кран 5 ёпиқ бўлади. Масса қолипларда қотганидан
21-расм. Санитар буюмларини шликерни вакуум ёрдамида тўкиш 
усулида қуйиш. 
сўнг ортиқча шликер тўкиб ташланади. Бунда кран 5 очилиб, шликер вакуум 
таъсирида идиш 8 га келади. Вакуумни ротацион сув ҳалқали насос 6 ва 
электроматор 7 яратади. Идиш шликер билан тўлгач, шликер қувур 9 орқали 


74 
аралаштиргич 10 га тўкилиб, у ерда унинг намлиги ростланади. Худди шу 
усулда турли шаклдаги умивалниклар қуйилади. 

Download 1.95 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   27   28   29   30   31   32   33   34   ...   60




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling