Кафедраси алимжонова Ж. И


 Чинни – фаянс буюмларини кукунсимон массани пресслаш усулида


Download 1.95 Mb.
Pdf ko'rish
bet32/60
Sana19.11.2023
Hajmi1.95 Mb.
#1786968
1   ...   28   29   30   31   32   33   34   35   ...   60
Bog'liq
sopol va chinni kitob

 
3. Чинни – фаянс буюмларини кукунсимон массани пресслаш усулида 
шакллаш 
Ушбу усул фаянс сирт кошинларини, полга ётқизиладиган кошинларни, 
электротехника чинни буюмларини, радиотехника буюмларини ишлаб-
чиқаришда кенг қўлланилади. Хўжалик чинни фаянс буюмларини ишлаб 
чиқаришда эса бу усул ёрдамида қалин деворли тарелкалар, лаганлар, 
ошхона, кафе, ресторанлар учун товоқлар ва бошқалар олинади. Кукунсимон 
массадан пресслаш усулининг афзалликларига қуйидагилар киради: 
- Аниқ ўлчамдаги ва шаклдаги буюмларни олишнинг мумкинлиги. 
- Катта миқдорда гипс қолипларини ишлаб чиқаришнинг шарт эмаслиги. 
- Ярим тайёр махсулотни қуритиш жараёнини йўқлиги. 
- Куйдириш жараёнида кузатиладиган қисқаришнинг камлиги. 
- Куйдиришнинг бир босқичда олиб борилиши. 
- Ишлаб чиқариш майдонининг 80-85%га камайиши. 
Усулнинг камчиликлари: 
- Кукунсимон массани қолипга баробар равишда тақсимлаб бериш учун 
мураккаб механизм керак бўлади. 
- Кукунсимон массанинг намлиги баробар тақсимланмай қолган пайтларда 
буюмларда майда дарзлар ва ёриқлар вужудга келади. 
Кукунсимон массадан пресслаш усулининг моҳияти ва 
хусусиятлари.  Кукунсимон массани пресслаш жараёнида унинг нисбий 
намлиги унча юқори бўлмаганлиги сабабли, (8-12%) масса заррачалари 
орасидаги ички ишқаланиш кучи енгилиб, улар орасидаги хаво сиқиб 
чиқарилади ва шу тариқа масса зичланиб, буюм ўзига хос бўлган структура 
механик хусусиятларни эгаллайди. 


75 
Кукунсимон масса уч компонентли тизимдан иборат бўлиб, у қаттиқ 
(минерал заррачалар), суюқ (сув), ва газсимон (ҳаво) фазаларидан ташкил 
топган бўлади. Кукунсимон массанинг зичланишида уч фазанинг барчаси 
иштирок этади. Пресслашнинг дастлабки босқичида қаттиқ заррачаларни 
турли йўналишларда ҳаракатланиши натижасида йирик ғоваклар ва 
кўприклар парчаланиб кетиб, массадаги ҳаво қисман йўқолади, натижада 
кукун заррачалари орасидаги тўқнашиш юзаси ортади. Пресслаш 
босимининг ошиб бориши билан заррачаларнинг зичланиши кучаяди ва 
уларнинг деформацияланиши кузатилади. Бунда пластик, мўрт ва таранглик 
деформация турлари рўй бериши мумкин, заррачаларнинг тўқнашиш 
жойларида эса қайтмас деформация содир бўлади. Тупроқ коллоидлари 
таркибидаги намлик чуқур қаватлардан заррачаларнинг тўқнашиш юзасига 
сиқиб чиқарилиб, уларни бир-бирига цементлайди. Чиқиб кетишга 
улгурмаган хаво кукун заррачалари орасига кириб қолиб у ерда сиқилади. 
Кукуннинг кейинги зичланиши даврида эса заррачалар сув пардаси бўлган 
тўқнашиш юзалари бўйлаб харакатлана бошлайдилар. Бунда хавонинг таранг 
равишда сиқилиши ва юпқа узун-узун заррачаларнинг таранглик 
деформацияси содир бўлади. Пресслашнинг охирги босқичида тўқнашиш 
юзаларининг ортиши хисобига буюм максимал тарзда зичланади. Пресслаш 
жараёнининг сифати кукунсимон массанинг хусусиятларига ва пресслаш 
тартибига боғлиқ бўлади.
Массанинг донадорлик таркибини тўғри танлаш орқали кукун 
таркибидаги ҳаво миқдорини минимал даражага камайтирилиб (30% 
атрофида) буюмларнинг энг кам ўртача зичлиги шароитида энг юқори 
мустаҳкамликка эришилади. Кукун таркибида йирик доналарнинг миқдори 
кўп бўлса, (шамот, қум) кукун осон тўкилувчан бўлиб, ундан ҳавони сиқиб 
чиқариш осонлашади ва у баробар равишда зичланади, лекин бунда юқори 
босим остида пресслаш талаб этилади. Кукун таркибида майда фракциянинг 
кўп бўлиши унинг қовушқоқлигини ошириб, харакатчанлигини камайтиради 


76 
ва бунда пресланиш жараёни қийинлашиб, буюмларда қаватланиш ходисаси 
рўй беради. 
Кукун таркибидаги намлик ички ишқаланиш кучини камайтириб
заррачаларнинг бир-бирига боғланишига ёрдам беради, ҳамда пресслаш 
босимини камайтириб, тайёр махсулот ва ярим тайёр махсулот сифатини 
оширади. Паст намликдаги кукун (5-8%) прессланганда буюмларнинг бўйи 
бўйлаб зичланиши баробар тарзда юз бермайди. Намликни 13-16%гача 
ошириш эса ярим тайёр махсулотни қуритишни зарур қилиб қўяди ҳамда 
бунда кукун паст босим таъсиридаёқ жадал суръатда чўкиб қолади. Агарда 
кукун баробар тарзда намланмаган бўлса, унда баландлиги бўйича бир 
жинсли бўлмаган структура вужудга келиб, буюмларнинг юзасида майда-
майда дарзлар пайдо бўлади. 
Кукун 
температурасини 
70-90
0
Сгача 
ошириш 
доналарнинг 
гитратланиш жараёнини тезлаштириб, унинг пластик хусусиятларини 
яхшилайди, пресслаш босимини пасайшига олиб келади. Бунда юқори 
сифатга эга ярим тайёр махсулот хосил бўлиб, буюмларни қуритиш вақти 
қисқаради, 
уларнинг 
дарз 
кетиши 
кузатилмайди, 
прессланувчи 
шаклдонларни ишдан чиқиши ва қувватнинг сарфи камаяди. 
Кукунни вакуумлаш ундаги хаво миқдорини камайтириб, ярим тайёр 
махсулотнинг таранглиги натижасидаги кенгайишини 20-50%га пасайтиради, 
преслаш босими ҳам камайиб, буюм сифати ошади. 
Пресслаш тартиби, пресслаш вақти, босимни берилиш усули (бир ёки 
ики томонлама), босимни берилиш характери (бир зумда, ўзгарувчан, ўсиб 
борувчи) ва босим катталиги билан аниқланади. Пресслаш тартиби ҳар бир 
холатда алоҳида танланиб олинади ва у масса хоссасига, унинг донадорлик 
таркибига, намлигига ва буюмнинг турига боғлиқ бўлади. 

Download 1.95 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   28   29   30   31   32   33   34   35   ...   60




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling