Кафедраси жўраев Шерали Албаевич


Битирув малакавий иш объекти ва предмети


Download 1.57 Mb.
bet3/12
Sana18.02.2023
Hajmi1.57 Mb.
#1211912
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   12
Bog'liq
Iqtisodij zharayonlarni ekonometrik tahlil etishda excel elektron protsessori imkoniyatlaridan fojdalanish (1)

Битирув малакавий иш объекти ва предмети.Хўжалик юритувчи иқтисодий субъектларнифаолиятини эконометрик таҳлил этиш ва шу асосида моделлаштириш жараёнлари битирув малакавий ишнинг объекти ҳисобланади ва моделлаштириш жараёнида эконометрик баҳолашнинг мезонлар ва услубларни танлаш, асослаш орқали хўжалик юритувчи иқтисодий субъектлар иқтисодий муносабатлари истиқболини ҳаққоний акс эттиришга эришиш билан боғлиқ жараёнлар иш предметини ташкил этади.
Бажарилган битирув малакавий ишнинг назарий ва методологик асослариниЎзбекистон Республикаси Президентининг асарлари, Ўзбекистон Республикасининг қонунлари, Ўзбекистон Республикаси ҳукуматининг иқтисодиётни модернизациялаш жараёнларини такомиллаштириш масалаларига оид меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатлари ва мамлакатимиз ҳамда чет эл олимларининг битирув малакавий иш мавзусига доир илмий ишлари ташкил этади.
Битирув малакавий ишининг илмий янгилигимуаллиф ўтказган тадқиқот натижаларида яққол намоён бўлади, жумладан:

  • ишлаб чиқариш жараёни-математик моделлаштириш объекти сифатида ўрганилган;

  • иқтисодий –статистик моделлар ва уларнинг таснифи ёритилган;

  • динамик қаторлар тавсифлари таҳлил этилган ва Excel электрон процессори ёрдамида тренд чизиқларини танлаш услубияти келтирилган;

  • бир омилли моделларини Excel ёрдамида тузиш технологияси ўрганилган;

  • кўп омилли регрессион-корреляцион таҳлилда Excel электрон жадвалидан фойдаланиш механизмлари ёритилган.

Тақдим этилган битирув малакавий ишнинг амалий аҳамияти олинган натижалар ва ишлаб чиқилган муайян таклифлар хўжалик юритувчи иқтисодий субъектлар фаолиятини эконометрик таҳлил этиш жараёнида фойдаланиш имкониятидан иборат.
Ушбу битирув малакавий иш тузилиши мантиқан боғланган кириш, икки боб, беш параграф, хулоса ва фойдаланилган адабиётлар рўйхатидан иборат.
I.БОБ. ИҚТИСОДИЙ ЖАРАЁНЛАРНИ ЭКОНОМЕТРИК ТАҲЛИЛ ЭТИШДА ИҚТИСОДИЙ-СТАТИСТИК МОДЕЛЛАР

Download 1.57 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   12




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling