Молиявий режалаштириш – корхона, унинг бўлинмалари ёки алоҳида лойиха доирасида молиявий ресурслар ҳажми ва уларни тақсимлаш ўртасида баланслилигини таъминлаш жараёнидир. - Молиявий режалаштиришнинг мақсади – узоқ ва қисқа муддатли молиявий ресурслардан фойдаланиш самарадорлигини оширишдан иборат. Молиявий режалаштириш жараёнида капитал даромадлилигини ва корхона барқарорлигини ошириш, рискларни минималлаштириш ва бошқалар бўйича чора-тадбирлар ишлаб чиқилади.
- Молиявий режалаштиришнинг асосий вазифалари:
- нормал такрор ишлаб чиқариш жараёнинининг зарурий молиялаштириш манбаларини таъминлаш. Бунда мақсадли молиявий манбаларга эга бўлиш, уларни шакллантириш ва фойдаланиш аҳамиятлидир.
- акционерлар ва бошқа инвесторлар қизиқишини ўрганиш. Бизнес-режа инвестицион лойиҳаларни тўлиқ молиявий асосномасини ўз ичига олиб, инвесторлар учун капитал жалб қилишни таъминловчи асосий ҳужжат бўлади.
- корхонанинг бюджетлар, бюджетдан ташқари фондлар, банклар ва бошқа кредиторлар олдидаги мажбуриятларини бажарилишини кафолатлаш. Ушбу корхона учун энг мақбули капитал тузилмасининг максимал фойда келтиришидир ва бунда кўрсаткичларнинг бажарилиши бюджет тўловларини максималлаштиради.
- турли мақсадли фондлар шакллантириш ва уларни самарали тақсимлаш ва фойдаланиш.
- корхонанинг молиявий ҳолати, тўловга лаёқатлилиги учун сўмни назорат қилиш.
- Молия соҳасида қабул қилинаётган қарорларнинг сифати тамомила молиявий режалаштириш сифатига боғлиқ.
- Молиявий режалаштириш сифатли бўлиши қуйидаги принципларнинг амал қилишига боғлиқ:
- Режалаштиришнинг узлуксизлиги;
- Илмий асосланганлиги;
- Мақсадлилик (максимал фойдага эришишда корхона молиявий ресурсларини рационал фойдаланиш);
- Ўзаро боғлиқлик ва мувофиқлик.
-
- Молиявий режалаштириш бир нечта услубларга таянган холда амалга оширилади. Шулардан асосийлари булиб куйидагилар хисобланади:
Do'stlaringiz bilan baham: |