Какие объекты относятся к опо. Признаки опо


Саноат хавфсизлиги декларацияси


Download 33.03 Kb.
bet6/9
Sana13.02.2023
Hajmi33.03 Kb.
#1192766
1   2   3   4   5   6   7   8   9
Bog'liq
Вопросы по ПБ для билетов по ОТ

Саноат хавфсизлиги декларацияси

Ушбу Қонун 4-моддаси 1-бандининг иккинчи, учинчи ва тўртинчи хатбошиларида кўрсатилган хавфли моддалар Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланган энг юқори нормага тенг ёки ундан ортиқ миқдорларда ишлаб чиқариладиган, фойдаланиладиган, қайта ишланадиган, ҳосил қилинадиган, сақланадиган, ташиладиган, йўқ қилинадиган хавфли ишлаб чиқариш объектлари учун саноат хавфсизлиги декларациясини ишлаб чиқиш шарт.


Саноат хавфсизлиги декларацияси хавфли ишлаб чиқариш объектидаги авария хавфига берилган ҳар томонлама баҳони, авариянинг олдини олиш, хавфли ишлаб чиқариш объектидан фойдаланувчи ташкилотнинг хавфли ишлаб чиқариш объектидан фойдаланишга, шунингдек авариянинг кенгайиб кетишига йўл қўймаслик ва унинг оқибатларини тугатишга тайёрлигини таъминлаш юзасидан кўрилган чораларнинг қай даражада етарли эканлигининг таҳлилини ўз ичига олиши керак.
Саноат хавфсизлиги декларацияси хавфли ишлаб чиқариш объектини қуриш, кенгайтириш, қайта қуриш, техник жиҳатдан қайта жиҳозлаш, консервациялаш ва тугатишга доир лойиҳа ҳужжатлари таркибида ишлаб чиқилади ҳамда хавфли ишлаб чиқариш объектидан фойдаланувчи ташкилот раҳбари томонидан тасдиқланади.



  1. Хавфли ишлаб чиқариш объектларидаги нохуш ҳодиса

Хавфли ишлаб чиқариш объектларидаги нохуш ҳодиса хавфли ишлаб чиқариш объектларида қўлланиладиган техника қурилмаларининг ишдан чиқиши ёки шикастланиши, технология жараёни режимидан четга чиқиш, саноат хавфсизлиги соҳасидаги қонун ҳужжатларида, шунингдек норматив техник ҳужжатларда кўрсатилган талабларнинг бузилишидир.





  1. Хавфли ишлаб чиқариш объектларидаги авария

Хавфли ишлаб чиқариш объектларидаги авария иншоотлар ва (ёки) хавфли ишлаб чиқариш объектларида қўлланиладиган техника қурилмаларининг бузилиши, назорат қилиб бўлмайдиган портлаш ва (ёки) хавфли моддалар ажралиб чиқишидир.






  1. Download 33.03 Kb.

    Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling