Камбағаллик Бу инсоннинг ҳаёти давомида танлов ва имкониятларга эга бўлмаслиги, жамиятда тўлақонли иштирок этиш учун тўсиқларнинг мавжудлиги, бундан ташқари, оиласини боқиши ва кийинтириши, таълим олиши ёки касалхонада даволаниши


Download 106.88 Kb.
bet22/36
Sana25.01.2023
Hajmi106.88 Kb.
#1119000
1   ...   18   19   20   21   22   23   24   25   ...   36
Bog'liq
иктисодий

Интерактивлик
техник воситалар, компьютер, уларнинг дастурлари билан фойдаланувчилар ўртасидаги мулоқот. Демак, компьютер дастурлари шундай яратилганки, биз у ёрдамида компьютер билан мулоқот ўрнатамиз. Интерактивлик мулоқот тизимини ташкил этиш билан боғлиқ. Ушбу тушунча ахборот назарияси, информатика ва дастурлаш, телекоммуникация тизимлари, социология ва бошқа соҳаларда қўлланилади.
27) Ахборот хавфсизлиги
маълумотларни йўқотиш ва ўзгартиришга йўналтирилган, тасодифий ва қасддан қилинган таъсирлардан ҳар қандай ташувчиларда ахборотнинг ҳимояланганлигига айтилади. Илгариги хавф фақатгина конфиденциал (махфий) хабарлар ва ҳужжатларни ўғирлаш ёки нусха олишдан иборат бўлса, ҳозирги пайтдаги хавф эса компьютер маълумотлари тўплами, электрон маълумотлар, электрон массивлардан уларнинг эгасидан рухсат сўрамасдан фойдаланишдир. Булардан ташқари, бу ҳаракатлардан моддий фойда олишга интилиш хам ривожланди.
28) Ахборотнинг ҳимояси
бошқариш ва ишлаб чиқариш фаолиятининг ахборот хавфсизлигини, шунингдек, ташкилот ахборот заҳираларининг яхлитлилиги, ишончлилиги, фойдаланиш учун қулайлиги ва махфийлигини таъминловчи қатъий регламентланган динамик технологик жараёнга айтилади.
29) Ахборот хавфсизлиги.
Ахборот хавфсизлигининг тобора долзарблашаётганини, ахборотнинг стратегик ресурсга айланиб бориши билан изоҳлаш мумкин. Замонавий давлат инфратузилмасини телекоммуникация ва ахборот тармоқлари ҳамда турли ахборот тизимлари ташкил этиб, ахборот технологиялари ва техник воситалар жамиятнинг барча жабҳаларида кенг қўлланилмоқда.
30) Иқтисодий хавфсизлик.
Миллий иқтисодда ахборотлар яратиш, тарқатиш, қайта ишлаш ва фойдаланиш жараёни ҳамда воситаларини қамраб олган янги тармоқ вужудга келди. Ҳозирда «Миллий ахборот ресурси» тушунчаси янги иқтисодий категория бўлиб, хизмат қилмоқда. Мамлакатимизда ахборотлашган жамият шаклланиши ва унинг асосида жаҳон ягона ахборот майдонига кириб бориш натижасида миллий иқтисодимизга турли зарар келтириш хавфи пайдо бўлмоқда.\r\nМудофаа хавфсизлиги. мамлакат мудофаа потенциалининг ахборот таркиби ва ахборот ресурслари мудофаа соҳасида хавфсизликнинг асосий объекти ҳисобланмоқда. Ҳозирги кунда барча замонавий қуроллар ва ҳарбий техникалар компьютерлаштирилган.
31) 
Download 106.88 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   18   19   20   21   22   23   24   25   ...   36




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling