Камилов бахрамжон умарджанович ўзбекис
–расм. Ўзбекистонда суғурта мукофотлари ва суғурта қопламалари ҳажмининг динамикаси25 (млрд. сум)
Download 277.78 Kb.
|
Дисеертация Б.Камилов 2022
2.4.–расм. Ўзбекистонда суғурта мукофотлари ва суғурта қопламалари ҳажмининг динамикаси25 (млрд. сум)Шу билан биргаликда йилдан-йилга суғуртанинг иқтисодиѐтдаги ўрни ортиб, суғурта қопламаларининг ҳам ҳажмлари ортиб бормоқда. Ривожланаѐтган суғурта бозори шароитида қайта суғурта хизматларининг аҳамияти ортиб, уларга бўлган талаб тобора ошиб боради. Таъкидлаш жоизки, ҳозир Ўзбекистон суғурта ташкилотлари халқаро ҳамда миллий бозорларда қайта суғурталаш механизмларидан самарали фойдаланиб келишмоқда. Миллий бозорда қайта суғурталаш хизматларини кўрсатиш ҳуқуқига эга бўлган суғурта ташкилотлари миллий суғурта ташкилотларидан рискларни ўз сиғим имкониятларидан келиб чиққан ҳолда қайта суғурталашга қабул қилиб келмоқдалар. Бундан ташқари миллий суғурта бозоримизда авиаций суғуртаси, энергетик рисклар ва бошқа шу каби йирик рискларнинг мавжудлиги миллий суғурта ташкилотлари томонидан хориж 25 Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Суғурта бозорини ривожлантириш агентлиги маълумотлари асосида муаллиф томонидан тузилди. Манба: https://www.mf.uz/uz/?option=com_content&view=article&id=229 суғурта сиғимларидан фойдаланиш заруратини келтириб чиқармоқда. Бу мазкур турдаги рискларни суғуртаси билан шуғулланувчи суғурта ташкилотларининг тўлов қобилияти ва барқарорлигини таъминлашнинг бирдан-бир йўли ҳисобланади. Шу билан биргаликда мамлакатимизда анча йиллардан буѐн суғурталовчиларнинг молиявий салоҳиятини ошириш сиѐсати олиб борилмоқда. Энг кам устав капитали миқдорларининг оширилиши суғурта ташкилотларининг ўз маблағлари миқдорларининг ошишига олиб келади ва натижада уларнинг рискларни қабул қилиш сиғимининг ортишига сабаб бўлади. Қайд этиш жоизки, устав капитали бўйича энг катта меъѐр фақатгина қайта суғурталаш билан шуғулланувчи суғурта ташкилотларига қўйилган. Лекин бу меъѐр барча қайта суғурта билан шуғулланувчи миллий қайта суғурталовчиларга таалуқли бўлиб, ҳар қандай суғурта ташкилоти, агар унинг устав капитали ҳажми 35 млрд. сўмга етказилган бўлса, қайта суғуртага рискларни қабул қилиши мумкин. Шу ўринда қайд этиб ўтиш керакки, тўғридан-тўғри суғурта билан шуғулланувчи ташкилотларга улар устав капитали миқдорини 35 млрд. сўмга етказган тақдирда, қайта суғурта билан шуғулланиш ҳуқуқининг берилганлиги мамлакатимизда фақат қайта суғуртага ихтисослашган ташкилотларнинг очилишига ва фаолият юритишига тўсқинлик қилмоқда. Фикримизча, мамлакатимизда қайта суғурталаш фаолиятини юритиш ҳуқуқини фақатгина қайта суғуртага ихтисослашган ташкилотларга бериш мамлакатимизда қайта суғурта фаолиятининг янада жадал ривожланишига ва самарали бўлишига имкон яратади. Таҳлиллар шуни кўрсатмоқдаки, 2020 йилда чиқувчи қайта суғурталаш муносабатлари сезиларли даражада фаоллашган. 2020 йил давомида 277,5 млрд. сўм миқдоридаги суғурта мукофотлари суғурта ташкилотлари томонидан қайта суғуртага берилган (2.5-расмга қаранг). Ўтган беш йиллик муддатда мазкур кўрсаткич энг юқори бўлиб, ўтган йилга нисбатан 65,9 фоизга ортиқдир. 145,5 168,7 205,2 167,3 277,5 127,9 72,6 45,8 41,1 65,2 2016 йил 2017 йил 2018 йил 2019 йил 2020 йил Қайта суғуртага берилган суғурта мукофотлари Қайта суғурта бўйича қабул қилинган суғурта мукофотлари Download 277.78 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling