Камилов бахрамжон умарджанович ўзбекис
–расм. Қайта суғуртага берилган ва олинган суғурта мукофотлари ҳажмининг ўзгариши26 (млрд. сўм)
Download 277.78 Kb.
|
Дисеертация Б.Камилов 2022
2.5.–расм. Қайта суғуртага берилган ва олинган суғурта мукофотлари ҳажмининг ўзгариши26 (млрд. сўм)Чиқувчи қайта суғуртадан фарқли равишда охирги икки йилда кирувчи қайта суғурталаш операцияларининг ҳажми ўсиш тенденциясини намойиш қилган. Агар 2019 йилда Ўзбекистон суғурта ташкилотлари қайта суғурталаш шартномалари бўйича 65,2 млрд. сўм миқдорида мукофотларни қабул қилиб олган бўлсалар, 2020 йилда ушбу кўрсаткич 62,7 млрд. сўмга ошиб 127,9 млрд. сўмни ташкил қилди. Чиқувчи қайта суғурта бўйича мукофотларининг тез суръатларда ортиб бориши, қайта суғуртага берилган мукофотларининг бозор бўйича суғурта мукофотларидаги улушининг йилдан-йилга қисқариб боришини тўхтата олмади. Мазкур тенденция 2016 йилдан буѐн давом кузатилмоқда (2.6-расмга қаранг). Фақатгина 2020 йилга келиб ушбу кўрсаткич ўзининг тенденциясини ўзгартириб ўтган йилга нисбатан ўсган. Ушбу ҳолат суғурта ташкилотлари йилдан-йилга ўзларида сақлаб қолинадиган мукофотлар улушининг нисбатини ошириб келаѐтганликларидан далолат беради. Бу албатта, суғурта ташкилотларининг капиталлашув даражасининг ва мажбуриятларни қабул қилиш сиғимларининг ортганлиги билан боғлиқдир. 2016 йилдан бошлаб кирувчи қайта суғурталаш бўйича ҳам мукофотлар улуши қисқариб борган. 2016 йилда кирувчи қайта суғурта мукофотларининг умумий бозор даги улуши 10,5 фоизни ташкил этган бўлса, 2019 йилда мазкур кўрсаткич 2,85 фоизгача пасайган. 21,0% 10,5% 18,2% 4,9%
12,6%
7,2%
12,5% 2,5% 2,8% 5,8% 2016 йил 2017 йил 2018 йил 2019 йил 2020 йил Қайта суғуртага берилган суғурта мукофотлари Қайта суғурта бўйича қабул қилинган суғурта мукофотлари 2.6.–расм. Қайта суғуртага берилган ва олинган суғурта мукофотларининг бозордаги улуши ўзгаришлари272020 йилда мазкур кўрсаткич ўсишига эришилган бўлсада, бу 2016 йил кўрсаткичи даражасидан ҳамон қарийб икки бараварга паст бўлган. Фикримизча ушбу ҳолат мамлакатимизда умуман қайта суғурта операцияларининг умумий бозордаги улушининг қисқариши билан боғлиқдир. Иккинчи томондан, ушбу ҳолат мамлакатимиз суғурта ташкилотлари хорижий бозордан мажбуриятларни қайта суғуртага қабул қилиш бўйича ҳамон бозор сиғимидан тўлиқ фойдаланмаѐтганларидан далолат беради. Чиқувчи ва кирувчи қайта суғурта операциялари ҳажмлари ўртасидаги мавжуд фарқ Ўзбекистон суғурталовчилари хорижий суғута ташкилотларининг сиғимларидан фаол фойдаланаѐтганини кўрсатади. Маълумки, қайта суғурталаш муносабатлари алоҳида бир мамлакат доирасида самарали бўлиши мумкин эмас. Бир мамлакат доирасидаги суғурта сиғими тўлиши ва суғурта жавобгарлигининг ушбу сиғимдан ортган қисмининг чет эл суғурта ташкилотари томонидан қайта суғурталанмаслиги ушбу мамлакат суғурта бозорининг барқарорлигига хавф солиши муқаррардир. Шу сабабли, мамлакатимиз суғурта ташкилотлари чет эл суғурта сиғимларидан фаол фойдаланишга ҳаракат қилмоқдалар. Чиқувчи қайта суғурта мукофотларининг 15,0 фоизи Хитойга ва 8,0 фоизи Германияга тўғри келган. Демак, ушбу учта давлат суғурта ташкилотлари Ўзбекистон суғурта бозорининг қайта суғурта бўйича асосий ҳамкорлари ҳисобланади. Хорижга чиқувчи қайта суғурта мукофотларининг 65,0 фоизи ушбу учта давлат суғурта ташкилотларига берилган. |
ma'muriyatiga murojaat qiling