Камол раҳмонов тошпўлот қаюмов


Download 1.21 Mb.
Pdf ko'rish
bet11/11
Sana17.06.2023
Hajmi1.21 Mb.
#1553477
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11
Bog'liq
12570 1 911147B32ECD64CC27C4CDE78A60A7B2D6F7413E

 
 
 
 
VI. Уйга вазифа бериш ( 2 дақиқа )
Ўқитувчи томонидан тақдим этилган тест вариантларини ечиб келиш
Назорат учун берилган саволларга жавоб ёзиб келиш
Кроссворд тузиб келиш  
Ўқитувчига методик қўшимча тавсиялар 
ТАРИХ ФАНЛАРИ МАВЗУЛАРИНИ ТАКРОРЛАШ ВА ХОТИРАНИ 
МУСТАҲКАМЛАШ УЧУН ТАВСИЯЛАР


ДАСТУР 
НОМИ 
ТОПШИРИҚ 
МАЗМУНИ 
ДАСТУР 
НОМИ 
ТОПШИРИҚ 
МАЗМУНИ 
1.“Сиз хато 
қилдингиз! 
Аслида...” 
Тарихий 
маълумотдаги шахс, 
ҳудуд, сана хато 
ўқилади.
2.“Маданият” 
дастури 
Тарихий-бадиий 
асарлар, қўлёзмалар, 
меъморий 
иншоотлар, санъат 
намуналари бўйича 
ишланади.
3.“Чаласавол” 
дастури 
Тарихий 
маълумотдаги фақат 
калит сўз ўқилади 
4.“Келишикни 
келиштир” 
дастури 
Кимнинг, кимга, 
кимдан, қаернинг, 
қаерга, қаерда, 
қаердан каби 
саволларга жавоб 
берувчи 
маълумотлар 
топилади. 
 
 
 
 
 
 
 
 
Ўқитувчига қўшимча маълумотлар 
“Денгиз ҳукмдори” ёхуд Чан Бого ҳақидаги
тарихий ҳақиқат
1
 
1
Мазкур мақола “Маҳофаза+” журналининг 2008 йил 3-сонида Бухоро давлат университети профессори 
Ш.Ҳайитов ва доцент М.Орзиев муаллифлигида чоп этилган. 


Телетомошабинлар қалбини забт этган, илк ўрта аср Жанубий-Шарқий 
Осиёсида кечган, тарихий воқеаларни бадиий талқинда юксак маҳорат билан 
етказа олган Корея киноижодкорлари томонидан ишланган “Денгиз ҳукмдори” 
филмини томоша қилиш жараёнида пайдо бўлган мулоҳазаларимизни сиз азиз 
ўқувчилар билан ўртоқлашишни лозим кўрдик. 
Зероки, фильмни интиқлик билан томоша қилган ҳар бир томошабинда 
унда номлари зикр қилинган инсонлар тарихда ўтганми ёки йўқми? унда тилга 
олинган вилоят ва шаҳарлар аввалда қандай номланган?, улар ҳозирги қайси 
вилоят ва шаҳарларга тўғри келади?, денгиз савдоси, бу савдода даромад манбаи 
бўлган маҳсулотларнинг турлари, кема-транспорт хизмати ва унинг савдо-
сотиқдаги аҳамияти билан боғлиқ саволларга жавоб олишнинг кўпчиликда 
истаги пайдо бўлиши шубҳасиз. 
Аввало, телефильмда акс эттирилган тарихий давр ҳақида бир оз фикр 
билдирсак. “Денгиз ҳукмдори”да бўлиб ўтган воқеалар ҳозирги Корея ва Хитой 
давлатлари вилоят ва шаҳарларида кечган бўлиб, илк ўрта асрлар тарихий 
даврларига тўғри келади. Ҳозирги Корея ҳудудида 640-680 йилларда учта 
мустақил давлат мавжуд бўлиб, улар Сила (фильмда Шила), Когурьё, Пекьче 
номлари билан аталган. Бу давлатлар ягона ҳукмронлик учун курашиб, Сила 
Когурьё ва Пекьчени бўйсундириб, марказлашган давлатга ўзининг номини 
берган. Демак, Сила Кореяда вужудга келган илк ўрта асрлардаги марказлашган 
давлатдир. 
Фильмда кўп бора тилга олинган Мужинжу Пекьче Сила томонидан босиб 
олинганидан кейин унинг ўрнида тузилган тўртта вилоятдан биридир. Сила 
давлатининг ўзи жами: тўққизта вилоятдан иборат бўлиб, Мужинжу стратегик 
жиҳатдан савдо йўллари устида жойлашганлиги учун алоҳида мавқега эга 
бўлган. “Корея тарихи” китобида (Москва. 1974 йил, 1-том, 95-98-бетлар) 
Кореянинг жанубий-ғарбида жойлашган Мужинжу 757 йилдан бошлаб “Мужун” 
деб номланган деб қайд қилинади. Кинофильмда савдогарлар савдо-сотиқ 
алоқалари олиб борган ҳудудлардан Чхонхэджин (кинофильмда Чунхайжин) 


Сила давлатининг Жанубий Ғарбий денгиздаги йирик оролларидан бири бўлиб, 
ҳозирда Вандо ороли деб номланади. 
Савдо кемаларининг қизғин қатнови бўлиб турган, қароқчилар билан савдо 
компаниялари орасидаги жангларга сабаб бўлган, бир неча кичик ороллардан 
(100 дан ортиқ) иборат фильмдаги Ғарбий денгиз ҳозирги Шарқий Хитой 
денгизи бўлиб, у Сила яъни Кореянинг ғарбида жойлашганлиги учун шундай 
номланган. Янчжоу эса Хитойдаги Янцзи дарёсининг ўрта оқимида қад кўтарган, 
Тан сулоласи ҳукмронлиги (618-907 йй) йилларида Хитой савдо-сотиғининг 
асосий марказларидан бири бўлган шаҳардир.
Эндиги навбатда фикр билдирадиганимиз кинофильмда кечган тарихий 
йиллар ва тарихий шахслар ҳақидадир. А.Г.Мальявкиннинг “Тан йилномаси” 
(Новосибирск, 1989 г. 320-322 стр.) ва В.А.Вельгуснинг “Ўрта аср Хитойи” 
(Москва, Наука, 1987 г., 26-27 стр.) ҳамда юқорида таъкидланган “Корея тарихи” 
каби китоблардан кинофильмдаги воқеалар тахминан 828-846 йилларда бўлиб 
ўтганлигидан воқиф бўламиз. 836 йилда Сила давлатининг қироли (ўша пайтда 
Кореяда қиролни Ван атамаси билан аташган) Ван Хиндок вафот этади. Ушбу 
қирол воқеалар тафсилотида илгарилаб кетиш бўлса ҳам таъкидлаш лозим 
бўлардики, фильмдаги марказий персонажлардан бири Чан Богони қирол 
ўринбосари лавозимига тайинлаган. У 836 йилда вафот этади ва Ван Хиндокнинг 
укаси Кюнжон ва жияни Чир Юн ўртасида тахт учун кураш бошланиб Чир Юн 
Кюнжонни ўлдириб, Сила давлатида қирол бўлиб олади. Чир Юннинг 
ҳукмронлиги узоққа чўзилмай, Ван Хиндок қариндошларидан бири Ким Мён 
(кинофильмда Ким Юн) 838 йилда Чир Юннинг жонига қасд қилади. Тахтга 
даъвогарлардан бири Ким Мённинг рақиби Кюнжоннинг ўғли Ким У Жин 
(кинофильмда Кимвужин) Чан Бого олдига Чунхайжинга қочиб боради. Ким 
Мёнга қарши кураш майдонига кирган Чан Бого Сила пойтахтига қўшин юбориб 
тахтни У Жинга олиб беради. У Жин 839 йилда Синму номи билан тахтга 
ўтиради. Чан Бого хизматлари эвазига ҳарбий қўмондонлик лавозимини 
эгаллайди. Йилдан- йилга Чан Богонинг иқтисодий ва ҳарбий қудрати ошиб 
бориб, давлат аҳамиятига молик масалаларни ечишда у ҳал қилувчи овозга эга 


бўлади. Айниқса, Синмунинг ворисхўри ва ўғли Мунсон қироллик тахтига 
келганидан кейин унинг мавқеи кучайиб қирол хонадони билан қариндош 
тутиниш мақсадида фильмда турмуш ўртоғи Чай Рунг билан асраб олган қизини 
Мунсонга бермоқчи бўлади. Чан Богога нисбатан аристократларнинг ҳасади 
йилдан-йилга кучайиб бораётган, сарой амалдорлари уни Сила тахтига хавф 
солишда айблайдилар. Шунинг учун 846 йилда улар ёллаган қотил Чан Богони 
ўлдиради. Чан Бого ўлими билан савдо-сотиқ соҳасида юксак чўққиларга 
эришган Чунхайжин порти ҳам ёпилади. 
Телетомошабинларнинг катта қисмининг севимли қаҳрамонига айланган 
Чан Бого шахси ҳақида ҳам бир қадар фикр юритишни лозим топдик. Унинг 
туғилган йили тўғрисида биз ўрганган тарихий адабиётларда маълумотлар 
учрамайди. Бироқ фильм қаҳрамонининг шахсияти билан боғлиқ тарихий 
далиллар ҳам йўқ эмас. Чан Бого кинофильмда кема таъмирловчининг ўғли ёки 
порт хизматчисининг фарзанди сифатида тасвирланган. Корея тарихи китобида 
деҳқоннинг ўғли бўлганлиги ёзиб қўйилган. Фильм қаҳрамони Хитойнинг 
Суйчжоу вилоятида ҳарбий хизматда бўлган. 828 йилда Сила давлатининг 
Чунхайжин (Чхонхэджин - ҳозирги Вандо ороли) оролига келган. Дастлаб кичик 
ҳарбий бошлиқ бўлиб хизмат қилади. Денгиз қароқчиларига қарши курашларида 
жасорат кўрсатиб, Сила давлатининг қироли ҳамда бадавлат савдо 
компанияларининг нозирлари назарига тушади. Қирол ва ҳукумат бажара 
олмаган савдо йўлларидаги қароқчиларни тозалаш вазифасини Чан Бого 5000 
қўшин билан уддалайди. Унинг бу борадаги жасорати қирол томонидан муносиб 
тақдирланиб, 10000 қўшин тўплаш ҳуқуқини берувчи қирол ўринбосари 
лавозимини эгаллайди. Тадбиркор ва истиқболни кўрувчи Чан Бого сувликдаги 
савдо йўллари тинчлиги ва осойишталигини таъминлаб Чунхайжин портини 
икки баравар кенгайтиради. У йирик савдо компаниясига асос солиб Силанинг 
Хитой ва Япония билан сув йўли савдосини монополия қилиб олади. Чан 
Богонинг бундан кейинги тақдиридан олдинги саҳифаларда сизни воқиф қилдик.
Илк ўрта асрларда Шарқ дунёсида ҳам, Ғарб дунёсида ҳам жамият қатъий 
табақаларга бўлиниб, барча табақаларнинг мавқеи, мансабларни эгаллаш 


пағонаси, ҳатто кийиниб юриш тартиби қонунларда белгилаб қўйилган эди. 
Масалан биз фикр юритадиганимиз Сила давлатида аристократ ва зодагонлар 
умумий ном билан “Га”, оддий аҳоли вакиллари умумлаштирилиб “Хахо” деб 
аталган. Фильмга гувоҳ бўлганлар ундаги воқеаларни интиқлик билан кўриб Чан 
Бого ва унинг сафдошлари мансаб пиллапояларидан кўтарилишларида 
табақавий тўсиқларга дуч келганлигини изоҳланишига ҳожат йўқ. 
Савдо-сотиқ тарихнинг ҳамма даврларида энг даромадли машғулот тури 
бўлган. Ўқувчиларимизни Чан Бого сингари савдогарларнинг IX аср I-ярмида 
қандай маҳсулотлар билан савдо қилганлиги қизиқтиради албатта. Корея 
тарихига оид адабиётлар маълумотича Хитойдан Сила (Корея)га ипак, кийим-
кечак, дори-дармон, биллур қандиллар, ювилер маҳсулотлар, китоблар сотиш 
учун олиб борилган. Хитойнинг от ва итлари, денгиз ҳайвонлари, турли 
ҳайвонларнинг қимматбаҳо мўйналари Сила бозорларида юқори баҳоланган. Ўз 
навбатида Кореядан Хитойга IX-X асрларда олтин ва кумуш буюмлар, парча 
матолари, шипилка ва қўнғироқлар чиқарилган бўлиб, айниқса Хитойнинг ўнлаб 
шаҳарларидаги бозорларида Кореядан келтирилган ўқ-ёйлар юқори баҳоланган. 
Тарихчи А.Г.Мальявкиннинг ёзишича Кореяда ўсадиган доривор гиёҳ: байфуцза 
- Хитой савдогарлари томонидан катта талаб билан юқори баҳоларда сотиб 
олинган. 
Фильм қаҳрамонларнинг асосий саргузаштлари савдо-сотиқ ва жанг 
қилишга мўлжалланган денгиз кемаларида ўтади. Манбаларнинг хабар 
беришича Чан Бого ва қароқчилар йўлбошчиси Юм Янлар сайр қилган, савдо-
сотиқ билан машғул бўлган кемалар геометрик трапеция шаклида ясалган бўлиб 
денгизда тез сузишга мўлжалланган. Улар кичик кемаларга ва оғир йўк 
кўтарадиган катта кемаларга бўлинган. Катта кемаларнинг пастки қисмида 
кенглиги пропорцион шаклдаги йирик омборхоналар бўлиб уларга юк ортилган. 
Кичик кемаларнинг узунлиги 7-8 чжан (чжан – ўрта асрлардаги ўлчов бирлиги 
бўлиб, тахминан 3,1 метрдан 3,5 метргача) эни 2 чжан (яна 6-7 метр), катта 
кемаларнинг узунлиги 10-20 чжан, кенглиги эса 7-8 чжанни ташкил қилган. 
Кейинчалик савдо-сотиқ ривожланиши билан XII-XV асрларда узунлиги 120-150 


метрли кемалар қурилганлиги манбаларда қайд қилинган. Хуллас, “Денгиз 
ҳукмдори” телефильмида IX асрнинг I-ярмида (яъни салкам 50 йил давомида) 
Сила (Корея) Хитой ва қисман Японияда кечган воқеалар ушбу мамлакатларнинг 
ўзаро савдо-сотиқ, дипломатик алоқалари тарихидан атрофлича маълумотлар 
берувчи тарихий воқеалар акс эттирилган. Фильмнинг таъсирли ва қизиқарли, 
томошабинни ўзига жалб қилувчи жиҳатларининг беқиёслиги биринчидан соҳа 
мутахассисларининг уни юқори савияда, ўша давр руҳини тўғри акс эттирилган 
ҳолда суратга олиши бўлса, иккинчидан, фильм асосида тарихий ҳақиқатининг 
моҳирона бадиий талқини ётганлигидир. Кореядаги тарихий воқеаларнинг 50 
йиллик даврдаги айрим лавҳаларини “Денгиз ҳукмдори” фильмида акс 
эттирилиши бутун инсоният ва алоҳида олинган давлатларда яшовчи ҳар бир 
халқнинг тарихи битмас туганмас маънавият сарчашмаси эканлигидан 
далолатдир. 

Download 1.21 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling