Канада аҳолиси, иқтисодиёти ва ташқи алоқалари. Р е ж а: Канада аҳолиси таркиби ва тупайиши


Download 146.02 Kb.
bet1/2
Sana24.12.2022
Hajmi146.02 Kb.
#1057499
  1   2
Bog'liq
kanada aholisi iqtisodiyoti va tashq


Канада аҳолиси, иқтисодиёти ва ташқи алоқалари.
Р Е Ж А:
1). Канада аҳолиси таркиби ва тупайиши.
2). Канада саноати ва қишлоқ хўжалиги.
3). Канаданинг ташқи алоқалари.
Канада аҳолиси таркиби ва тупайиши. Канада аҳолисига таъриф берадиган бўлсак уни «кўчирилган » мамлакати деб ҳисоблашимиз мумкин. Канаданинг ҳозирги аҳолиси оммавий иммиграция таъсирида шаклланган. Булар Европадан ва дунёнинг бошқа регионларидан кўчиб келганлар авлоди бўлиб, Канада кўп миллатли мамлакатдир.
Канада аҳолиси ҳозирги кунда 34.600 минг кишини ташкил этади ва унинг миллий таркиби қўйидагича: 40%-инглиз-канадаликлар, 28% француз-канадаликлар, 15% - европаликлар, 2% - индеец-ҳиндулар, 15% - турли миллатлардан иборат.
Ҳозирги вақтда Канада туб жой аҳолиси индеец-ҳиндулар 780 минг киши, эскимослар эса 49 минг кишини ташкил этади. Мамлакатда индеец-ҳиндулар ўз урф-одатлари бўйича ўз тилда мулақат қилишсада, бироқ уларнинг кўпчилиги расмий давлат тили ҳисобланган инглиз тилида сўзлашади.
Канада аҳолисининг жойлашувига унинг тарихий мустамлакачилик даври таъсир кўрсатган. Мамлакатда французлар асосан Квебек ва Нью-Брансуик провинцияларда яшайди, қолган районда Канадалик инглизлар яшайди. Канадада инглиз ва француз миллатларидан ташқари немислар, итальянлар, скандинавияликлар, польяклар, украинлар ва руслар ҳам яшайди. Мамлакатда яшовчи туб жой аҳоли метислар кўпроқ Дашт провинцияларида яшайди. Канадада индеец-ҳиндулар жанубдаги резервация ҳудудларида, эскимослар эса мамлакатнинг шимоли-ғарбий ҳудудларида яшайди. Канада аҳолисининг 90 фоизидан ортиғи АҚШ чегараси бўйлаб жанубда тўпланган. Мамлакат ҳудудининг 2\3 қисмини эгаллаган шимолий қисмида 20-25 кв.км. майдонга бир киши тўғри келади.
Канада юқори урбанизациялашган мамлакат, аҳолининг 80 фоизи шаҳарларда яшайди. Торонто, Монреаль, Ванкувер каби шаҳарлар мамлакатнинг миллионер шаҳарлари ҳисобланади.
Канада аҳолисига хос бўлган демографик кўрсаткичлар.Туғилиш – 10,3‰, ўлим - 10‰, табиий ўсиш – 0,3‰. Ёш таркиби: болалар – 15,7%, катталар – 68,5%, қариялар – 15,8%. Ўртача умр кўриш – 81 ёш: эркакларда – 79 ёш, аёлларда – 84 ёш. Ўртача зичлик – 1 км.км.га 3 киши. Аҳоли жон бошига ЯММ – 47. 066 АҚШ доллари.

Download 146.02 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling