Кандай электромагнит тўлқинлар радиотулкинлар деб аталади?


Спирал антеннанинг конструктив тузилиши ва ишлаш принципи


Download 1.83 Mb.
bet27/29
Sana28.01.2023
Hajmi1.83 Mb.
#1136982
1   ...   21   22   23   24   25   26   27   28   29
Bog'liq
Antenna yakuniy shpargalka (2)

94. Спирал антеннанинг конструктив тузилиши ва ишлаш принципи
Сунъий йулдошли алоқа тизимларида эллиптик ва доиравий қутбланишга эга бўлган тўлқинлардан фойдаланилади. Спиралсимон антенналар бу каби қутбланиш ҳосил қилиш имконини беради. Спирал антенна (6.4-расм) – ўзида спиралсимон ўтказгични мужассамлаштирган бўлиб, унинг бир учи очиқ, иккинчи учи коаксиал кабельнинг ички ўтказгичи билан туташтирилган. Коаксиал кабельнинг ташқи ўтказгичи эса қобиқ сиртидан ток оқиб ўтмаслиги учун ясси металл ѐки панжарасимон экранга уланган. Шунингдек, у рефлектор вазифасини ўтайди ва антеннанинг орқага нурлатишини камайтиради. Спиралсимон антенналарнинг цилиндрсимон, конуссимон ва ясси турлари Мавжуд Спиралсимон антеннанинг хусусий шакли ҳалқасимон антенна ҳисобланади (рамка), унда α →0 спирал чизиқли ўтказгичга айланади, α→900 спиралга айланади.

Спиралсимон антеннанинг йўналганлик хусусиятлари унинг кўндаланг ўлчамларига боғлиқ. Тўлқин узунлигига нисбатан кичик диаметрдаги чулғамларни элементар ва ясси рамка деб ҳисобласак, бу спирал антеннани ўқлари антенна ўқи билан мос тушувчи элементар электр рамкалар йиғиндиси деб қараш мумкин. Бундай антенна ўз ўқи бўйлаб нурлатмайди. Яъни, антенна ўқига перпендикуляр йўналишда нурлатади. У ЙД айлана кринишига эга бўлади. Спирал чулғамларининг диаметрини навбатдаги ошириш давомида спирал ўқи йўналишидаги нурлатиш йўқолади ва иккита йўналтирилган максимум юзага келади (6.6,г-расм).Спирал антеннанинг бундай режими конуссимон нурлатиш режими деб аталади.
95. Рупорли антенналарнинг тузилиши ва ишлаш принципини тушунтиринг
Суст йўналган УҚТ антенналар сифатида кўндаланг кесим юзаси айланасимон ёки тўғри тўртбурчакли охири очиқ тўлқин ўтказгич кўринишидаги антенналардан фойдаланилади. Тўлқин ўтказгич бўйлаб тарқалаётган электро магнит тўлқин очиқ жойга етганда қисман нурланади ва қисман қайтади. Тўлқин ўтказгичнинг ички деворларида юзага келадиган электр токлари нурланишнинг физик манбалари ҳисобланади. Инженерлик ҳисоблаш нуқтаи назаридан, охири очиқ тўлқин ўтказгич юзасида юзага келувчи электро магнит майдон структураси айнан чексиз узунликдаги тўлқин ўтказгич кўндаланг юзасидагидек, яъни бунда юқори тартибдаги тўлқинлар, тўлқин ўтказгич деворининг ташқи юзасига чиқиб нурланувчи тўлқинлар ҳамда тўлқин ўтказгичнинг очиқ охиридан қайтган тўлқинлар ҳисобга олинмайди. Кўндаланг кесим юзаси тўғри тўртбурчакли тўлқин ўтказгич ҳолатида Н10 асосий тўлқин юзага келаётганда унинг охирида ўзаро перпендикуляр бўлган майдоннинг тангенциал ташкил этувчилар Еу ва Нх ҳам мавжуддир.

Охири очиқ тўлқин ўтказгич кўринишидаги антенналар одатда сантиметрли ва миллиметрли тўлқин диапазонларида, кенг йўналганлик диаграммаси керак бўлган ҳолларда қўлланилади. Улардан кўпинча кўзгусимон антенналарнинг нурлатгичи сифатида фойдаланилади. Охири очиқ тўлқин ўтказгич кўринишидаги антенналар тўлқин ўтказгичдан эркин фазога ўтишдаги тарқалиш шартларининг кескин ўзгариши ҳисобига эркин фазо билан ёмон мослашган ҳисобланади. Тўғри тўртбурчакли тўлқин ўтказгичнинг қайтариш коэффициенти қиймати 0,25 … 0,3, айланасимон тўлқин ўтказгичнинг қайтариш коэффициенти қиймати 0,1 …0,25 га тенг.



Мослаштирувчи элементларни қўллаш орқали охири очиқ тўлқин ўтказгичнинг қайтариш коэффициентини етарлича камайтириш мумкин. Нурланишни кичик бурчак остида концентрациялашга қўзғатилган синфаз юзанинг ўлчамларини ошириш орқали эришилади. Агар тўлқин ўтказгич кесим юзаси талаб этилган майдон структураси юзага келадиган тарзда танланса, у ҳолда тўлқин ўтказгич кесим юзасини бир маромда ошириб, бу майдон структурасини сақлаб қолиш, нурлатувчи юза ўлчамларини ошириш мумкин бўлади. Тўлқин ўтказгичдан рупорга ўтиш жойида юқори типдаги тўлқинлар юзага келади, аммо тўлқин ўтказгичнинг етарли даражада бир маромда (рупор очилиш бурчагининг кичик қийматида) оширилиши бу тўлқинларнинг интенсивлигини камайтиради. Рупорнинг ҳар хил турлари мавжуд. Тўлқин ўтказгичнинг а ўлчамини Н векторига параллел ҳолда оширилишидан юзага келган рупор Н текисликдаги секториал рупор дейилади (8.2,а - расм). Тўлқин ўтказгичнинг b ўлчамини Е векторига параллел ҳолда оширилишидан юзага келган рупор Е текисликдаги секториал рупор дейилади (8.2,б - расм)


96. "Оптимал рупор" тушунчасига таъриф беринг
Агар рупорнинг узунлигини фиксациялаб, унинг ёйилмасини ошириб борсак, ЙК қиймати аввалига ортади, кейин эса кескин камайиб кетади. Бунга фаза хатоликлари сабаб бўлади.
Максимал ЙК эга бўлган рупор оптимал рупор деб аталади.
D=ν*4πS/λ2
Оптимал Е ёки Н текисликли рупор учун ЙТК D=va4πS/λ2формула
орқали ҳисобланиши мумкин. Бу ҳолатда рупор очилиш юзасидан
фойдаланиш коэффициенти қўзғатилишнинг нотекислилиги ва носинфазлиги
ҳисобига 0,64 га тенг (пирамидал рупор учун va = 0,52 га тенг).
Е текисликли рупор йўналганлик диаграммасини Е текисликда, Н
текисликдаги рупор Н текисликда торайтиради.

Download 1.83 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   21   22   23   24   25   26   27   28   29




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling