Каромов Типография. Doc


Download 0.53 Mb.
Pdf ko'rish
bet6/29
Sana09.04.2023
Hajmi0.53 Mb.
#1346123
TuriДиссертация
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   29
Bog'liq
1627363864023109daraja

Тадқиқотнинг объекти Туркистон АССР, БХСР ва ХХСРда соғлиқни 
сақлаш тизими ҳисобланади.
Тадқиқотнинг предметини Туркистон АССРнинг соғлиқни сақлаш 
соҳасидаги сиёсати ва амалиёти, турли эпидемияларнинг тарқалиши ҳамда 
уларни тугатиш, оналик ва болаликни ҳимоя қилиш, тиббиёт кадрларини 
тайёрлаш масаласи, даволаш муассасаларини кадрлар билан таъминлаш 
муаммоси, Бухоро ва Хоразм Халқ Совет республикалари тиббиётининг 
ҳолати ташкил этади.
Тадқиқотнинг усуллари. Мазкур диссертацияда мантиқийлик, хронологик 
кетма-кетлик, қиёсий таҳлил, тизимлилик, холислик тамойиллари, ҳар 
томонлама тизимли ёндашув каби усуллардан фойдаланилди. 
Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
Туркистон АССР, Бухоро ва Хоразм республикаларида ижтимоий 
касалликларнинг тарқалишига таъсир этган даволаш муассасалари ва тиббий 
ходимлар танқислиги, санитария-эпидемия ишларининг сустлиги, очарчилик 
каби омиллар ва уларни бартараф этишда тиббиётда ҳаракатдаги тиббий отрядларни 
тузиш тадбирлари, ижтимоий турмуш шароитининг инсон саломатлигига 
таъсири, туғилиш ва болалар ўлимининг олдини олиш каби мутлақо янгича 
ижобий ёндашувлар аниқланган;
1917-1924 йилларда эпидемияларга қарши кураш асносида шаҳарларда 
биринчи марта аҳоли турар жойлари санитария ҳолатини назорат қилиб 
турувчи “санитария инспекцияси” ва “санитария милицияси” каби янги 
тузилмалар бўлганлиги, “эпидемия ҳафтаси”, “тозалик ҳафталиги” тадбирларининг 
аҳоли саломатлигини мустаҳкамлашга хизмат қилганлиги асосланган; 
Туркистон АССР, Бухоро ва Хоразм республикаларида тиббий суғурта 
амалиёти Ўзбекистонда илк марта ХХ асрнинг 20-йилларида қўлланилганлиги, 
аҳолига тиббий хизмат бепул, пуллик хизмат билан бирга суғурта шаклида 
бўлганлиги аниқланган; 
Тошкентда қизилмия ўсимлигининг илдизини қайта ишлаш бўйича 
корхонанинг ташкил этилганлиги, валериана доривор ўсимлигини кўпайтириш 
каби тадбирлар Ўзбекистон фармацевтика саноатини шакллантиришдаги илк 
қадамлар бўлганлиги исботланган.

Download 0.53 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   29




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling