Картошка сақлаш технологияси Режа: I. Кириш
Картошка сақлашда касаллик хамда зараркунандаларнинг таъсири
Download 48.39 Kb.
|
Картошка сақлаш
Картошка сақлашда касаллик хамда зараркунандаларнинг таъсири
Картошка сақлашда энг кўп учрайдиган касаллик — фузориоз чириш касаллигидир. Касалликни чақирувчи манба асосан тупроқда бўлиб, картошка туганагида омборхона ва уюмларга кириб боради. Бир қисм туганаклар дала шароитида касалликка чалиниб, унинг кўзга кўринмас ташувчиси бўлиши мумкин. Бу касаллик авж олса, сақлашга қўйилган картошканинг 20 фоизгача қисми нобуд бўлиши эҳтимоли бор. Қуруқ чириш туганакларда, асосан сақлашнинг 2—3 ойларидан кейин пайдо бўлади. Туганак олдинроқ бошқа касалликларга чилинган бўлса, у тез ривожланиши мумкин. Омборхона ҳарорати пасайтирилса, касалликнинг ривожланиши сусаяди, ҳарорат 40°С гача туширилганда касалликнинг юқиш қобилияти тўхтайди, аммо касалланган туганакнинг ўзида чириш ҳолати секин давом этаверади. Касаллик чақирувчи вирус ва микроблар туганакларга меха¬ник ҳаракат, қурт еган тешиклар, фитофтора ва бошқа касалликлар орқали ҳам кириб боради. Омбор ҳавосининг сернам бўлиши, картошканинг терлаши ва ҳавонинг ёмон алмашиниши чириш касаллигини кучайтиради. Шунингдек, туганакларнинг шикастланиши, совуқ уриши, сўлиши ва нафас олишининг қийинлашиши каби сабаблар чириш касаллигига қаршиликни сусайтириб юборади. Касаллик тўқ қўнғир тусли ботиқ доғлар ҳолида кўриниб, улар аста-секин зўрайиб, туганакнинг ярмидан кўп қисмини эгаллайди. Туганакни қуриган қисми кукунга айланади. Қуруқ чириш касаллигига чидамли навлар — «Лорх», «Вольтман»; чидамсизлари «Ранная роза», «Берлихинген». Ҳўл бактериал чириш касаллиги — картошка ўстириладиган ерларда кенг тарқалган бўлиб, ҳосилга катта зарар етказади. Касалланиш манбаи тупрокда бўлиши мумкин, чунки тупроқда намгарчилик кўпайиб кетганда ёки қора оёқ ва халқали чириш кўп тарқалган бўлса, кўпроқ ривожланади. Бу касаллик ташиш ва сақлаш даврида энг кўп тарқалиши билан хавфлидир. Ҳўл чириш касаллигининг ривожланиши, картошка туганагини сақлашга қўйишдаги ҳолати, айниқса, сақлаш шароитига боғлиқ. Ҳўл чириш билан асосан совуқ урган туганаклар, димиққан, халқали чириш, қора оёқ фитофтора ва бошқа касаллик белгилари бўлганлари кўпроқ зарарланади. Ҳаво ҳарорати ва нисбий намлиги юқори бўлиб, шамоллатиш суст бўлса, туганаклар бир икки ҳафта ичида тўла чириб, парчаланиб кетиши ва касалланган туганаклардан инфекция соғломларига тарқалиб бўлган уюмни зарарлаши мумкин. Бу касаллик таъсирида туганак тўқималари парчаланиб, қўланса ҳидли шилимшиқ бўтқага айланиб қолади. Ҳўл чириш икки хил: ҳўл юмшоқ ва ҳўл қатгиқ, қора бўлади. Ҳўл юмшоқ чириш касаллиги бошланишида туганакнинг бир қисмига бактерия тушгандан кейин юмшоқ ҳолида ривожланиб, туганак шилимшиқсимон бўтқага айланади. Агар чора кўрилмаса, туганак 3—4 кундаёқ чириб кетиши мумкин. Ҳўл қаттиқ чириш жароҳатланган тўқима устида қора ранг ва туганак ичида бўшлиқ пайдо бўлади. Қўланса ҳид ва шилимшиқ қаттиқ чиришда учрамайди. Ҳўл чириш касаллиги юқори ҳароратда картошка туганагини тез чиритиб, бўтқасимон ҳолатга келтириб 15°С-20°С даражада 5-6 кун ичида батамом чирийди. Ташиш ва сақлаш даврида чириётган туганаклар эзилиб ёрилса, бутун туганакларга жароҳат етказиб, беқиёс зарар кўрилиши мумкин. Фитофтора ҳамма ерда тарқалган бўлиб, асосан ёзнинг иккинчи ярмида, ёғингарчилик кўпроқ бўладиган минтақаларда кенг ривожланади. Зарар етказиш бўйича бу касаллик биринчи ўринни эгаллайди. У ривожланган даврда ўсимлик ва туганакларни жароҳатлаб, ҳосилнинг 30—40 фоизини нобуд қилиши мумкин. Қулай шароитларда укортошка палагини 10—12 кунда батамом қуритиб юбориш эҳтимоли бор. Касаллик туганакда яққол ажралиб, енгил ботиқсимон қўнғир, қаттиқ доғлар сифатида намоён бўлади. Туганак кесиб кўрилганда доғлар орқали этида зангга ўхшаган рангли бўлак тилчалар чуқурлашган ҳолда тарқалгани кўринади. Касалланган туганакларни чириб кетишига даставвал қуруқ ёки ҳўл чиришлар сабаб бўлиб, касаллик чақирувчи замбуруғлар, фитофтора билан ка¬салланган тўқимага енгил кириб олади. Фитофтора билан зарарланган туганаклар ердан қазиб олингандан кейин ялпи чирий бошлайди. Агар шикастланган туганак бошқа касалликлар билан зарарланмаган бўлиб, сақлаш шароити талабга жавоб берса, чириш қуруқ бўлади. Аммо кўпинча фитофторали туганаклар дала шароитида юмшоқ чириш касалига чалиниб, сақлаш даврида озгина бўлса ҳам ноқулай шароитга тушгани боис тўла чириб кетади. Касаллик туганакдан-туганакка сақлаш ва ташишда ҳам ўтиши мумкин. Картошкани сақлашда ҳарорат пасг, намлик кам бўлса, шунингдек, шамоллатиб турилса, касалликнинг тарқалишига чек қўйилади. Зарарланишнинг асосий манбаи туганак ҳисобланади. Шунинг учун касалланган картошка туганаклари уруғлик мақсадида фойдаланилмайди. Қуруқ туганаклар фитофтора чақирувчи замбуруғлар билан камроқ зарарланади, шунинг учун янги кавланган картошка яхшилаб қуритилиши керак. «Лорх», «Огонёк», «Темп» навлари фитофторага чидамли ҳисобланади. Алтернариоз қуруқ чириш касаллиги аввал картошка баргларида ривожланиб, ҳосил йиғиш даврида унинг конидиялари туганакка ўтади. Картошка туганагида пўстига нисбатан хирароқ рангда, нотекис шаклдаги доғлар ҳолида ажралиб, туганак тўқимаси кеййнчалик зич, қаттиқ, қуруқ чирикка айланади. Бу касалга чалинган туганак ўзининг фойдали ва маҳсулдорлик хусусиятини йўқотади. У сақлаш вакдида бир-бирига ўтиши мумкин. Зарарланган жойга бошқа касаллик қўзғатувчи микроорганизмлар кириб олади. Сақлашда ҳарорат юқори бўлиб, намлик ортиб кетса, картошка тез чириб кетиши мумкин. Қизғиш чириш касаллиги картошка ҳосили йиғишга киришилганда бошланиб, унга ёпишган тупроқ орқали сақлаш даврида ҳам туганаклар зарарланиши мумкин. Замбуруғлар ривожланиши учун 25°С энг қулай ҳисобланади. Касалликнинг ривожланишига иссиқ ёки нам об-ҳаво ҳам сабаб бўлади. Аралаш ички чириш — касаллиги ўта йирик картошка туганакларида бўлади. Бундай туганаклар одатда ташқи кўринишидан соғлом, ички қисмидан эса чириш қатламларига эга бўлади. Ички чириш — қуруқ ёки ҳўл бўлиши мумкин, у ичкарига кириб олган замбуруғ турига боғлиқ. Қайси бири кучлироқ бўлса, ўша касал¬лик билан чирийди. Темир ёки занг доғи касаллиги, туганак устида гоҳида пайдо бўлиб, кўпинча ички кесим, ҳар хил ерларда ва аниқ халқасимон кўринишда, қўнғир ёки занг доғлари тўғри бўлмаган шаклда кўринади. Доғлар ўлик тўқималарда хамирсимон ҳолда бўлиб, бу тўқималарда крахмал доначалари қолмайди. Касаллик асосан ту¬ганак сифатига таъсир этади. Етилган картошканинг касалланган жойи берч бўлиб қолади. Касаллик сабаби — тупроқда фосфор моддасининг етишмаслигидир. Ёз иссиқ келиб, қурғоқчилик бўлган йиллари касаллик кўпроқ тарқалади. Ҳосилни йиғиштириш кечиктирилса, занг касаллигига чалинган туганаклар сони кўпаяди, чунки ўсув даври чўзилган сари фосфор тупроқда камая боради. Картошка туганагининг механик таъсир, димиқиб қолиш ва ноқулай ҳарорат туфайли жароҳатланиши. Ташқи кўринишдан сезилмайдиган механик жароҳатлар—урилиш, эзилиш ва бошқалар, ҳосилни сақлаш ва ташиш вақтида кулсимон ёки қора доғлар кўринишида намоён бўлади. Бу доғларни пайдо бўлиши минерал ўғитлардан нотўғри фойдаланиш туфайли рўй беради. Зарар¬ланган туганаклар пиширилганда кул ранг доғлар хиралашади. Бу ҳолатнинг олдини олиш учун ҳосилни йиғиш, ташиш, саралаш ва сақлаш вақгида эҳтиёткорлик талаб этилади. Айниқса, сақлашга тоза, соғлом ва қуруқ картошкаларни ажратиш, шамоллатишни кучайтириш, талаб қилинадиган муқобил ҳароратга ҳамда намликка эришиш керак. Картошка туганагини димиқиб қолишнинг сабаблари—ортиқча ёғингарчилик, сув тўпланиш ва уларни эзиб қўйишидир. Димиққан туганаклар бир ойдан кейин чирий бошлайди. Бунда кар¬тошка юмшаб, бўтқага айланади. Туганакларни димиқиши, шунингдек, ерда (10—15 кун) намда қолиши ҳамда йўлда узоқ ташишда (10—12 кун) рўй беради. Кейинги ҳолатда, яъни манзилга етгунча 10-25 фоиз чириб келади ва омборга қўйилгач, қисқа муддат ичида бутунлай яроқсиз ҳолга келади. Иссиқлик таъсиридаги жароҳатлар, асосан картошка куннинг иссиқ вақгида йиғиштирилганда кузатилиб, туганаклар қорайиб кетади. Карамнинг кулранг чириш касаллиги-сақлаш даврида кўп тар» қалиб, зарарли ҳисобланади. Омборларда касалга чалинган карам бошлари, даставвал, майин кулранг моғор билан қопланиб, барглари шилимшиққа айланган ҳолда чирий бошлайди. Касаллик совуқ урган ва жароҳатланган баргларда тезроқ пайдо бўлади. Кейинчалик замбуруғ яқин турган соғлом тўқималарни ҳам нобуд қилиб ривожлана боради. Бу касалликнинг ривожланиши ва тар' қалишига, зараркунанда ва бошқа касалликлар билан таъсирланишига асосан ҳосилни йиғиштириш вақгида баргларнинг механик жароҳатланиши, совуқ уриши ва ёғингарчиликнинг кўп бўлиши сабаб бўлади. Шилимшиқ бактериоз ёки юмалоқ чириш касали карам етиштирадиган деярли ҳамма хўжаликларда учраб, ташиш ва сақлашда катта зарар етказади. Бу касал билан карам аксарият ўраш даврида таъсирлана бошлайди. Иссиқ ва намгарчилик юқори бўлганда устки барги ва барг бандлари шилимшиқ ҳолга келиб, чи¬рий бошлайди. Касалликнинг ривожланишига — карам пашшаси, карам бити, карам қурти ва бошқа зараркунандалар таъсир этади. Нуқтали некроз касаллигида карам барглари устида майда қўрғошин ранг ёки қора доғлар пайдо бўлади. Касаллик бошланиши кўпинча карамбошларнинг устки ва кейинчалик қисман ички баргларида ҳам тарқалган бўлади. Зарарланган карамбош ўзининг товарлик хусусиятларини йўқотади. Вазнининг камайиши давридаги меъёрларга яқин келиши ҳам мумкин, аммо нуқтали некроз билан касалланган карамбошлар кулранг касаллигига йўл очиб беради. Нуқтали некроз касаллиги одатда карамбош баргларида сакдаш муддатининг иккинчи ярмида кўпроқ авжига чиқади. Касалликнинг келиб чиқиши ҳали яхши ўрганилмаган. Баъзи фикр ва мулоҳазаларга кўра, касалланиш сабаби карамбош¬ларнинг совуқца сақланиши, хонадаги ҳаво алмашинуви, ўсимликда зарарли моддаларнинг пайдо бўлиши, ишлов бериш даври¬да азотли ўғитларнинг меъёридан ортиқ берилишидир. Фомоз ёки қуруқ чириш касаллиги карамнинг ўсув давридаёқ бошланади. Сақлашга қўйиш вақгида сезилмайдиган белгилари, асраш даврида ойдинлашади. Омборхонада ҳарорат кўтарилиб, ҳаво намлиги ошиб кетса, касаллик ривожланиб, баргларида қуруқ қора доғлар пайдо бўлади. Шикастланган барглар кейинчалик шиллиқланади. Касаллик карам ўзагида аста секин ривожланиши мумкин. Унда доғлар, қуруқ чириган тўқима ва бўшлиқлар пайдо бўлади. Download 48.39 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling