Картошка сақлаш технологияси Режа: I. Кириш
Картошка сақлаш технологияси
Download 48.39 Kb.
|
Картошка сақлаш
Картошка сақлаш технологияси
Картошка, энг аввало, озиқ-овқат сифатида кўп ишлатилади. Халқ хўжалигида муҳим ўрин тутганлиги сабабли ҳам уни «иккинчи нон» деб таърифлашади. Картошка озиқ-овқат ва тех¬ник ҳамда чорва учун ем мақсадида узоқ сақланадиган маҳсулот Ҳисобланади. Шу пайтгача сақлашга қўйиладиган картошканинг асосий қисми Россия, Польша, Белоруссия, Голландиядан келтирилар эди. Мамлакатимизда картошка билан аҳолини тўлиқ таъминлаш, етиштириш технологиясини такомиллаштириш, сақлаш, тарқатиш ишларини комплекс механизациялаштириш ва бошқаларга оид илмий-тадқиқот ишларини йилдан-йилга авж олдиришга эътибор қаратилмоқда. Картошка сақдаш хусусиятлари. Сақлаш муддатлари ва исроф миқдорини белгилайдиган асосий хусусият ёки биологик хоссаси унинг физиологик тиним даврининг ўтишидир. Тиним даври нав, ўстириш ва сақлаш шароитига боғлиқ бўлиб, 1-3 ой бўлиши мумкин. Тиним даври мураккаб физиологик ва биокимёвий жараён ҳисобланиб, у ҳужайраларнинг ўзига хос ўзгариши ва туганаклар ичида моддалар алмашинишига боғлиқдир. Сакдаш мобайнида туганакларда ҳаёт фаолияти тезлиги турлича кечади. Масалан, ҳарорат пасайиб 4°С бўлганда, тиним даврида туганаклар 3-6 мг/кг кўмир исли газ чиқаради. Тиним даврининг охирйда тугунаклардаги куртаклар ўса бошлайди, нафас олиш тезлиги 3-5 ва ундан кўпроқ ортади. Бироқ ўсув нуқталарининг табақаланиши ва ривожланишига боғлиқ кечадиган жараёнлар, яъни уларнинг келгуси ўсув даврига тайёргарлик кўриши тинч ҳолатда ҳам давом этаверади. Худди шу жараёнлар тиним даврининг моҳияти, яъни навнинг биологик хусусиятларини белгилайди. Туганакларнинг шикастланган жойини ҳимояловчи қоплагич, тўқиманинг тикланиш қобилияти, картош¬ка сақлаш муддатига таъсир этувчи асосий омиллардан биридир. Картошкани йиғишда комбайн ва саралаш механизмлари кенг қўлланилаётган вақтда шикастланган туганаклар миқдори 15 фоиз ва ундан ҳам ортиши мумкин. Шикастланишнинг битиб кетиши одатда, ўсаётган ёки янги қазиб олинган туганакларда, айниқса, яхши кечади. Бу қобилият сақлашнинг дастлабки даврида ҳам ўз кучини йўқотмайди. Аммо кейинчалик куртаклар уна бошлаши билан бутунлай йўқолади. Перидерма тўқимаси ҳосил қилиш учун ҳарорат 7°С дан паст бўлмаслиги ва ҳаво деярли сернам бўлиши лозим. Картошка ўз муддатида йиғиштирилиши ва дастлаб икки-уч ҳафта давомида сақлашда ҳаво ҳарорати 10°С—18°С ва нисбий намлик 90-95 фоиз, шунингдек яхши шамоллатиб турилганда, янги перидерма тўқимаси тез ҳосил бўлади. Яхши етилмаган ва пўсти мустаҳкамланмаган туганакларни совутгичларга жойлашдан аввал уларни омборхона яқинидаги майдончаларда ёйиб қўйиш тавсия этилади. Орадан 1—3 ҳафта ўтгач, маҳсулот узоқ сақлаш учун омборхонага жойланади. Крахмал ва қанд моддаларининг ўзаро алмашиниши муҳим технологик аҳамиятга эга. Нормал шароитда сақланган, етилган туганаклар таркибида ўртача 15-18 фоиз крахмал ва 0,5-1 фоиз қанд моддаси бўлади. Ҳарорат 3°С дан паст бўлганда, крахмалнинг қандланиши натижасида қанд кўпаяди ва унинг асосий қисми нафас олишга сарфланади. Айни вақтда бунинг акси ёки қанд моддасидан крахмал ҳосил бўлиш ҳам рўй беради. Туганаклар совуқ жойда асралганда қанд моддасининг тўпланиши кучаймаса-да, кейинчалик илиқ жойда қанднинг муайян қисми яна крахмалга айланади. Бунда картошка туганакларини физиологик соғломлиги сакданиб, таъми нормал ҳолга келади. Совуқ шароитда сақланганда ҳарорат паст бўлиб, картошка қанчалик узоқ сақланса, крахмални қандга айланиши сусаяди. Дуганакларнинг нормал ҳолатга келиши учун бир неча кун сараланган ҳолда махсус илиқ ва ёруғ хонада ушланиб, ундан сўнг идишларга жойланиб савдо шэхобчаларига чиқарилади. Картошканинг яна муҳим хусусиятларидан бири шундаки, у бошқа сабзавотларга қараганда унчалик кўп иссиқлик ва намлик чиқармайди. Шу сабабли сифатли картошкани табиий шамоллатишда 1,5 м ва фаол шамоллатишда 3,5-4 метргача уюм ҳолатида сақлаш мумкин. Картошка туганакларини йиғиш, ташиш ва сақлаш шароитларига тўхталадиган бўлсак, мамлакатимизнинг марказий ҳудудларида картошка ҳосили асосан сентябрнинг иккинчи ярмидан бошлаб йиғиштирилади. Маълумки, туганаклар етилганда йиғиштириш зарур, чунки муддатдан олдин кавланган картош¬кани ортиқча иссиқ ҳароратда сақлашга тўғри келади. Кечикиб қазилганда ҳар хил касалликларга чалиниб, совуққа чидамсиз ва сақлаш даврида кўплаб чиқит чиқишига сабаб бўлади. Мамлакатимиз шароитида кечки картошка октябрнинг биринчи ва иккинчи ўн кунлигидан кавлана бошлайди. Ҳосил йиғиш картошка етиштиришдаги энг машаққатли ишлардан биридир. Ёғингарчилик бўлмаса, кузда ҳосил ўз вақгида йиғиб линади. Ammo об-ҳаво инжиқлиги боне палакни ўриш, териш, ташиш, саралаш, омборга жойлашда қийинчиликлар юзага келади. Кузги ҳосил йиғишда кавлагичлар ишлатилади, лекин териш, ортиш, саралаш, омборга сақлаш учун жойлаш асосан қўл кучи билан бажарилади. Натижада ҳосил ўз вақгида йиғилмай қолиши ва сараланмаган, сифатсиз маҳсулот жойланиш ҳоллари учрайди. Download 48.39 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling