Касб психологияси шахсда касбга доир билим, кўникма, малакаларни шунингдек


Download 3.72 Mb.
Pdf ko'rish
bet48/148
Sana02.08.2023
Hajmi3.72 Mb.
#1664493
1   ...   44   45   46   47   48   49   50   51   ...   148
Bog'liq
УМК-касб.пси.-мажмуа

 
Назарий кисм: 
Мутахассис аттестацияси (баҳолаш) фикри бугунги кундаги кашфиёт эмас. 
Замонавий аттестация тарихи асрлар давомида шаклланиб келган. А.А.Бодалёв ва 
В.В.Столиннинг фикрича, у турли қобилиятлар, билим, кўникма ва малакаларни синаш 
билан боғлиқ. Эрамизгача 3 минг йиллик ўрталарида қадим Вавилондаги битирувчиларда 
синовлар ўтказилган. 
Қадим Мисрда дин пешволарида бир қатор синовлардан ўтказишган. Суҳбат олиб 
бориш кўникмалари, ташқи кўриниши, меҳнат қилиш кўникмалари, тинглаш, олов, сув 
билан синашдан иборат бўлган. Бу синовлар ўзида ишончи бўлмаган, таълимнинг узоқ 
муддатига дош бера олмайдиганларни ҳатто ўлдириш билан қўрқитишарди. Шунинг учун 
ҳар бир номзодга ибодатхонага киришдан аввал яхшилаб ўйлаб кўриш тавсия этилган. 
Бу синовлар тизимини буюк олим Пифагор енгиб ўтган. Грецияга (Юнонистонга) 
қайтиб ўзи енгиб ўтган қийинчиликларга ўхшаш синовлардан ўта оладиган кишиларни 
ўзи асос солган мактабга қўйган. Пифагор интеллектуал қобилиятларга катта эътибор 
берган. Шунингдек, у ёшларнинг кулиши ва юришига эътибор берган. 
Эрамизгача 2200 йил аввал қадимги Хитойда ҳукуматнинг мансабдор лавозимини 
эгаллашни ҳоҳловчи кишилар қобилиятини текшириш тизими мавжуд бўлган. Мусиқа, 
камондан отиш, отда юриш, ёзиш, ҳисоблаш, маросимларни ўтказиш бўйича ҳар 3 йилда 
амалдорлар шахсан императорлар синовидан ўтишган. 
Давлат учун имтиҳонлар тизими энг қобилиятли, иқтидорли кишиларни танлаш 
воситаси эди. 
Ўрта асрлар давомида ҳам турли имтиҳонлар ўтказилган. Ветьнам давлатида атиги 
икки йил давомида (1370-1372) барча ҳарбий ва фуқаролик амалдорларининг қайта 
аттестацияси ўтказилди. Бу бутун мамлакат бўйича давлат аппаратларини текширишдан 
ўтказиш имконини берди. Натижада Ветьнам янада кучли феодал мамлакатга айланди.


90 
XV асрда синовлар тартибга солинди. Улар босқичлар ва тур бўйича ўтказиларди. 
Имтиҳонда олий даражаларга эришиш ҳурматга сазовор бўлиш ҳисобланарди. 
Бугунги кунда аттестация давлат ва нодавлат таълим муассасаларининг ишчиларини 
фаолият маҳсуллигини, профессионализми, малака даражасини белгилаш учун 
ўтказилади. 
Биринчи навбатда аттестация мутахассиснинг эгаллаб турган лавозимига касбий 
мувофиқлигини аниқлашга қаратилган. Ёш мутахассисларни аттестациядан ўтказиш 2-3 
йилдан кейин амалга оширилади. Бунда ёш мутахассиснинг эгаллаб турган лавозимига 
мослиги ва унинг касбий ривожланишини истиқболли режалари назарда тутилади. 
Мутахассиснинг эгаллаб турган лавозимига мослигини аниқлаш зарурияти 
шунингдек, иш стажига эга бўлган талаб ишчига нисбатан ҳам келиб чиқиши мумкин. Ҳақ 
тўлаш шартлари меҳнат характери ва мазмунининг ўзгариши янги техниканинг кириб 
келиши, янги технологияларга ўтиш, эгаллаб турган лавозимига мувофиқлигини 
тасдиқлаш учун керак бўлади. Ниҳоят, ёшдаги ўзгаришлар ва касбий деформациялар 
билан боғлиқ ишчининг касбий номувофиқлиги бўлиши мумкин. 
Аттестациянинг кейинги муҳим аспекти мутахассис фаолиятининг самарадорлигини 
аниқлайди. 
Албатта, аттестация объектив характерга эга бўлиши лозим. Аттестацияда ишчи 
касбий фаолиятининг маънавий томонини ҳисобга олиш лозим. Ҳар бир касбда хулқ 
этикаси ва корпаратив ахлоқ мезонлари мавжуд. Уларга риоя этиш ташкилот ва 
муассасаларнинг раҳбарлари учун муҳим аҳамиятга эга. Касбий аҳлоқ қарорнинг 
ижтимоий асосланишига, маҳсулот сифатига, раҳбар кадрлар сиёсатига, жамоадаги 
ижтимоий – психологик муҳитга таъсир этади. 
Ниҳоят, аттестация мутахассиснинг ўз ишига ва касбига бўлган субъектив 
муносабатини аниқлаш имконини беради. Шунингдек, асосий қобилият таркибидан 
ташқари, аттестация исталмаган касбий сифатлар бўлиши мумкин бўлган шахс 
деформациялари ва албатта, уларнинг ташхис усулларини аниқлаб беришлари лозим. 
Асосий қобилиятлар ва исталмаган касбий сифатлар ташхиси натижалари 
мутахассиснинг касбий ривожланишини ва малакасини ошишини аниқлаб бериши керак. 
Аттестация мақсадлари – бу малака профессионализмнинг ўсишини тезлатиш 
бошқарувли меҳнат сермаҳсуллиги, ижодий ташаббускорликнинг ривожланиши бозор 
иқтисодиёти шароитида меҳнатга ҳақ тўлашни дифференциация йўли билан ишчиларни 
ижтимоий ҳимоялаш кабилардир. Аттестация қуйидаги ижтимоий – иқтисодий ва 
психологик касбий масалаларини ечиши керак:
Мутахассиснинг эгаллаб турган лавозими ва талаб этаётган малака тоифасига 
мослигини ўрнатиш. 
Ишчилар меҳнат ҳаққини унинг фаолияти натижаларига кўра ажратиш. 
Мутахассиснинг касбий шахсий потенциалини оширишни тезлатиш. 
Шахс касбий деформациясини коррекциясини амалга ошириш ва исталмаган касбий 
сифатларни нейтраллаштириш. 
Ишчини келгусидаги касбий таълими ўсишга имкон бериш.
Шунингдек, аттестациянинг нохуш масаларидан бири – штатларни қисқартириш, 
раҳбарни иши қониқтирмайдиган ишчилардан қутилиши. 
Аттестация ташкилотда маълум тангликни яратади чунки, у субъектив ва хато 
бўлиши мумкин бўлган баҳолаш жараёнлари билан боғлиқ. Чунки аттестация 


91 
натижаларига кўра шахс учун жуда муҳим бўлган хулосалар чиқарилади. Шунинг учун 
аттестацияни ўтказиш учун ишчининг профессионализм даражасини, меҳнат 
самарадорлигини ва касбий потенциалини тўғри баҳолай оладиган профессионаллар жалб 
этилади. 
Аттестация натижаси ишчига малака тоифасини беришдир. 
Шахс фаолияти ва хулқига киши ҳаётининг биринчи куниданоқ баҳо берилади. 
Атрофдагилар уни англаган ёки англамаган, тизимли, тизимсиз баҳолашади. Баҳолаш 
бизнинг кундалик алоқалар одамлар билан мулоқатларнинг таркибий қисми ҳисобланади. 
Бу баҳолашдан фарқли равишда аттестация ташкилот аъзоларининг (баҳоловчи) шу 
ташкилот аъзоларини (аттестациядан ўтувчилар) стандартлашган баҳолаш шаклидир. 
Бундаги фарқ баҳолаш шаклидадир кадрларни баҳолаш масалалари бўйича адабиётлар 
таҳлили асосида барча аттестация усулларини икки гуруҳга бўлиш мумкин: эркин ва 
параметрлари берилган гуруҳ аттестация жараёни муҳим аҳамиятга эга. Раҳбар 
аттестациядан аввал ишчиларни унинг ўтиши ҳақида маълум қилиши лозим: тоифага 
талаблари, баҳолаш усуллари, аттестациянинг ўтиш муддати ва ҳ.к. Аттестация 
натижалари бўйича суҳбат ўтказиш ҳам муҳим аҳамиятга эга. Шунинг учун раҳбарларни 
аттестация юзасидан суҳбат олиб боришга ўргатиш лозим. 
Шахснинг қайси асосий муҳим касбий тавсифлари аттестацияда ҳисобга олинади? 
Аттестацион сўровномадан мисол келтирамиз. Бу сўровномани раҳбар тўлдиради. 
Аттестацион сўровномаси.
Хизмат фаолиятиги муносабати ва унинг натижалари.
А) Ишга қизиққонлиги, ташаббускорлиги, мустақиллиги. 
Меҳнаткаш – ўзи масалаларини ечишга киришиб кетади – ишга тўлиқ берилиб кетган 
– ижодий ёндашади – ўз режаларини тузади ва фикрлар билдиради – топшириқларни 
бажаришда мустақил фаол – ташаббускорлик – ўз фикрига эга эмас – ўрнидан қўзғатиш 
қийин – бефарқ – пассив. 
Б) Бардошлик ва қатъият
Чарчоқни билмайди – ўта кучли юкламада ҳам ишга бўлган лаёқатини йўқомайди – 
қатъиятли ҳаммасига улгуради – ишга норозиликлари йўқ, ишда ўзгариш – ўрта даражага 
ўтаяпти, аммо ундан пасаймаяпти – аниқ эмас, тартибли эмас паришон, ишни тез аммо 
сифатсиз бажаради, кўп хатога йўл қўяди – умуман олганда фаолиятда паст кўрсаткични 
ташкил қилади. 
Ақлий қобилиятлар 

Download 3.72 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   44   45   46   47   48   49   50   51   ...   148




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling