Касб психологияси шахсда касбга доир билим, кўникма, малакаларни шунингдек
Download 3.72 Mb. Pdf ko'rish
|
УМК-касб.пси.-мажмуа
Дарсни жихозлаш: мавзуга оид адабиётлар, плакатлар,
слайдлар, хар бир талабада ўкув куроллари бўлиши керак, ок когозлар, таркатма материаллар, методик кулланма ва буклетлар. Фанлараро ва фан ичи боғликлиги -Педагогика, -психология, -педагогик техналогия, -фалсафа. Таянч сўзлар Муаммоли талим. Муаммоли вазият. ва унинг структураси. Ривожлантирувчи таълим Мониторинг ва бахолаш. Назорат: оғзаки ёзма вазиятли масалалар тест синови умумий сўров, Мавзу бўйича саволлар: 1. Касб психологиясининг предмети деганда нимани тушунасиз? Касб психологиясининг предмети – шахснинг касбий шаклланиш механизми, қонуниятлари ҳамда психологик хусусиятларини ўрганишдир. Бундан келиб чиққан ҳолда касб психологияси – бу шахсда касбий мақсадларни танлаш, касб эгаллаш, мутахассиснинг касбий ривожланишига доир қонуниятларни, шунингдек, шахснинг меҳнатга лаёқатлилик даражаларини ўрганувчи психология фанининг соҳаларидан биридир, – деб айтиш мумкин. 2. Касб психологиясининг объектига нималар киради? Касб психологиясининг объекти – шахснинг касб билан ҳамкорлиги ёки ўзаро боғлиқлигидан иборат. 112 Касб психологияси психология фанининг мустақил соҳаси бўлиб, у ўзининг тадқиқот предмети ва объектига эга. Шу жиҳатдан айнан у меҳнат психологияси, муҳандислик психологияси, ёш даврлари психологияси ва педагогик психология фанларининг объекти ва предметидан фарқланади. Меҳнат психологияси-инсон психик фаолиятининг такомиллашиши ва қонуниятларини ўрганувчи психология соҳаси бўлиб, у меҳнат жараёнида шахсдаги жараён, ҳолатлар ва хусусиятларни ўрганади. Меҳнат психологияси вазифаларига психологиянинг меҳнат фаолиятини психологик муаммоларини, меҳнат унумдорлигини орттиришнинг психологик шарт-шароитлари, меҳнат ва дам олиш режими, меҳнат турларини психологик таҳлил қилиш, кадрларни уларнинг индивидуал психологик хусусиятларига қараб танлаш ҳамда жой-жойига қўйиш, ишлаб чиқариш аварияси ва травмасининг психологик сабаблари каби масалалар киради. Download 3.72 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling