Касб психологияси шахсда касбга доир билим, кўникма, малакаларни шунингдек


Download 3.72 Mb.
Pdf ko'rish
bet109/148
Sana02.08.2023
Hajmi3.72 Mb.
#1664493
1   ...   105   106   107   108   109   110   111   112   ...   148
Bog'liq
УМК-касб.пси.-мажмуа

Ижтимоий малакалар – ижтимоий ҳаётда фаол иштирок этиш ва жамоа орасида 
ўзини тута билиш малакалари.
Индивидуал муносабат – ҳар бир шахснинг ақлий, маданий ва билим даражасини, 
ёш ҳамда индивидуал хусусиятларини ҳисобга олган ҳолда муомала-муносабатда бўлиш. 
Индивидуал тажриба – ҳар бир шахснинг ўз ҳаёти давомида орттирган тажрибаси. 
Индивидуал хусусиятлар – маълум бир шахснинг фақат ўзига хос бўлган 
хусусиятлари. 
Индивидуализм – шахсий манфаатларни жамоат манфаатларидан юқори қўйиш, 
фақат ўзининг тор манфаатларини кўзлаб иш тутишда ифодаланадиган салбий характер 
хислати. 
Индивидуаллик – ҳар бир тирик мавжудотнинг уни шу турдаги бошқа 
мавжудотлардан фарқлантирувчи хусусиятлари йиғиндиси. 
Индустриал психологияси – меҳнат психологиясининг психологик омилларнинг 
саноатдаги ролини ўрганувчи, психологиянинг қонуниятларига асосланиб, меҳнат 
унумдорлигини ошириш масалалари билан шуғулланувчи махсус соҳаси. 
Инертлик – фаолиятда сусткашлик кўрсатишдан иборат салбий характер хислати. 
 
Инсонийлик – ўзаро муомала ва муносабатларда инсонга хос бўлган барча ижобий 
фазилатларга риоя қилишдан иборат характер хислати. 
Интизомлилик – муайян жамоанинг барча аъзолари учун мажбур бўлган қатъий 
тартиб ва хулқ-атвор қоидаларига тизимли равишда риоя қилишдан иборат бўлган ижобий 
характер хислати. 


168 
Интизомсизлик – жамоат жойлари, меҳнат, ўқиш ёки оила жамоасининг тартиб 
қоидаларига тизимли равишда риоя қилмаслик ёки уларни бузишдан иборат салбий 
характер хислати. 
Интроверсия – шахснинг ўз фикрлари, сезгилари, кечинмалари ва ҳис-туйғуларига 
таяниш. 
Ирода кучи – шахснинг ўз олдига қўйган мақсадининг аниқлиги, уни амалга 
оишириш учун интилиши, мақсад йўлида маълум бир қарор қабул қилиш тезлиги ва уни 
ўз вақтида ижро этиши билан белгиланадиган ирода сифати. 

Download 3.72 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   105   106   107   108   109   110   111   112   ...   148




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling