Касб психологияси шахсда касбга доир билим, кўникма, малакаларни шунингдек


Download 3.72 Mb.
Pdf ko'rish
bet111/148
Sana02.08.2023
Hajmi3.72 Mb.
#1664493
1   ...   107   108   109   110   111   112   113   114   ...   148
Bog'liq
УМК-касб.пси.-мажмуа

Касб танлашга йўллашпедагоглар, психологлар, врачлар ва бошқа 
мутахассисларнинг ёшларни онгли равишда касб танлашга тайёрлашдаги маслаҳати, 
тушунтиришлари каби тадбирлар тизими. 
Касбга қизиқишлар – шахснинг маълум бир касбга нисбатан доимий ва барқарор 
мотивлаштирилган қизиқишидан иборат индивидуал хусусияти. 
Касбга лаёқатлилик – шахснинг муайян касбга яроқлилик даражасини кўрсатувчи 
жисмоний ва психик сифатлар йиғиндиси. 


169 
Касбга тайёргарлик – муайян касб бўйича муваффақиятли ишлаш имкониятини 
таъминловчи махсус билим, кўникма, малака, одат, сифат, хусусиятлар, меҳнат тажрибаси 
ва хулқ нормаларига эга бўлишлик. 
Касбга тегишли маълумот – меҳнат фаолиятининг маълум бир соҳаси учун зарур 
бўлган махсус билим, амалий кўникма, малака ва одатлар тизими.
Касбга хос диққат – маълум бир касбда кўп йил ишлаш натижасида шу касбнинг 
талаблари ва объектив хусусиятларига мос равишда таркиб топган диққат тури. 
Касбга хос зарарликлар – меҳнат ва ишлаб чиқариш шароитларининг одам 
организми ҳамда иш қобилиятига салбий таъсир кўрсатувчи омиллар йиғиндиси. 
Касбга хос одатлар – маълум бир касб вакиллари учун типик ҳисобланган одатлар. 
Касбда ишлашга тўғри танлаш- шахсни муайян касбда ишлаш учун қабул 
қилишда унинг шу касбнинг объектив хусусиятларига тўғри келадиган жисмоний ва 
психик сифатларини ҳисобга олиш. 
Касбий малакалар – ишлаб чиқариш фаолиятининг кўп такрорланиши 
натижасида автоматлашган хатти-ҳаракатлар йиғиндиси.
Касбий хотира – бевосита ўз касбига доир нарса ва ҳодисаларни, фикр, ҳиссиёт, 
ҳаракатларни эсда қолдириш, мустаҳкамлаш ва эсга туширишдан иборат хотира тури. 
Касбни тасвирлаш – меҳнат психологияси соҳасидаги илмий текшириш ишларида 
муайян касбни технологик ва психологик жиҳатидан тасвирлашдан иборат текшириш 
методи. 

Download 3.72 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   107   108   109   110   111   112   113   114   ...   148




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling