169
Касбга тайёргарлик – муайян касб бўйича муваффақиятли
ишлаш имкониятини
таъминловчи махсус билим, кўникма, малака, одат, сифат, хусусиятлар, меҳнат тажрибаси
ва хулқ нормаларига эга бўлишлик.
Касбга тегишли маълумот – меҳнат фаолиятининг маълум бир соҳаси учун зарур
бўлган махсус билим, амалий кўникма, малака ва одатлар тизими.
Касбга хос диққат – маълум бир касбда кўп йил ишлаш натижасида шу касбнинг
талаблари ва объектив хусусиятларига мос равишда таркиб топган диққат тури.
Касбга хос зарарликлар – меҳнат ва ишлаб чиқариш шароитларининг одам
организми ҳамда иш қобилиятига салбий таъсир кўрсатувчи омиллар йиғиндиси.
Касбга хос одатлар – маълум бир касб вакиллари учун типик ҳисобланган одатлар.
Касбда ишлашга тўғри танлаш- шахсни муайян касбда ишлаш учун қабул
қилишда унинг шу касбнинг объектив хусусиятларига тўғри келадиган жисмоний ва
психик сифатларини ҳисобга олиш.
Касбий малакалар – ишлаб чиқариш фаолиятининг кўп такрорланиши
натижасида автоматлашган хатти-ҳаракатлар йиғиндиси.
Касбий хотира – бевосита ўз касбига доир нарса ва ҳодисаларни, фикр, ҳиссиёт,
ҳаракатларни эсда қолдириш, мустаҳкамлаш ва эсга туширишдан иборат хотира тури.
Касбни тасвирлаш – меҳнат психологияси соҳасидаги илмий текшириш ишларида
муайян касбни технологик ва психологик жиҳатидан тасвирлашдан
иборат текшириш
методи.
Do'stlaringiz bilan baham: