Иродавий зўр бериш – мақсадни амалга ошириш учун объектив ва субъектив
қийинчиликларни бартараф қилишда намоён бўладиган нерв ҳамда ирода кучи.
Иродаси бўшлик – шахснинг бирор фаолият турини бажариш учун ўзини мажбур
қила олмаслик ёки ўз ҳаракатларини ўз мақсадларига бўйсундира олмасликдан иборат
салбий характер хислати.
Истеъдод – инсон қобилиятлари тараққиётининг энг юксак даражасини
таъминловчи туғма табиий имкониятлар йиғиндиси.
Итоатгўйлик - катталарга бўйсуниш ёки уларнинг изидан чиқмасликдан иборат
ижобий характер хислати ёки одат.
Ихтиёрий ҳаракатлар – импульсив ва автоматлашган ҳаракатлардан фарқ қилиб,
мақсадга мувофиқ равишда бажариладиган онгли ҳаракатлар.
Ихтисослашган меҳнат – муайян касбга доир махсус билимлар, кўникмалар,
малака ва маданий одатларнинг таркиб топиши ҳамда ривожланишини талаб қиладиган
меҳнат.
Иш қобилияти – шахснинг муайян фаолият турини муваффақиятли амалга
ошириш учун зарур бўлган жисмоний ҳамда психик функциялари йиғиндиси.
Иш усулларини тасвирлаш – меҳнат психологияси соҳасидаги илмий текшириш
ишларида алоҳида иш усуллари ёки малакаларни уларнинг бажарилиш тартиби бўйича
тасвирлашдан иборат текшириш методи.
Камтарлик – шахснинг атрофдаги кишилар билан оддий муомалада, ўзига
танқидий муносабатда бўлиши, ўзгаларни ҳурмат қилиши, мақтанмаслиги каби бир қанча
ижобий сифатлар билан белгиланадиган характер хислати.
Касб – шахснинг жамият аъзоси сифатида яшаш манбаи бўлиб хизмат қиладиган
доимий машғулот ёки фаолият тури.
Касб касаллиги – муайян касб соҳасидаги психик ёки шу касбнинг кўпчилик
вакилларига хос бўлган касаллик.
Касб психологияси – меҳнат психологиясининг касбларни психологик
компонентларини ёки муайян касбда ишловчиларга нисбатан қўйиладиган психологик
талабларни ўрганиш ҳамда илмий таҳлил қилиш билан шуғулланувчи бўлим.
Do'stlaringiz bilan baham: |