Касб психологияси шахсда касбга доир билим, кўникма, малакаларни шунингдек


Download 3.72 Mb.
Pdf ko'rish
bet108/148
Sana02.08.2023
Hajmi3.72 Mb.
#1664493
1   ...   104   105   106   107   108   109   110   111   ...   148
Bog'liq
УМК-касб.пси.-мажмуа

 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 


167 
ГЛОССАРИЙ 
 
Ақлий иш қобилияти – ақлий меҳнатнинг бирор турини бажариш учун зарур 
бўлган жисмоний ва психик функционал имкониятлар йиғиндиси.
 
Ақлий чарчаш – нерв тизимининг потенциал энергиясининг ҳаддан ташқари кўп 
сарфланиши натижасида ақлий иш қобилиятини пасайиши.
Амалий фаолият – инсониятнинг ижтимоий ишлаб чиқариш жараёнида табиатни 
ва ижтимоий муносабатларни ўзгартиришга қаратилган мақсадга мувофиқ фаолияти. 
Билим – шахснинг билиш фаолияти маҳсули, табиат, жамият ва инсон тафаккури 
ҳодисалари ҳақидаги тўғри тасаввур ҳамда тушунчалар тизимидан иборат онг мазмуни. 
Билиш эҳтиёжлари – билимларни ёки фан асосларини ўзлаштиришга нисбатан 
қондирилмаган муҳтожликни сезишдан иборат фаолият мотиви. 
Билишга қизиқиш – шахснинг воқеликдаги нарса ва ҳодисаларни, уларнинг сифат 
ҳамда 
хусусиятларини, 
ўзаро 
муносабатлари 
моҳиятини, 
шунингдек, 
турли 
қонуниятларни билиб олишга нисбатан доимий барқарор йўналишидан иборат 
индивидуал хусусияти. 
Диққатсизлик – диққатни муайян объектга йўналтира ва тўплай олмаслик. 
 
Жасурлик – шахсий ҳаёт учун хавф-хатарли бўлган ҳаракатларни қатъийлик билан 
ва оқилона бажаришда ифодаланадиган характер хислати. 
Зеҳн – шахснинг махсус қобилиятларининг таркиб топиши ва ривожланиши учун 
асос бўладиган анатомик-физиологик имкониятлари, туғма истеъдод нишоналари. 
 
Зеҳни ўткирлик – янги ёки мураккаб назарий ҳамда амалий масалаларни ҳал 
қилишнинг тўғри йўлларини тез топа олишдан иборат ақл сифати. 

Download 3.72 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   104   105   106   107   108   109   110   111   ...   148




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling