Касб психологияси шахсда касбга доир билим, кўникма, малакаларни шунингдек


Download 3.72 Mb.
Pdf ko'rish
bet116/148
Sana02.08.2023
Hajmi3.72 Mb.
#1664493
1   ...   112   113   114   115   116   117   118   119   ...   148
Bog'liq
УМК-касб.пси.-мажмуа

 
Талабчанлик – шахснинг ўз-ўзининг ва ўзгаларнинг ҳулқини муайян объектив 
тамойилларга бўйсундира олишдан иборат иродавий характер хислати. 
 
Талант – муайян фаолиятнинг муваффақиятли ва ижодий равишда бажарилишини 
таъминлайдиган қобилият ҳамда истеъдодлар йиғиндисидан иборат, турмуш жараёнидан 
таркиб топган индивидуал хусусият. 
Тантиқлик – арзимаган нарсаларга ҳам инжиқлик қилаверишдан иборат салбий 
характер хислати. 
 
Темперамент – шахснинг эмоционал қўзғалувчанлиги ва ҳаракатчанлиги билан 
сифатланадиган индивидуал хусусиятлар йиғиндиси. 
 
Толиқиш – организмнинг жисмоний ва ақлий зўриқиш, салбий эмоциялар таъсири 
натижасида ҳосил бўладиган ҳамда иш қобилиятининг пасайиши билан сифатланадиган 
ҳолати. 
Унумли меҳнат – бевосита моддий бойлик ишлаб чиқаришга қаратилган меҳнат. 
Уятчанлик – асоссиз тортинчоқликда ифодаланадиган характер хислати. 
Ўқитувчи – олий ўрта махсус ёки умумий таълим мактабларида бирор ўқув 
фанидан дарс берувчи ходим. 
Фаолиятни оптималлаштириш – меҳнат қилиш, ўқиш учун энг қулай шароитлар, 
психологик имкониятлар яратиш йўли билан муайян фаолиятнинг самарадорлигини 
орттириш. 
 
Флегматик темперамент – секин кучсиз ва барқарор эмоционал қўзғалувчанлик 
билан тавсифланадиган индивидуал хусусият. 
 
Хайрихоҳлик – шахс кечираётган муайян руҳий ҳолатининг ифодали ҳаракатлар 
орқали бошқа кишиларга ҳам ўтиб, уларда шунга мос эмоционал кечинмаларини ҳосил 
қилишдан иборат руҳий ҳодиса. 
 
Ҳалоллик – шахснинг ўз бурчи ва эътиқодларига нисбатан садоқатида, атрофдаги 
борлиққа ҳамда кишиларга виждонан муносабатда бўлишида ифодаланадиган ахлоқий 
сифати. 
 
Характер хислати – ижтимоий муҳит таъсирида таркиб топган шахснинг хатти-
ҳаракатларида мунтазам учрайдиган доимий хусусият ва сифатлар йиғиндиси. 

Download 3.72 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   112   113   114   115   116   117   118   119   ...   148




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling