Касб психологияси шахсда касбга доир билим, кўникма, малакаларни шунингдек


Download 3.72 Mb.
Pdf ko'rish
bet115/148
Sana02.08.2023
Hajmi3.72 Mb.
#1664493
1   ...   111   112   113   114   115   116   117   118   ...   148
Bog'liq
УМК-касб.пси.-мажмуа

Психик чарчаш – психик функцияларнинг ҳаддан ташқари кучли ёки мутассил 
ишлаши натижасида улар иш қобилиятининг вақтинча қисман йўқолишидир. 
Психограмма – муайян касб ёки ихтисос соҳасига хос бўлган энг муҳим шахсий 
сифат ва хусусиятларнинг ёзма ёки жадвал тарзда ифодаланиши. 
Психолог – психология мутахассиси, психология соҳасида илмий текшириш 
ишлари олиб борувчи ёки ўқитувчилик қилувчи шахс. 
 
Психологик тавсифнома – маълум бир кишининг ақлий, ахлоқий иродавий 
сифатларнинг, қизиқишлар, дунёқараши, эътиқоди, шунингдек, индивидуал психологик 
хусусиятлари характери, темпераменти, қобилияти ва истеъдодлари объектив равишда 
тасвирлаб ёзилган шахсий ҳужжат. 
Психотехника – психологиянинг асосан меҳнат психологияси амалий 
масалаларини ўрганувчи соҳаси. 
Ростгўйлик – ҳар қандай шароитда ҳам ҳақиқатни айтиш, чин гапириш, ҳаққоният 
юзасидан иш тутишдан иборат ижобий характер хислати. 
 
Самимийлик – атрофдаги кишилар билан муносабатда софдиллик виждонлилик 
тариқасида ифодаланадиган шахсий сифат. 
Сангвиник-шахснинг тез, кучли, лекин беқарор эмоционал қўзғалувчанлиги ва 
психик жараёнлари билан сифатланадиган индивидуал хусусияти. 


172 
Симпатия – бирор нарсага ёки шахсга нисбатан ички мойиллик, ишончдан иборат 
эмоционал ҳолат. 
 
Субъект – объектив дунёни билувчи, уни ўзининг эҳтиёж ва қизиқишларига 
мослаб ўзгартирувчи одам, онгли мавжудот. 
Суҳбат методи – психологиянинг илмий текшириш методларидан бири бўлиб, 
текширувчи ва теширилувчи ўртасидаги савол-жавоб тариқасида рўй беради. 
Сўровнома методи – муайян руҳий ҳодисани ўрганиш мақсадида тузилган 
саволларга ёзма равишда тегишли жавоблар олинишини кўзда тутувчи психологик метод. 
Тажриба -кенг маънода кишиларнинг ташқи дунё билан ўзаро муносабатида 
амалий, айниқса, моддий ишлаб чиқариш жараёнида тўпланган ижтимоий амалиётнинг 
бутун йиғиндиси. 

Download 3.72 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   111   112   113   114   115   116   117   118   ...   148




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling