Меҳнат – тарихан таркиб топган, мақсадга мувофиқ йўналтирилган, бойлик
яратишга қаратилган онгли фаолият тури.
Меҳнат қобилияти – шахснинг муайян меҳнат турини муваффақиятли бажаришни
таъминлаш учун зарур бўлган жисмоний ҳамда психик функционал имкониятлари
йиғиндиси.
Меҳнат маданияти – меҳнатни тўғри ташкил қилишга доир билимлар, малакалар
ва одатлар тизимидан иборат индивидуал хислат.
Меҳнат малакалари – меҳнат фаолиятининг маълум бир соҳасига доир
автоматлашган, мустаҳкамланган ҳаракатлар.
Меҳнат психологияси – психологиянинг меҳнат фаолиятининг психологик
муаммоларини ўрганувчи соҳаси.
Меҳнат тарбияси – ёш авлодни меҳнатга нисбатан онгли муносабати –
меҳнатсеварлик руҳида ҳар қандай жамоат, ижтимоий фойдали меҳнат турини бажаришга
психологик жиҳатдан тайёрлашдан иборат таркибий қисми.
Меҳнат таълими – политехник таълим ва меҳнат тарбиясининг ёш авлоддан
меҳнатга, ижтимоий ҳаётнинг маълум бир соҳага доир билим, кўникма, малака ва
одатларни таркиб топтириш, ривожлантиришдан иборат тури.
Меҳнат
терапияси
–
меҳнат
жараёнларидан
даволаш
мақсадларида
фойдаланадиган фан тармоғи.
Меҳнатсеварлик – меҳнатни хурматлаш унинг ҳар қандай турини бажаришга
доим тайёр туришдан иборат характер хислати.
Мотив – одамни муайян хатти-ҳаракатларга ундайдиган бош сабаб.
Мотивация – шахснинг нима учун маълум вақтда бошқа фикр ва ҳаракатларни
эмас, фақат шу фикр ва ҳаракатни бажаришга қарор қилганлигини асослаб бериши,
тушунтириб беришдан иборат мантиқий операция.
Мотивлар кураши – шахснинг олдида бир эмас бир қанча мақсадлар мавжуд
бўлган тақдирда улардан энг муҳимини танлаб олиш жараёнида рўй берадиган
иккиланишдан иборат ҳолат.
Мустақиллик – шахснинг муайян ақлий, ахлоқий ёки амалий масалаларни ҳал
қилишида, айниқса, мураккаб вазиятни баҳолаш ва мақсадга мувофиқ йўлни танлашда
ўзининг мустақил фикрлари, тамойиллари ҳамда эътиқодига эга бўлишдан иборат
иродавий характер хислати.
Мутахассис – шахснинг муайян касбга нисбатан яроқлилик даражаси, тайёргарлик
савияси, муайян фаолият соҳасида муваффақиятли ишлай олиш учун зарур бўлган билим,
кўникма ва малакалар йиғиндиси.
Do'stlaringiz bilan baham: |