171
Мутахассислик синовлари – ўқувчилар ишлаб чиқариш таълимининг тўлиқ
назарий ва амалий курсини тамомлагандан кейин, уларнинг касб бўйича олган билим ва
малакаларини текшириш, уларга таъриф, ихтисос даражасини бериш учун ўтказиладиган
тадбир.
Мутахассислик тавсифномаси – муайян касб ёки
мутахассис ишчилари
меҳнатининг мазмунига нисбатан қўйиладиган ишлаб чиқариш талабларининг баёни.
Муҳандислик психологияси – психологиянинг техника
мосламалари билан уни
бошқарувчи кишилар ўртасидаги ўзаро боғланиш ҳамда ўзаро таъсирини текшириш билан
шуғулланувчи махсус соҳаси.
Одамовилик – одамларга қўшилмай, кўпчиликни ёқтирмай, якка ҳолда яшашни
афзал кўришдан иборат салбий характер хислати.
Одат – кундалик фаолиятда кўп такрорланиши
натижасида автоматлашган ва
бажарилиши шахснинг функционал эҳтиёжига айланиб кетган ҳаракатлардан иборат
индивидуал хислати.
Осойишта тип – нерв тизимининг қўзғалиш ва тормозланиш жараёнлари тенг
ҳамда ўртача кучга эга бўлган типи.
Пассивлик – атрофдаги нарса ва ҳодисаларга, кишиларга нисбатан бефарқ
муносабатда бўлишдан ва жисмоний ёки психик фаолиятсизликдан иборат ҳолат.
Принципиаллик – ҳаққонийлик ва жамият манфаатлари нуқтаи назаридан ўз
қараш ҳамда эътиқодларини қатъий туриб ҳимоя қилишдан ёки сўз
билан ишнинг
бирлигидан иборат ижобий характер хислати.
Профессиограмма – муайян касбдаги фаолият учун зарур бўлган психологик
хусусиятлар тўплами.
Профессиограммани тажрибада текшириш – меҳнат психологиясида муайян
касбга нисбатан қўйиладиган психологик талабларни экспериментал
равишда текшириб
кўриш.
Do'stlaringiz bilan baham: