Касб психологияси шахсда касбга доир билим, кўникма, малакаларни шунингдек


Download 3.72 Mb.
Pdf ko'rish
bet112/148
Sana02.08.2023
Hajmi3.72 Mb.
#1664493
1   ...   108   109   110   111   112   113   114   115   ...   148
Bog'liq
УМК-касб.пси.-мажмуа

Кузатувчанлик – шахснинг кузата билиш қобилиятидан иборат индивидуал 
хислати. 
Кучсиз тип – нерв тизимининг арзимаган ёки минимал қўзғовчилар таъсирига ҳам 
бардош бера олмасдан ҳимоявий тормозланишга ўтишидан иборат сифат кўрсаткичи. 
 
Мақсадга интилувчанлик – шахснинг ўз хатти-ҳаракатларини барқарор ҳаётий 
мақсадларга бўйсундира олишида, мақсад йўлида ҳамиша тайёр, қатъий бўлишида 
ифодаланадиган характер хислати. 
Малака – онгли фаолиятни кўп такрорланиши ёки кўп машқлар натижасида 
автоматлашган ҳаракатлар тизими. 
Малакаларнинг кўчиши – муайян фаолият соҳасида ҳосил қилинган 
малакаларнинг янги малакалар ҳосил қилишга ижобий таъсир кўрсатишдан иборат 
қонуният. 
Малакаларнинг регресси – маълум бир фаолият соҳасида ҳосил қилинган 
малакаларнинг бирор сабабга кўра, кўп вақт амалда ишлатилмаганлиги натижасида аста-
секин сўнишидан иборат қонун.
Малакаларнинг ривожланиши – муайян фаолият соҳасига доир малакаларнинг 
кундалик амалиётда кўп қўлланилиши натижасида тобора ўсиб, мукаммалашиб боришдан 
иборат қонуният. 
 
Матонатлилик – шахснинг муайян мақсадни амалга ошириш йўлида учрайдиган 
ҳар қандай объектив ҳамда субъектив қийинчиликларга бардош бериб, уларни енгиб 
чиқишдан иборат иродавий характер хислати. 
 
Маҳорат – муайян фаолият соҳасида мустаҳкам билимлар, юқори даражада 
уддалаш қобилияти ва малакаларга эга бўлишдан иборат шахсий сифат бўлиб, ишини 
юксак миқдор кўрсаткичлр билан тез бажаришдан иборат ихтисос даражаси.


170 
 
Машқ – маълум бир ақлий ёки жисмоний ҳаракатларни уларни пухта эгаллаш ва 
сифатини яхшилаш мақсадида онгли равишда бир неча бор қайта бажаришдан иборат 
такрорлаш жараёни. 
Метод – табиат ҳодисаларини текшириш усули, ўрганилаётган ҳодисаларга 
ёндошишда илмий билишнинг ва ҳақиқатни аниқлашнинг режали йўли, ҳаракат усули ва 
тартиби. 

Download 3.72 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   108   109   110   111   112   113   114   115   ...   148




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling