Касб психологияси шахсда касбга доир билим, кўникма, малакаларни шунингдек


Download 3.72 Mb.
Pdf ko'rish
bet117/148
Sana02.08.2023
Hajmi3.72 Mb.
#1664493
1   ...   113   114   115   116   117   118   119   120   ...   148
Bog'liq
УМК-касб.пси.-мажмуа

Характернинг ижобий хислатлари- шахснинг жамият аҳлоқ нормалари 
доирасидаги доимий ижобий хусусиятлари.
Ҳасадгўйлик – ўзга шахсларнинг мавқеи, қобилияти, истеъдоди, фаолиятидаги 
ютуқлари, мулки кабиларга нисбатан ғаразгўйлик муносабатида ифодаланадиган салбий 
характер хислат. 


173 
Хулқ – инсон ҳамда ҳайвонларнинг ташқи муҳитга бўлган муносабатини ва ички 
психик ҳаётини ифодаловчи хатти-ҳаракатлар тизими. 
Шахсий тажриба – ҳар бир индивиднинг ёки шахснинг турмуш жараёнида ҳосил 
қилган тажрибаси.
 
Шуҳратпарастлик – арзон обрў-эътибор қозонишга жон жаҳди билан интилишдан 
иборат жуда паст характер хислати. 
 
Эгоизм – ўз шахсий манфаатларини жамият, жамоа манфаатларидан юқори 
қўйишга кучли интилишда ифодаланадиган салбий характер хислати. 
 
Экстроверсия – шахснинг теварак-атрофдаги одамларга ташқи ҳодисаларга 
йўналиши. 
Эҳтиёж – организмнинг ҳаётини таъминловчи зарур шароитларни акс эттиришдан 
иборат фаолияти. 
 
Эҳтирос – муайян фаолият турига кучли интилиш билан боғлиқ бўлган давомли ва 
барқарор эмоционал ҳолат. 
 
Қатъийлик – характернинг ўз вақтида асосли ва қатъий қарорлар қабул қила олиш 
ва уларни иккиланмасдан ижро этишга киришишдан иборат иродавий хислати.
Қизиқиш – шахснинг муайян нарса ва ҳодисага эга бўлишга, билишга фаол ва 
барқарор йўналишидан иборат индивидуал хислати ёки фаолият мотиви. 
 
Қобилият – шахснинг муайян фаолият турини муваффақиятли бажаришга бўлган 
лаёқат даражасини ифодалайдиган, турмуш жараёнида ҳосил қилинган индивидуал 
хусусиятлари йиғиндиси. 
 
Қувноқлик – шахснинг атрофидаги кишиларга нисбатан ижобий муносабатида 
ифодаланадиган ижобий-оптимистик кайфиятидан иборат эмоционал ҳолати ёки характер 
хислати. 

Download 3.72 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   113   114   115   116   117   118   119   120   ...   148




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling