Касб психологияси шахсда касбга доир билим, кўникма, малакаларни шунингдек


- мавзу. Шахсий фазилатларнинг касб танлашдаги роли


Download 3.72 Mb.
Pdf ko'rish
bet124/148
Sana02.08.2023
Hajmi3.72 Mb.
#1664493
1   ...   120   121   122   123   124   125   126   127   ...   148
Bog'liq
УМК-касб.пси.-мажмуа

 
8- мавзу. Шахсий фазилатларнинг касб танлашдаги роли 
Шахснинг билиш жараёнлари, ирода ва темперамент хусусиятларини ҳисобга олган 
ҳолда касбга йўллаш муаммоси. Ўспиринларнинг ўқиши, меҳнат фаолияти, муомала 
жараёни, касб танлаши учун фазо ва вақтни идрок қилиш объекти сифатида. Ёшларни 
касбга йўллашда уларнинг хотирасидаги шахсий фарқларни ҳисобга олиш масаласи. 
Шахснинг хулқ - атвори, темпераменти, салоҳияти ва бошқа хислатлари касб танлашда 
алоҳида аҳамият касб этиши. Ёшларни касбга йўллашда уларнинг ҳис-туйғулари ва 
иродаларини ҳисобга олиш. Касбга йўллаш жараёнида шахснинг индивидуал - типологик 
хусусиятлари ва ҳис - туйғуларини, лаёқат, истеъдодни ҳисобга олиш, ёшларни фан 
асослари ва психологик билимлар билан қуроллантириш ҳамда касб-ҳунар, ихтисослик, 
мутахассислик олдига қўйиладиган психографик, профессиограммали талаблар. 
 
 
 
 
9 -мавзу. Касбий профессиограмма ва унинг психологик мазмуни 
 
Меҳнат ва касб психологияси фанларида профессиограмма (профессиография) 
тушунчасининг келиб чиқиши ва унинг шаклланиш тарихи, келиб чиқиш сабаблари, 
имкониятлари, такомиллашиши. Психотехника ҳақида тушунча. Профессиограмманинг 
тузилиши ва ўзига хос хусусиятларга эгалиги. Унинг биологик, тиббий, педагогик, 
психологик таркиблари. Профессиограмманинг психологик табиати. Касбнинг шахс 
олдига қўядиган талаблари ва уларнинг хусусиятлари, тавсифлари. Профессиограмма 
(профессиография) таърифи. Касбий талабларга ёндошувлар ранг – баранглиги ва 
уларнинг биологик, педагогик, социологик, фалсафий психологик моҳияти, асослари ва 
манбалари. 
2-Модуль. Мутахассис шахси шаклланишига таъсир этувчи психологик омиллар 
10-мавзу. Касбий мотив ва мотивация 
Психологияда мотив, мотивация тушунчаларининг талқини. Касбий мотив ва 
мотивациялар тушунчаси. Касбий мотив ва мотивация муаммоси собиқ иттифоқ ва хориж 
психологлари томонидан тадқиқ этилиши (Е.А.Климов, В.А.Крутецкий, А.Н.Василькова, 
Э.Диси, В.Врум, М.В.Дмитрий ва бошқаларнинг касбий мотив ва мотивация муаммоси 
юзасидаги қарашлари). Шахснинг иш фаолияти билан боғлиқ мотивациялари ва унинг 
кўринишлари. Меҳнат фаолиятининг умумий мотивлари, иш жойини ва касбни танлаш 


183 
мотивлари (Э.С.Чучунай) классификацияси. Мотивларнинг мустаҳкамланиши меҳнат 
фаолиятида ишловчиларнинг кўпгина омилларини қондирилишига боғлиқ эканлиги. Ғарб 
психологларидан В.Врум ва Э.Диси тадқиқотларида меҳнат фаолияти мотивациясининг 
таркибий қисмларини ажратиб кўрсатилиши. Ишсизларнинг иш қидириш мотивациялари 
ва унинг ҳалигача ўрганилмаётган муаммо бўлиб қолаётганлиги. Педагогик олий ўқув 
юртларига кириш ва педагог касбини танлаш мотивлари. Г.А.Мюррейнинг шахснинг 
ҳокимиятга интилишининг асосий мотивларини уларнинг фаолияти билан боғлиқ ҳолда 
талқин қилиш тушунчаси. 

Download 3.72 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   120   121   122   123   124   125   126   127   ...   148




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling