Касб психологияси шахсда касбга доир билим, кўникма, малакаларни шунингдек


- мавзу. Касбий сифатлар ва касбий идентификация


Download 3.72 Mb.
Pdf ko'rish
bet126/148
Sana02.08.2023
Hajmi3.72 Mb.
#1664493
1   ...   122   123   124   125   126   127   128   129   ...   148
Bog'liq
УМК-касб.пси.-мажмуа

 
13- мавзу. Касбий сифатлар ва касбий идентификация 
 
Касбий сифатларнинг шаклланиши жараёни ва у ўзининг аҳамиятлилик даражасига 
кўра инсон эҳтиёжлари орасида етакчи эканлиги. Касбий сифатлар шаклланиши 
ижтимоий назария ва амалиётнинг муаммолари мажмуаси билан боғлиқлиги. Касбий 
сифатларнинг иқтисодий, ижтимоий, ижтимоий-маданий шароитлар таъсирида 
ўзгарувчанлиги. Касбий сифатларнинг шаклланишида меҳнат жамоаларининг ўрни. 
“Касбий сифатлар” ва “касбий тараққиёт” тушунчалари. Касбий шаклланишда касбий 
сифатлар ва тараққиётнинг бир-бири билан чамбарчас боғлиқлиги. Касбий шаклланиш - 
индивиднинг мутахассисга айланиши жараёни сифатида. Касбий сифатларнинг 
шаклланишида шахсий ва ижтимоий омилларнинг мувофиқлиги ғояси. Хориж 
адабиётларида касбий сифатларнинг барқарорлиги ва динамикасига нисбатан қарама-
қарши нуқтаи назарлар. Шахсий тараққиёти ва касбий шаклланишида ижтимоий 
контекстнинг мувофиқлиги муаммоси. К.А.Абульханова-Славская томонидан илгари 
сурилган ҳаёт йўли тузилиши (ҳаётий позиция, ҳаётий чизиқ, ҳаёт мазмуни)га асосланган 
мураккаб касбий сифатлар типологияси. Касбий идентификация тушунчаси. Касбий 
идентификациянинг умумий идентификациялар тузилишида тутган ўрни. Ижтимоий 
идентификация. Идентификациянинг когнитив, мотивацион ва ахлоқий компонентлари. 
 
14- мавзу. Шахсда касбий англаш ва шахс шаклланишининг турли 
босқичларида касбий ўзликни англаш 
 
Касбий англаш - шахс касбий шаклланишининг сермаҳсуллиги ва англай олишининг 
муҳим омили сифатида. Инсон такомиллашиб боришига, ўзини намоён этишига бўлган 
интилишини акс эттириши борасидаги А.Маслоу концепцияси. Шахснинг касбий 
англашини белгиловчи мезонлар. Шахснинг маълум бир меҳнат вазифада, меҳнат турида 
ўзини англаш муаммоси. Касбий ўзини ўзи англаш жараёнига таъсир этувчи омиллар. 
Касбий ўзини ўзи англашдаги қийинчиликлар ва касбий яроқлилик. Касбий ўзини ўзи 
англашнинг кўп босқичли жараён эканлиги. Шахс шаклланишининг турли босқичларида 
касбий ўзликни англаш муаммоси. Касбий ўзликни англашдаги зиддиятлар. Касбий 
ўзликни англашдаги зиддиятларнинг босқичлари. Шахснинг касбий шаклланиши 
инқирозларини ўрганиш касб психологиясининг объекти сифатида. Касбий инқирозларни 
келтириб чиқарувчи омиллар ва касбий инқирозларнинг олдини олиш масалалари. 

Download 3.72 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   122   123   124   125   126   127   128   129   ...   148




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling