Касб психологияси шахсда касбга доир билим, кўникма, малакаларни шунингдек


Download 3.72 Mb.
Pdf ko'rish
bet50/148
Sana02.08.2023
Hajmi3.72 Mb.
#1664493
1   ...   46   47   48   49   50   51   52   53   ...   148
Bog'liq
УМК-касб.пси.-мажмуа

Жуда яхши энг яхши умумий баҳо бўлиб, у ишга шак – шубҳасиз лаёқатга, ўта кучли 
қобилиятлар ва хизмат мажбуриятларини аъло бажаришга мос келади. Бундай баҳога 
шундай мутахассислар лойиқки, иши бўйича ҳам, шахсий фазилатларга кўра ҳам 
“Яхши”баҳосини олган ишчилардан устун туришади. “Жуда яхши” баҳоси камдан- кам 
берилади. 
Яхши бу баҳони олишга ишга лаёқати билан юқори қобилият ва касбий 
мажбуриятларни аниқ бажариш билан ажралиб турадиган ишчилар текширилади. Бу 
баҳони фақат чуқур билимга эга бўлган ўз иш-жойида қийинчиликларни енга оладиган, 
қобилиятли ва салоҳиятли мутахассислар бўлиши мумкин. 
Қониқарли бу баҳо ўз шахсий сифатлари, қобилиятлари ва касбий фаолиятини 
“яхши” баҳосини олганлар даражасига етарлича жавоб бермайдиган шахсларга берилади. 


93 
Етарли. Қобилиятлар ва касбий мажбуриятларни бажаришда камчиликлари мавжуд 
ишчиларга қўйиладиган баҳо. Бу ходимларнинг камчиликларини бартараф этишга умиди 
мавжуд.
Етарли эмас. Ишчиларга аттестацияда бериладиган энг ёмон баҳо. Бу ишчилар 
касбга нисбатан лаёқат қобилиятлари ва меҳнат мажбуриятларини бажариш борасида 
талабга жавоб бермайдилар, чунки элементар билимларида бўшлиқлар мавжудлиги 
туфайлидир. Бу камчиликларни бартараф этиб бўлмайди, бўлгандаям ходимдан шундай 
куч талаб этадики, кутилмаган ҳолдай қабул қилинади. У ўз лавозимига лойиқ эмас 
ҳисобланади. 
Аттестация хулосаси- бу мутахассисларга улар касбий даражаларига мувофиқ малака 
тоифаларини бериш тўғрисидаги қарорни қабул қилишдир. 
Тоифа бериш- фикримизча, аттестациянинг мақсадларидан бири холос. Ёдда тутиш 
керакки, аттестация нафақат мутахассиснинг долзарб малака даражасини баҳолаш керак, 
балки унинг касбий ўсишини, унинг малакасини ошириш йўлларини шунингдек, карьера 
истиқболларини аниқлаб бериш лозим. Аттестация бир маротабалик ҳодиса ёки 
навбатдаги компания сифатида кўрилмаслиги керак. Агарда аттестация мақсадига – яъни 
касбий ўсишни тезлаштириш, меҳнат сифати ва маҳсулдорлигини ошириш, ижодий 
ташаббускорликни оширишга эришилса – шунда мутахассислар учун аттестация муассаса 
ва ташкилотларда одатий ва доимий исталган ҳолат бўлиб қолади. 
Шу қоидага таяниб, биз мутахассисни баҳолаш учун керак бўладиган маълумотларни 
ўз ичига олган мутахассиснинг касбий тоифа паспортини ишлаб чиқдик. 
Паспорт икки қисмдан иборат. Биринчисида биографик маълумотлар бўлиб, касбий 
ўзгаришларда бу ўзгаришсиз қолади. Иккинчи қисми ҳар қайси аттестация жараёнида 
тўлдирилади. Шундай касбий тоифа паспортига эга бўлиб, муассаса раҳбари объектив 
равишда ҳеч қандай қийинчиликларсиз ходимини ишлатиш мумкин, мутахассиснинг ўзи 
эса ўз касбий ўсишини назорат қилиши, ўз вақтида касбий фаолиятга керакли 
ўзгартиришлар киритиши мумкин.
Аттестациянинг асосий тамойилларига риоя этишни таъминлаш учун- яна бир бор 
аттестация ўтказишнинг айрим муаммоларида тўхталиб ўтамиз. 
Энг асосийси одамга йўналтирилганлик мутахассисга унинг тоифасидан қатъий назар 
унга қизиқиш, ходимга яхши муносабатда бўлиш, ундан қутилишга эмас, балки унинг 
касбий ўсишини доим назарда тутиш керак. 
Бу муаммоларини ҳал этишда реал имкониятларини санаб ўтамиз: 
Аттестациядан ўтувчини методикасини барча материаллари билан таништириш. 
Мутахассис фаолиятининг текширувни ўтказишда аттестациядан ўтувчи тайинланган 
материаллар билан таништирилиши лозим. Қайсидир номзоддан норозилик ҳолларда у 
экспертни четлатишга ҳаққи мавжуд. 
Имтиҳон комиссияси таклиф этган вариантлардан имтиҳон шаклини танлаш 
аттестациядан ўтувчиларга боғлиқ. 
Аттестацияни ўтказишда аттестациядан ўтувчиларнинг индивидуал, жинс, ёш 
хусусиятларини ҳисобга олиши лозим.
Аттестацияда йўл қўйилиши мумкин бўлган хатоларга тўхталиб ўтамиз. 
Аттестацияда ёш энди фаолиятини бошлаган хизматчилар фаолияти тажрибасизлик, 
масъулиятсизлик билан белгиланади. Кўп йиллик стажга эга бўлган мутахассисларга эса 


94 
касбий ишонч, аммо шу билан бирга консерватизм ва янгиликларга ўргана олмаслик хос 
бўлади. 
Аттестациянинг объективлилигига аттестация комиссияси аъзоларининг ишчиларга 
бўлган симпатия ва антипатиялари таъсир этади. Шунинг учун кимларгадир баҳолар 
кўтарилиб қўяди, кимгадир пасайтириб қўйилади. 
Аттестация натижаларига раҳбарлар томонидан экспертларга берилган хулосалар 
таъсир этади. Аттестация натижалари бўйича мутахассисларга оширилган ёки аксинча 
пасайтирилган оғзаки тавсифлар берилади. 

Download 3.72 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   46   47   48   49   50   51   52   53   ...   148




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling