Ўқувчиларни касбий-амалий фаолиятга йўналтиришнинг ҳуқуқий-меъёрий жиҳатлари
Ўзбекистон Республикасининг “Таълим тўғрисида”ги қонуни(2020 йил 24 сентябрда қабул қилинган).
Қонунда белгиланишича, Профессионал таълим эгалланадиган касб ва мутахассислик бўйича қуйидаги даражаларни ўз ичига олади:
Бошланғич профессионал таълим - касб-ҳунар мактабларида 9-синф битирувчиларни бепул асосда кундузги шакл бўйича умумтаълим ва мутахассислик фанларининг икки йиллик интеграциялашган ҳолда ўқитилади.
Ўрта профессионал таълим -коллежларда давлат буюртмаси ёки тўлов-шартнома асосида икки йилгача бўлган кундузги, кечки ва сиртқи таълим шакллари бўйича умумий ўрта, ўрта махсус таълим ҳамда бошланғич профессионал таълим негизида амалга оширилади.
Ўрта махсус профессионал таълим - техникумларда умумий ўрта, ўрта махсус, бошланғич профессионал ва ўрта профессионал таълим негизида давлат буюртмаси ёки тўлов-шартнома асосида касблар мураккаблигидан келиб чиққан ҳолда камида икки йил бўлган кундузги, кечки ва сиртқи таълим шакллари бўйича амалга оширилади.
“Ўзбекистон Республикасида узлуксиз бошланғич, ўрта ва ўрта махсус профессионал таълим тўғрисида”ги Низом.
Низомда профессионал таълим - “таълим олувчиларда маълум бир мутахассислик ва касблар бўйича касбий компетенцияларни шакллантирадиган ва ривожлантирадиган узлуксиз таълим тизими” дея таърифланади.
Do'stlaringiz bilan baham: |