Касб-ҳунар коллежи ўҚувчисининг касбий ижтимоий-психологик мослашув


Сиз албатта ФЛЕГМАТИКсиз , чунки Сиз доим


Download 1.02 Mb.
bet7/13
Sana07.03.2023
Hajmi1.02 Mb.
#1247108
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   13
Bog'liq
MOSLASHUV

3.Сиз албатта ФЛЕГМАТИКсиз , чунки Сиз доим:

  1. Тинч ва совуққонсиз.

  2. Ишларни пухта ва мантиқли олиб борасиз.

  3. Фикр юритишда эҳтиёткорсиз.

  4. Кута оласиз.

  5. Камгапсиз, беҳуда сўзлашни ёқтирмайсиз.

  6. Ҳар нарсада тартиблисиз.

  7. Вазмин ва чидамлисиз.

  8. Бошлаган ишингизни охирига етказмай қўймайсиз.

  9. Бекорга кучингизни сарфламайсиз.

  10. Ўзингиз танлаган кун тартибига ҳамма вақт риоя қиласиз.

  11. Ҳар бир шароитда ҳам ўзингизни қўлга оласиз.

  12. Мақтовга ёки танқидга кам аҳамият берасиз.

  13. Жаҳлдор эмассиз, ўзингизга нисбатан айтилган пичингларга бепарвосиз.

  14. Ўзингизнинг муомала ва фаолиятингизда бир маромидасиз.

  15. Бир ишга секин киришасиз ва бошқа ишга узоқ ўтасиз.

  16. Одамлар билан муносабатингиз бир хилда.

  17. Ҳамма жойда тартибни ёқтирасиз.

  18. Янги шароитга қийин кўникасиз.

  19. Чидамлисиз.

  20. Тинч, хотиржам, осойишта, ҳаяжонланмай, имо-ишорасиз, шошмай гапирасиз.



4. Сиз албатта МЕЛАНХОЛИКсиз , чунки Сиз доим:

  1. Уятчанг ва тортинчоқсиз.

  2. Янги шароитда ўзингизни йўқотиб қўясиз.

  3. Бегона одамлар билан танишишга қийналасиз.

  4. Ўзингизнинг куч-қобилиятингизга ишонмайсиз.

  5. Танҳоликни ёқтирасиз.Ёлғизликни яхши , осон ўтказасиз.

  6. Руҳингиз кўпинча тушкун ҳолатда.

  7. Ўз хаёлларингизга чўкиб юрасиз.

  8. Тезда чарчайсиз.

  9. Оҳиста, секин ҳатто шивирлаб гаплашасиз.

  10. Суҳбатдошингиз феълига беихтиёр мослашасиз.

  11. Таъсирчансиз.

  12. Танқидга ва рағбатлантиришга ҳаддан ташқари сезгирсиз.

  13. Ўзингизга ва атрофингиздагиларга юқори даражада талаб қўясиз.

  14. Сизга шубҳаланиш ва гумонсираш хос.

  15. Ҳаддан ташқари сезгир ва таъсирчансиз, дилингиз арзимас сабаб билан вайрон бўлади

  16. Салга хафа бўласиз.

  17. Сирингизни ҳеч кимга айтмайсиз.

  18. Суст ва тортинчоқсиз, журъатсиз шахссиз.

  19. Сўзсиз итоаткорсиз.

  20. Атрофингиздагилар ёрдам беришларини ва Сизга ачинишларини хоҳлайсиз.




Download 1.02 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   13




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling