Касбга мувофиқлигини аниқлаш комиссияси
Идоравий архивда стеллажларнинг жойлашуви ва хаво харорати хамда намлиги
Download 0.6 Mb. Pdf ko'rish
|
1. КМАК саволнома 2022
. Идоравий архивда стеллажларнинг жойлашуви ва хаво харорати хамда намлиги
стандартларига қўйилган талаблар. Жавоб: - Архив хоналари белгиланган тартибдаги коъчмас жавонлар билан жиҳозланиши лозим. Турғун стеллажлар ва шкафлар архив сақловхоналарида қуйидаги меъёрларга амал қилган ҳолда ўматилади: стеллажламинг қаторлари орасидаги масофа (асосий ўтиш йўли кенглиги) - 120 см; стеллажлар оралиғидаги масофа (ўтиш йўли) - 75 см; бинонинг ташқи девори ва деворга параллел жойлашган стеллаж ламинг ўртасидаги масофа — 75см; ташқи девор билан стеллаж ёки шкафнинг ён томони оралиғидаги масофа - 45 см; пол билан стеллажнинг пастки токчаси (шкаф) оралиғидаги масофа - камида 15 см, ён пастки қаватда — камида 30 см. Архив хоналарига тахта жавонлар, агар улар ўтга чидамли моддалар билан қайта ишланган бўлсагина жойлаштирилади. Жавонлар, шунингдек, алоҳида фоннатдаги ҳужжатлар (газеталар, чизмалар, режалар ва шу кабилар) учун мўлжалланган жавонламинг тузилиши ва ўлчамлари ушбу ҳужжатламинг ўлчамларига мувофиқ белгиланади. - Ҳужжатларни сақлашнинг ҳарорат-намлик режими ± 17±19° С сақлаш ҳароратига мос келиши, ҳаво намлиги еса 50-55%ни ташкил етиши лозим. 39. Архив ҳужжатларини идоравий архивларда вақтинча сақлаш муддатлари (Ўзб Рес Архив иши тўғрисидаги 252 сонли қонуни 24 модда) Жавоб: Миллий архив фондининг давлатга тегишли қисми таркибига киритилган архив ҳужжатларини идоравий архивларда вақтинча сақлашнинг қуйидаги муддатлари белгиланади: давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари, Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати томонидан ташкил этиладиган хўжалик бошқаруви органлари, шунингдек республика бўйсунувидаги давлат корхоналари, муассасалари ва ташкилотларининг архив ҳужжатлари — ўн беш йил мобайнида; маҳаллий давлат ҳокимияти органлари ва давлат бошқаруви органларининг тегишли ҳудудий бўлинмалари, вилоят бўйсунувидаги давлат корхоналари, муассасалари ва ташкилотларининг архив ҳужжатлари — ўн йил мобайнида; туман ва шаҳар бўйсунувидаги давлат корхоналари, муассасалари ва ташкилотларининг архив ҳужжатлари — беш йил мобайнида; Download 0.6 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling