БУХГАЛТЕРИЯ ҲИСОБИ ВА ҲИСОБОТИ ДЕПАРТАМЕНТИ
1.
Бухгалтерия ҳисоби нима?
Жавоб: “Бухгалтерия хисоби тўғрисида”ги конуннинг 4-моддаси: Бухгалтерия хисоби барча
хужалик
операцияларини яхлит, узлуксиз, хужжатлар асосида
хисобга олиш йули билан
бухгалтерия ахборотини йигиш, кайд этиш ва умумлаштиришнинг тартибга солинган тизимидан,
шунингдек унинг асосида молиявий ва бошка хисоботни тузишдан иборатдир. Бухгалтерия хисоби
хужалик операциясини бухгалтерия хисобининг камида иккита счётида бир вактда ва узаро боғлик
холда пулда бахолаб акс эттириш йули билан иккиёклама ёзув усулида юритилади.
2. Бухгалтерия ҳисобининг асосий принциплари?
Жавоб: “Бухгалтерия хисоби тугрисида”ги конуннинг 3-моддаси: Бухгалтерия ахбороти бошлангич
хисоб хужжатларига асосланган, бухгалтерия
хисоби регистрларида, молиявий хисоботларда,
тушунтиришларда хамда бухгалтерия хисобини ташкил этиш ва
юритиш билан боглик бошка
хужжатларда акс эттириладиган бухгалтерия хисоби объектлари хакидаги кайта ишланган
маълумотлардир.
3.
Молиявий ҳисобот тйғрисида гапириб беринг?
Жавоб: “Бухгалтерия хисоби тугрисида”ги конун 22-моддаси: Молиявий
хисобот бухгалтерия
хисоби субъектининг хисобот санасидаги молиявий холати, хисобот
давридаги фаолиятининг
молиявий натижаси ва пул маблагларининг харакати тугрисидаги тизимлаштирилган ахборотдан
иборатдир.
Йиллик молиявий хисобот куйидагиларни уз ичига олади:
-
бухгалтерия баланси;
-
молиявий натижалар тўғрисидаги ҳисобот;
-
пул оқимлари тўғрисидаги ҳисобот;
-
хусусий капитал тўғрисидаги ҳисобот;
-
изоҳлар, ҳисоб-китоблар ва тушунтиришлар.
Халкаро стандартлар буйича тузиладиган молиявий хисоботга доир талаблар молиявий
хисоботнинг халкаро стандартларида белгиланади.
Бухгалтерия хисоби субъекти молиявий хисоботни тузишда мустакил
балансга ажратилган уз
ваколатхоналарининг, филиалларининг ва бошка таркибий булинмаларининг бухгалтерия
балансларини хамда бошка хисобот шаклларини киритиши керак.