Касбга мувофиқлигини аниқлаш комиссияси


Хужалик юритувчи субъектнинг асосий ҳисобварағи очилган банкда 2-сон картотека


Download 0.6 Mb.
Pdf ko'rish
bet4/78
Sana21.06.2023
Hajmi0.6 Mb.
#1641696
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   78
Bog'liq
1. КМАК саволнома 2022

11.Хужалик юритувчи субъектнинг асосий ҳисобварағи очилган банкда 2-сон картотека 
мавжуд булган ҳолларда, яъни унинг ҳисобварағида маблағлар етарли булмаган ҳолларда 
туловлар қандай тартибда ҳисобдан чикарилади? 
Жавоб:
а)навбатдан ташкари, хисобварак эгасининг аризасига кура бевосита ишлаб чикариш (хизмат 
курсатиш) фаолияти билан боглик булган кечиктириб булмайдиган эхтиёжлари учун туловлар 
утган ой давомида унинг факат асосий хисобварагига келиб тушган жами тушумларнинг 5 фоизи 
микдоригача, Узбекистон Республикаси Вазирлар Махдамаси томонидан белгиланадиган 
руйхатга асосан ута мухим объектларни курикловчи булинмалар хизматидан фойдаланувчи 
хисобварак эгалари учун эса 6 фоиз микдоригача амалга оширилади. 
б)биринчи навбатда, мутаносиб равишда бюджетга, бюджетдан ташкари фондларга туловларни 
хамда иш хаки тулаш учун пул маблаглари берилишини назарда тутувчи тулов (ижрочи) 
хужжатлари буйича, алиментларни ундиришга доир талабларни кондириш учун хисобварагидан 
пул маблагларини утказиш ёки пулни беришни назарда тутувчи ижрочи хужжатлар буйича
муаллифлик шартномаларига биноан мукофотларни тулаш буйича, шунингдек хаёти ва 
саломатлигига етказилган зарарнинг урнини коплаш буйича, бюджетга туловлар буйича хамда 
мехнатга оид ва унга тенглаштирилган хукукий муносабатлардан келиб чикадиган туловлар 
буйича хужалик субъектларининг мажбуриятлари тенг даражада бажарилишини таъминловчи 
ижрочи хужжатлар буйича пул учирилади; 
в)иккинчи навбатда, навбатдан ташкари ва биринчи навбатдаги туловлар амалга оширилгандан 
кейин асосий хисобваракдан куйидаги мажбуриятларнинг календарь навбати тартибида 
бажарилиши таъминланади: 
мазкур банднинг "б" кичик бандида назарда тутилмаган бошка ижро хужжатлари буйича инкассо 
топширикномалари юзасидан туловлар; 
банклар томонидан хужалик юритувчи субъектларга Хукумат кафолати остида берилган муддатли 
ва муддатида кайтарилмаган кредитларни (уларнинг фоизларини хам) кайтариш учун куйилган 
мижознинг талабномалари буйича туловлар; 
г)учинчи навбатда, ушбу хужалик юритувчи субъектнинг асосий хисобварагига куйилган бошка пул 
талаблари юзасидан туловларни амалга ошириш буйича тулов хужжатларининг келиб тушиш 
санасига караб календарь навбатида хисобдан чикарилади. 

Download 0.6 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   78




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling