"kasbiy fan" kafedrasi


Download 337.5 Kb.
bet24/30
Sana13.02.2023
Hajmi337.5 Kb.
#1193885
1   ...   20   21   22   23   24   25   26   27   ...   30
Bog'liq
Shoh diplom ishi

12. Электрон почта (ЭП)


Internetнинг кулайлик сохаларидан бири электрон почтадир. ЭП компьютерларнинг узаро маълумотлар айирбошлаш максадида компьютер тармогига бирлаштиришдир. У Internetнинг энг кенг таркалган хизмат курсатиш туридир. Хозирги кунда электрон почтада уз адреси булганлар сони тахминан 100 миллион кишидан ошиб кетди ва фойдаланувчилар сони соат, кун сайин ошиб бормокда. Электрон почта оркали хат жунатиш оддий почта оркали жунатишдан кура хам арзон, хам тез амалга оширилади (электрон почта оркали куп холларда хабар бир неча минутларда керакли манзилга етиб боради). Хозирги кунга келиб, АКШ ва Европа мамлакатларининг куллаб-кувватлашлари эвазига электрон почтадан фойдаланиш янги юкори погонага кутарилиш даврини кечмокда. АКШда хар йили бу сохада янги инфраструктура тармогини яратишга миллионлаб маблаг ажратилмокда. Бундан ташкари, бу ишларда Япония, Буюк Британия, Германия, Швеция, Финляндия ва бошка мамлакатлар хам фаол иштирок этмокдалар.


Электрон почта бу компьютер оркали мулокотнинг энг универсал воситасидир. У ахборотни исталган комïьютердан бошка исталган комïьютерга (агар улар электрон почта тармогига уланган булса) юбориши мумкин. Чунки хозирги системада ишлайдиган турли хил шахсий компьютерларнинг (ШК) купчилиги уни куллайди. Бунда узокдаги компьютер хост компьютер деб аталади. Электрон почта - бу хабарларни узатувчи глобал тармок. Унда компьютерларнинг турли конфигурациядаги ва мослашувдаги турлари биргаликда ишлаш учун бирлаша олади. Юкорида келтирилганлардан ташкари тармок ЭП аъзоларига берилувчи бошка катор имкониятлар хам мавжуд.
Оддий почтадек ЭПда хам алока булимлари булиб, улар провайдерлар деб аталади. ЭП ёрдамида дунёдаги барча ЭПга эга булган шахслар, ташкилотлар, муассасалар, идоралар ва бошкалар билан алока урнатиш имкониятлари мавжуд. Энг мухими, бу алока тез ва арзон. Бу усул билан дунё китъалари билан бир зумда богланиб, сизга ва сизнинг сухбатдошларингизга тегишли маълумотларни хамда сизни кизиктирган саволларга жавобни бир неча секундда олишингиз мумкин. Унинг ёрдамида уз илмий маколаларингизни журналларга юборишингиз, бир ёки бир неча гурух кишиларга уз хатингизни юбориш ва улардан бир зумда жавоб олиш имконияти мавжуд. ЭП билан бир марта алока урнатиб, тегишли маълумотларни юбориб, унга жавоб олсангиз, сиз дархол «нега мен бу имкониятдан илгари фойдаланмаган эканман» деган хулосага келасиз. Хозирда ЭПдан фойдаланиш замонавий рахбарнинг, илмий ходимларнинг, талабаларнинг чет эл адабиётларидан фойдаланишларида кундалик ишга айланди. Энг мухими ЭПда ишлаш жуда кулай ва осон булиб (агар инглиз тилини билсангиз нур устига аъло нур булади), унда ишлаш компьютер клавиатурасидаги баъзи харфлар, клавишалар ва уларнинг комбинациясини босишдангина иборат. Сунгги версиялардаги ЭПларда сичконча ёрдамида хам ишлаш имконияти бор. Бу узига хос кандайдир ЭП тили деб каралиши хам мумкин. Хозирги пайтда ЭП маълумотлар алмашинувининг энг кулай ва тез воситасига айланди.



Download 337.5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   20   21   22   23   24   25   26   27   ...   30




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling