"kasbiy fan" kafedrasi


Тармокда маълумотларни узатиш системалари (FTP, Gopher) FTP


Download 337.5 Kb.
bet14/30
Sana13.02.2023
Hajmi337.5 Kb.
#1193885
1   ...   10   11   12   13   14   15   16   17   ...   30
Bog'liq
Shoh diplom ishi

9. Тармокда маълумотларни узатиш системалари (FTP, Gopher) FTP


FTP (File Transfer Protocol-файлларни узатиш кайдномаси) кайднома маълумотлар алмашиш хизматидир. Бу хизмат оркали хар бир фойдаланувчи уз компьютерида мавжуд FTP программадан фойдаланиб, узокдаги FTP сервер компьютерига уланиши, файлларни узатиши ёки уз компьютерига файлларни кабул килиб олиши мумкин. FTP оркали факат матнли эмас, балки иккили файлларни (матнли булмаган ихтиёрий файлни) хам жунатиш ва кабул килиб олиш мумкин. Хатто узокдаги компьютерга anonymous (номсиз) фойдаланувчи номи билан кириб, FTP серверига (рухсат берилган файлларга) ёзиб куйиш имконияти мавжуд. Бундай файллар FTP-сервернинг махсус incoming каталогига ёзилади. Уз навбатида FTP сервер мижоз/сервер технологиясида ишлайдиган системадир.


Илгари FTP программалари факат UNIX да тузилган булса, хозирда FTP программалари IBM PC компьютерларининг MS Windows мухитида хам бемалол ишлай олади. Бу эса унинг кулай интерфейсидан фойдаланиши мумкин деганидир. Хост компьютер каталог ва файллари билан график интерфейсида фойдаланганда гуёки уз каталог ва файллари билан ишлаётгандек хис килинади ва мижоз компьютеридан одатдагидек файллар ёзиб олинади.
FTP мижоз программалардан фойдаланиб узокдаги ком-пьютер билан богланаётганда, аввало, унда руйхатдан утиш лозим. Агар система администратори фойдаланувчи сифатида сизни руйхатдан утказган булса, бунда хеч кандай муаммо булмайди ва сизга берилган хукук (администратор урнатган) доирасида ундан бемалол, хатто лозим булса, сервер ресурс-ларидан хам фойдаланаверасиз.
Аноним (номсиз) FTP сервер. Аноним FTP сервер тармок ресурсларининг куп таркалган куринишларидандир. Бундай серверлар ихтиёрий фойдаланувчини хост компьютери, хатто у унда руйхатдан утмаган булса хам киришга рухсат беради. Бунда фойдаланувчи номи сифатида anonymous сузи ва сунгра ихтиёрий пароль киритилади. Куп холларда фойдаланувчи пароли сифатида унинг электрон почта адреси киритилади. Аноним FTP серверлар Internet алокаларида программа мах-сулотлари ва бошка маълумотларни айирбошлашда мухим роль уйнайди. Бундай серверлар дунё буйича жойлашган булиб, унда сизни амалда кизиктирган барча программалар ва файлларни топишингиз мумкин. Бунда уларнинг аксарияти текинга берилади (программа ва маълумотларнинг бепул турмаслигини эсланг). FTP серверларда файлларни, ресурсларни аниклаш масаласи (албатта, сиз уни манзилини аввалдан билмасангиз) анча мураккаб. Бунга бир канча сабаблар бор. Улардан бири FTP серверлардаги файллар номлари турли операцион системаларда хар хил белгиланиши, FTP серверларда ташкаридан кириши лозим булган файллар руйхати мавжуд эмаслиги ва бошкалардир.
Дунё буйича доменлар руйхатини FTP ва Gopher серверлар оркали олиш мумкин. Уларнинг манзиллари nic.merit.edu. Internet connecetivity (Internet хамжамияти) файллари эса nets.by.country, world.list.txt номларига эга. Шунинг учун FTP серверларга каталог ва файлларда жойлашган маълумотларни топиш README (мени уки) ёки Index (курсаткич) номли файллар оркали каралса, масала анча осон кучади. Чунки бу файлларда FTP-сервер ва ундаги каталоглар хакида маълумотлар жойлашган булади. Шунинг учун вактни куп сарфламаслик максадида аввало бу файлларни (INDEX, README) ёзиб олиб урганиш максадга мувофикдир.
Фойдаланувчида сервер хакида турли саволлар тугилса, унда уз сервер администраторига posmaster номи билан мурожаат килинади. Масалан, марказий маълумотлар системаси жойлашган манзил vs.internic.net номга posmaster@vs.inter-nic.net билан электрон почтага мурожаат килинади.

Download 337.5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   10   11   12   13   14   15   16   17   ...   30




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling