Kasbiy-talim uz Вазифаси
Download 16.67 Kb.
|
KT - Vazifasi
- Bu sahifa navigatsiya:
- Фойдаланувчилар
- Ўқув марказлари учун имкониятлар
- Компенсация нима
Kasbiy-talim.uz Вазифаси: Ёшлар ва хотин-қизларни касб-ҳунар ва тадбиркорликка имтиёзли шартларда ўқитишни тартибга солади, ўқув марказлари фаолиятини автоматлаштиради. Фойдаланувчилар: Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги ҳузуридаги Маҳаллабай ишлаш ва тадбиркорликни ривожлантириш агентлигида администраторлар: 7 нафар Агентликнинг вилоят бошқармаларида администраторлар: 14 нафар Агентликнинг туман-шаҳар бўлимларида администраторлар: 209 нафар Ўқув марказлари ва уларнинг филиаллари: 327 нафар Бугунги кунга қадар тизим орқали 62 500 нафардан ортиқ ўқувчилар рўйхатдан ўтказилган бўлиб, уларнинг 53 700 дан ортиғи сертификат билан таъминланган. Ўқув марказлари учун имкониятлар: Ўқув йўналишлари, курслари, ўқув дастурларини шакллантиради. Ўқитувчи ва ўқувчиларни онлайн рўйхатга олади. Ўқувчилар билан икки томонлама ва уч томонлама ўқиш шартномаларини электрон тузади ва барча томонлар ҳужжатни электрон имзолайди. Электрон ҳисоб-фактуралар яратади ва солиққа юборади. Гуруҳлар шакллантиради. Ўқувчиларни Face-Control тизими орқали давоматини юритади. Ўқувчиларни онлайн тестдан синовларидан ўтказади. Электрон сертификат яратади. ВМнинг 388-қарори асосида ўқувчиларни компенсацияга юборади. Янги аризалар, ўқиётганлар, имтихон жараёнидагилар, ўқишни тугатганлар ва бошқа категориялар бўйича мониторингни амалга оширади. Фойдаланувчилар билан ўзаро ҳабар алмашади Ўқув марказидаги янгиликларни эълон қилиб боради. Компенсация нима? Электрон реестрга киритилган, сертификатга эга бўлган ўқув курслари битирувчиларини касб-ҳунар ҳамда тадбиркорликка ўқитган НТТга сарфланган харажатларининг 70 фоизини, бироқ сертификатга эга бўлган ҳар бир битирувчига 1 миллион сўмдан ошмаган қисмини қоплаш мақсадида тўланадиган маблағ. Download 16.67 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling